1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШда мусулмонларнинг Конгресси бўлиб ўтди

14:00 / 24.04.2019 2736 pdf Ўқиш режими + -

АҚШ пойтахти Вашингтонда Шимолий Америка ислом жамоаси (ICNA)  ва Мусулмон Америка жамияти (MAS) томонидан уч кунлик конгресс ташкил этилди.

Ҳар йили ташкил этиладиган ушбу йиғиннинг навбатдаги мавзуси “Инсонийлик яхшилаш: Исломдан таълимотлар” деб номланди. Тадбирга АҚШнинг 50 штатидан қарийиб минг нафар мусулмон ташриф буюрди. Йиғилишда сўнгги пайтларда кучайиб бораётган исломофобия, ирқчилик каби ёт ғояларга кескин муносбатлар билдирилди ва Шри Ланкадаги террорчилик ҳаракат танқид остига олинди.

АҚШ Мусулмон ташкилотлари уюшмаси (USCMO)  бош котиби Усома Жамал Шри-Ланкадаги террорчилик ҳақида ўз фикрини ифода этиб: “Бу таҳдидни нафақат христиан дунёсига, балки бошқа динларга қарши ҳаракат деб қараш лозим. Ўзаро тушунишга катта эҳтиёж сезилаётган бу замонда бу каби таҳдидлар адоватни кучайтиради. Жамиятдаги бирликка раҳна солувчи бу каби таҳдидларга йўл бермаймиз”, – деди.

ICNA тадқиқотлар маркази раҳбари Муҳаммад Тариқ Роҳманий 24 минг мусулмон иштирок этган ушбу тадбир ҳақида гапириб: «Дунёнинг тўрт тарафидан АҚШга келган турли ранг, ирқ, ва миллатдаги мусулмонлар ушбу конгрессда бирлашди. Ислом умматининг асл суратини кўрмоқчи бўлганлар конгрессдаги мусулмонлар жамоасига назар солсалар кифоя», – деди.

Конгресс доирасида катта кўргазма ташкил этилди.  Шимолий Америка ислом жамоаси (ICNA)  ва Мусулмон Америка жамияти (MAS) АҚШ даги мусулмонларга ёрдам бериш ва маданий тадбирларни ташкил этиш борасида катта ишларни олиб бормоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Масжидул Ҳаром маъмурлари зиёратчиларга қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 13 октябрь кунидан бошлаб кексалар ва жисмоний имконияти чекланган давоми...

2646 19:42 / 22.10.2022
Индонезияда .Шайх Зайд, масжидининг нусхаси қурилади. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар беради.Амирликнинг энг юқори мартабали амалдорлари Индонезиядаги .Шайх Зайд, давоми...

1675 14:30 / 10.03.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити байрами арафасида .Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва давоми...

1852 10:00 / 03.06.2019
Демиркент туманидаги .Куба, масжидининг муаззини Илёс Озкан, ўрта мактабда юқтирган .Бехчет, касаллиги сабаб 20 ёшида кўзи кўрмай қолди. Кўриш қобилияти давоми...

2270 16:00 / 13.01.2021