Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 8 рабиъус сони | 2024 йил 11 октябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ 184-дарс. Намознинг сифати (тўртинчи мақола)

10:26 / 13.05.2022 3394 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

 عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: صَلَّيْتُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَكُنَّا إِذَا سَلَّمْنَا قُلْنَا بِأَيْدِينَا السَّلَامُ عَلَيْكُمْ، السَّلَامُ عَلَيْكُمْ، فَنَظَرَ إِلَيْنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «مَا شَأْنُكُمْ تُشِيرُونَ بِأَيْدِيكُمْ كَأَنَّهَا أَذْنَابُ خَيْلٍ شُمْسٍ، إِذَا سَلَّمَ أَحَدُكُمْ فَلْيَلْتَفِتْ إِلَى صَاحِبِهِ وَلَا يُومِئْ بِيَدِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ. 

Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқидим. Бас, қачон салом берсак, қўлларимиз билан «Ассалому алайкум, ассалому алайкум», дер (ишора қилар) эдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга назар солдилар-да: 

«Сизларга нима бўлди? Қўлларингиз ила худди отнинг қимирлаб турган думига ўхшатиб ишора қиляпсизлар? Қачон бирортангиз салом берадиган бўлса, қўли билан имо қилмасин ва биродарига ўнг ва чап тарафдан салом берсин», дедилар». 

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Аёл киши икки оёғини ўнг тарафдан чиқариб, чап думбаси билан ўтиради. 

Чунки худди шу ҳолат унинг учун сатрлидир.

Кейин Ибн Масъудга ўхшаб ташаҳҳуд ўқийди. Унга ҳеч нарсани зиёда қилмайди.

عَنِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: عَلَّمَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَكَفِّي بَيْنَ كَفَّيْهِ التَّشَهُّدَ كَمَا يُعَلِّمُنِي السُّورَةَ مِنْ الْقُرْآنِ: التَّحِيَّاتُ لِلَّهِ وَالصَّلَوَاتُ وَالطَّيِّبَاتُ، السَّلَامُ عَلَيْكَ أَيُّهَا النَّبِيُّ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ، السَّلَامُ عَلَيْنَا وَعَلَى عِبَادِ اللهِ الصَّالِحِينَ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ. وَهُوَ بَيْنَ ظَهْرَانَيْنَا، فَلَمَّا قُبِضَ قُلْنَا: السَّلَامُ يَعْنِي عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ الْجَمَاعَةُ. 

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки кафтим икки кафтлари орасида турганда менга худди Қуръондан сура ўргатганлари каби ташаҳҳудни ўргатдилар:

«Ат-таҳиййаату лиллааҳи вас-солаваату ват-тоййибату, ассалааму алайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокаатуҳу, ассалааму алайна ва алаа ибодиллааҳис-солиҳийн. Ашҳаду аллаа илааҳа илаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу». Ул зот орамизда эканликларида шундай эди. Қабз қилинганларидан кейин «Ассалому», дедик. Яъни алан Набиййи соллаллоҳу алайҳи васаллам».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можалар ривоят қилишган.

Ташаҳҳуднинг маъноси:

«Табриклар Аллоҳ учундир, салавот ва барча гўзал сўзлар ҳам. Эй Набий! Сенга салом, Аллоҳнинг раҳмати ва баракалари бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳу маъбуд йўқ, деб шаҳодат келтираман. Албатта, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расули, деб шаҳодат келтираман».

Шу ерда ташаҳҳудда бўладиган, аммо ҳанафий уламолар қилиш ёки қилмаслик ҳақида турли фикр айтган бир амални ҳам эслаб ўтмоғимиз яхши бўлар.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا جَلَسَ فِي الصَّلَاةِ وَضَعَ كَفَّهُ الْيُمْنَى عَلَى فَخِذِهِ الْيُمْنَى وَقَبَضَ أَصَابِعَهُ كُلَّهَا، وَأَشَارَ بِإِصْبَعِهِ الَّتِي تَلِي الْإِبْهَامَ، وَوَضَعَ كَفَّهُ الْيُسْرَى عَلَى فَخِذِهِ الْيُسْرَى. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ. 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозда ўтирсалар, ўнг кафтларини ўнг сонларига қўяр, бармоқларини тугиб, бош бармоқ ёнидаги бармоқлари билан ишора қилар эдилар. Чап кафтларини чап сонларига қўяр эдилар». 

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Ушбу ҳадиси шарифда ташаҳҳудда ўтириш ва унда қилинадиган ишлар ҳақида сўз кетмоқда.

Ташаҳҳудда ўтирганда ўнг кафтни ўнг сонга, чап кафтни чап сонга қўйиб ўтириш. Бармоқларни қиблага қаратиб ўтириш.

Ўнг қўл бармоқларини тугиб, бош бармоқ ёнидаги кўрсаткич бармоқ ила ишора қилиш. 

Ўша бармоқни араб тилида «саббоба» дейилади. 

Шунинг учун ташаҳҳудда қилинадиган ишорани ҳам «ишораи саббоба» дейилади. 

«Ишораи саббоба» ташаҳҳудда «Ашҳаду аллаа илааҳа», деганда «Лаа илааҳа»ни айтаётганда кўрсаткич бармоқни юқорига кўтариш ва «иллаллоҳу»ни айтганда тушириш билан бўлади. Ўша бармоқни кўтаришда бошқа бармоқларни йиғиб олинади. 

Баъзилар ушбу ривоятдаги «бармоқларини тугиб»ни ташаҳҳудга ўтиришда тугиб ўтиради, деб тушунганлар. Шунинг учун аввалдан қўлларини муштга ўхшатиб ўтиришади ва «Лаа илааҳа»га келганда кўрсатгич бармоқларини юқорига кўтаришади. Бармоқларни тугмасдан, уларни оддий ҳолатда қиблага қаратиб, учларини тиззага етказиб ўтириш кўпроқ маъқул бўлган.

«Саббоба» сўкиш деганидир. Бинобарин, «ишораи саббоба»нинг маъноси – «сўкиш ишораси» бўлади. 

Ташаҳҳудда «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу»нинг «Лаа илааҳа»сида кўрсаткич бармоқни кўтариш шайтонни сўкиш бўлади. «Ишораи саббоба»ни қилиб, бармоқни тушириш шайтонни темир қамчи билан уришдек гап, дейилади.

Ишорани қилгандан сўнг намоз тамом бўлгунча ўша бармоққа қараб турилади. Ишораи саббоба пайтида тугилган бармоқлар намознинг охиригача ҳам ёзиб юборилмайди.

Баъзи уламоларимиз бу ишорани қилмасликни айтганлар. Аммо Ибн Ҳумом ва Али Қорий каби уламоларимиз: «Буни қилмаслик ривоят ва дироятга хилоф бўлади», деганлар.

Биз эса устози ўргатганлар қилсин, ўргатмаганлар қилмасин, аммо ихтилоф бўлмасин, деймиз.

(Давоми бор)

                                                 «Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Учинчи қисмБир синфдаги раддга ҳақдор меросхўрлар билан бирга раддга ҳаққи йўқ меросхўрлардан бири, яъни эр ёки хотин ҳам бўлади.Бундай ҳолатда раддга ҳаққи йўқ давоми...

1626 11:00 / 19.06.2020
учинчи мақола10. Тартибли қилмоқ.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо тартибли равишда, таҳоратнинг амалларини бирини олдинга, бошқасини кейинга сурмай давоми...

3591 13:00 / 02.07.2020
Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолимизда ана ўша муҳим масалаларни ўрганишга киришамиз.Аллоҳ таоло .Эй, иймон келтирганлар Аҳдномаларга вафо қилинг Сизга, кейин давоми...

5267 05:00 / 18.01.2017
. ndash ,. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Етти аъзо билан пешона ndash қўллари билан давоми...

2231 19:00 / 06.01.2023