1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Cурхондарё вилоятини зиёрат қилдилар

03:40 / 18.04.2019 3840 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, машҳур олим, шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. Самарқанд зиёратидан сўнг меҳмонлар Сурхондарё вилояти сари йўл олдилар.

Кеча 2019 йилнинг 17 апрель куни шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг Ўзбекистондаги зиёратларининг навбатдаги қисми Китоб шаҳридан бошланди. Бунда меҳмонлар Хўжа Бухорий номидаги ўрта махсус таълим муассасасига ташриф буюришди. Ташриф асносида зиёратчилар мадраса фаолияти билан яқиндан танишдилар, устоз ва толиби илмлар суҳбат қурдилар. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ушбу суҳбат ва танишувлардан кўп мамнун эканликларини билдириб, уларнинг ҳақларига кўпдан-кўп дуолар қилдилар.

Шундан сўнг меҳмонлар Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган Имом Абу Исо Термизий ҳазратларининг зиёратларида бўлдилар. Зиёратгоҳ ёнида қад ростлаган масжидда аср намози ўқилганидан сўнг, шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ йиғилганларга Имом Абу Исо Термизий ҳазратларининг умр йўллари ва илмий фаолиятлари ҳақида маъруза қилдилар.

Сурхондарё вилоятидаги кейинги зиёрат Термиз шаҳрида жойлашган Ҳаким Термизий ҳазратларининг зиёратлари бўлади. Ушбу зиёратдан сўнг шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Сурхондарё вилоятидаги зиёратлари ўз якунига етади. Меҳмонларнинг Ўзбекистон бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.

Кейинги зиёратлар ҳақидаги янгиликлар билан islom.uz портали ва порталнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабардор бўлишингиз мумкин. Бизни кузатишда давом этинг.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 9 июль куни Дин ишлари бўйича қўмита масжидлар бўлими мудири Муҳиддин Ҳакимов ҳамда Тошкент шаҳридаги .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме давоми...

1508 14:41 / 09.07.2021
Бугун 6 декбарь куни Hilolnashrrdquo нашриётматбааси томонидан Қуръони карим ndash Мусҳафи шарифrdquoнинг навбатдаги 10 минг нусхаси сотувга чиқарилди. Бу Мусҳафнинг давоми...

3227 05:10 / 06.12.2018
Айни дақиқаларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муфтий Нуриддин домла Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан ташкил этилган бош мукофоти ndash Ҳаж сафари давоми...

1476 05:37 / 12.10.2023
Мумтоз адабиётимизни тараннум этишда беқиёс ҳисса қўшган, Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраевнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, давоми...

1987 17:28 / 04.09.2023
Аудиолар

232064 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150576 09:35 / 11.08.2021