1447 йил 6 ражаб | 2025 йил 26 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусҳафи шарифнинг навбатдаги адади нашрдан чиқди

10:10 / 06.12.2018 3147 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 6 декбарь куни  “Hilol-nashr” нашриёт-матбааси томонидан “Қуръони карим – Мусҳафи шариф”нинг навбатдаги 10 минг нусхаси сотувга чиқарилди. Бу Мусҳафнинг тўртинчи бор нашр қилинишидир.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Мусҳафни 50 минг нусхада чоп этишга рухсат берган.

Бугун эрта тонгдан “Hilol-nashr” нашриёт-матбаа босмахонаси олдида яна одамлар билан гавжум. Аввал хабар берганимиздек, нашриётнинг марказий дўконида Қуръони каримнинг нархи ўзгармаган ҳолда сотилмоқда. 

Барча нашр қилинган китоб нашриёт дўконлари, шунингдек, ҳудудлардаги ҳамкор китоб дўконларига ҳам белгиланган ягона нарх – 31 минг сўмдан сотиш шарти билан тарқатилди. Эътиборли жиҳати шундаки, Мусҳафи шарифнинг нархи у чиқарилган кундан буён ўзгармаган ҳолда сотилмоқда.

Шунингдек, “Hilol-nashr” нашриёт-матбаасида чоп этилган Мусҳафи шарифнинг навбатдаги нашри бугун соат 09.00да барча филиалларимизда ҳам сотувга чиқарилади.

Нархи: 31000 сўм

«Ҳилол» нашриёти дўконлари:

«Hilol» нашриёт-матбааси бош дўкони

Манзил: Сўгалли ота, 5 уй (+99871) 216 29 27

Иш вақти: 09.00 - 18.00

Чорсу филиали

Манзил: Олмазор тумани, Сағбон(Фаробий) кўчаси, 7-уй (+99891) 134 82 88

Иш вақти: 09.00 - 18.00

Кўкча филиали

Манзил: Шайхонтоҳур туман, Маннон уйғур кўчаси, 362-уй (+99897) 755 23 70

Иш вақти: 09.00 - 18.00

Наманган филиали

Манзил: Наманган ш., А.Навоий кўчаси, 69-уй (+99869) 227 95 91

Иш вақти: 09.00 - 18.00

Андижон филиали

Манзил: Андижон ш., Олтинкўл кўчаси, 15 уй (+998 90) 211 05 74

Фарғона филиали

Манзил: Фарғона вил., Марғилон ш., Марғилоний кўчаси, 105-уй  +998 91 6777903

Иш вақти: 09.00 - 18.00

Самарқанд филиали

Манзил: Самарқанд ш., Шоҳи Зинда кўчаси, 268-уй (+99891) 522 44 99

Иш вақти: 09.00 - 18.00

Сурхондарё филиали

Манзил: Денов ш., Мустақиллик кўчаси, 69-уй (+99893) 503 56 94

Иш вақти: 09.00 - 18.00

Хоразм филиали

Манзил: Урганч ш., (+99891) 421 00 10

Иш вақти: 09.00 - 18.00оқда.

Худо хоҳласа, Мусҳафнинг рухсат берилган қолган ададлари ҳам нашрдан чиқарилиб халқимизга етказилади. Зеро Қуръон кириб борган, ўқиладиган ҳар бир хонадонга Аллоҳ таолонинг файз-барокоти ёғилиб туради. Аллоҳ таоло Мусҳафи шарифнинг навбатдаги ададини барча юртдошларимизга муборак қилсин!

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 23 февраль куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур ва Чилонзор туманларидаги масжидларга ташриф буюриб, давоми...

1659 11:25 / 23.02.2022
Швеция жанубида юк машинаси енгил автомобиль билан тўқнашиб, унда кетаётган Ларс Вилкс ва унинг соқчилари бўлган икки полициячи ҳалок бўлган. Бу ҳақда gazeta.ru давоми...

3965 14:30 / 04.10.2021
Шу йил 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида .Ҳаж ndash 2024, мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича давоми...

1044 17:55 / 21.05.2024
Қозон марказида жойлашган Маржоний масжиди 17671770 йиллар орасида қурилган ва шаҳарнинг энг қадимий тош масжидидир. Ўтган йили бу ерда кенг кўламли қайта давоми...

989 10:35 / 26 март
Аудиолар

216679 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

135836 14:35 / 11.08.2021