1446 йил 4 зулқаъда | 2025 йил 01 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (30-дарс). Ҳукм оятлари тафсири

21:10 / 24.04.2019 4550 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фиқҳга оид китобларга ҳукм оятлари тафсирига бағишланган китоблар ҳам қўшилади. Бунда тафсирчи қайси фиқҳий мазҳабга мансуб бўлса, ояти карималарни ўша мазҳаб йўналишида тафсир қилган бўлади. Мазкур йўналишга оид китоблардан баъзиларини кўриб чиқайлик.

1. «Аҳкомул Қуръон лиш-Шофеъий».

Бу китоб улуғ имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис Шофеъийга нисбат берилади. Китобни имом Абу Бакр Аҳмад ибн Ҳусайн Байҳақий имом Шофеъий ва у кишининг шогирдларининг китобларидан жамлаган. Унда ички китоб ва боблар йўқ. Оятларнинг тафсири масалалар сифатида берилган.

2. «Аҳкомул Қуръон ли Жассос».         

Бу китобнинг муаллифи Абу Бакр Аҳмад ибн Али Розий Ҳанафийдир. У киши Жассос лақаби ила машҳур. Ҳижрий 380 санада вафот этган.

Бу китоб тўлиқ тафсир ҳисобланади. «Аҳкомул­Қуръон ли Жассос» ҳанафий мазҳаби бўйича аҳком оятлари тафсири бўйича энг асосий китобдир. Унда муаллиф ҳанафий мазҳабига алоҳида эътибор қилган, у мазҳабнинг далилларини келтирган, фиқҳий масалаларга ва имомлар орасидаги хилофларга узоқ тўхталган. Ҳар бирининг далилини батафсил келтирган. Жассос ўзининг бу тафсирида мўътазилий мазҳабига мойил бўлиб кўринади.

Ҳанафий мазҳабидаги аҳком оятлари тафсирлари орасида «Тафсироти Аҳмадия» китоби ҳам машҳур.

3. «Аҳкомул Қуръон ли Ибн Арабий».

Бу китобнинг муаллифи моликий мазҳаби намояндаси Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Андалусий Моликийдир. У «Ибн Арабий» лақаби ила машҳур. Ҳижрий 543 санада вафот этган.

Бу китоб Қуръони каримнинг тўлиқ тафсири бўлиб, фиқҳий тафсир ҳисобланади. Муаллиф ҳар бир сурани зикр қилгандан сўнг ундаги аҳком оятлари сонини ҳам айтади. Кейин сурани оятма-оят тафсир қилишга киришади. Фиқҳий масалаларнинг ҳар бирини батафсил баён қилади. Бу китоб фиқҳий тафсир бўйича, хусусан, моликий мазҳабида мўътабар манба ҳисобланади.

«Аҳкомул Қуръон ли Ибн Арабий» китобида оятларнинг маъносини баён қилишда тилга алоҳида катта эътибор берилган. Ҳукм чиқаришда ҳадисларга ҳам суянилган. Ҳадисларнинг ривоятчилари келтирилган, заиф ҳадислардан ва исроилиётлардан четланилган. Бу ниҳоятда мўътабар китоб бўлиб, кўп уламолар, жумладан, имом Қуртубий ҳам ўзининг тафсирида ундан фойдаланган.

“Фиқҳий йўналишлар ва китоблар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Али Собуний ҳукм оятларини тафсир қилишда ўн нарсага алоҳида эътибор берган.1. Зарур бўлганда керакли лафзларни таҳлил қилган ҳамда тафсирчи ва давоми...

4352 13:50 / 29.08.2019
Ўртачасини олиш вожибдир. Агар топилмаса, закотчи кичигини олиб, устига қўшимча олади ёки каттасини олиб, ортиғини қайтаради. Демак, закотга маълум бир ёшдаги давоми...

929 19:00 / 13.09.2024
. ,. . . ,. . , . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Имом давоми...

2985 19:00 / 18.08.2022
Ушбу дарсда ҳамма билиши лозим бўлган ниятга боғлиқ аҳкомлар зикр қилинади. Келинг, уларнинг шарҳини ўрганиб чиқамиз. Такбири таҳримага улаб иқтидо қиладиган давоми...

3253 17:30 / 28.10.2021