1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

36-боб. Жоҳилиятда силаи раҳм қилиб, кейин мусулмон бўлган киши

10:20 / 18.04.2019 2869 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

70. Ҳаким ибн Ҳизомдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Жоҳилиятда садақа, қул озод қилиш ва силаи раҳм каби ибодат деб қилган нарсаларимга нима дейсиз? Уларда мен учун бирон ажр борми?» деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўтган яхшиликларинг асосида мусулмон бўлгансан», дедилар».

Шарҳ: Демак, яхшиликлар қилиб юрган бир одам мусулмон бўлса, мусулмончиликдан аввал қилган яхшиликларига ҳам ажр-савоб олар экан. Жумладан, силаи раҳм ана шу яхшиликларга киради.

Лекин Исломга кирмаса, савоб олмайди. Демак, қул озод этган, силаи раҳм қилган, садақа берган одам мусулмон бўлса, ушбу амаллари учун савоб олади, акс ҳолда савобдан маҳрум қолади.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Жоҳилиятда ҳам баъзи кишилар ўзларича яхшилик қилиб юргани.

2. Жоҳилиятда қилган яхшиликлари ҳақида савол бериш мумкинлиги.

3. Жоҳилиятда яхшилик қилган одам кейин мусулмон бўлса, савоб олиши.

4. Силаи раҳм савобли иш экани.

5. Қул озод қилиш савобли иш экани.

6. Садақа қилиш савобли иш экани.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Онам менинг ўқишим учун узукларини сотдилар. Синглимни турмушга бериш учун билагузукларини сотдилар. Укамни даволатиш учун чиройли маржонларини сотдилар. Шу давоми...

3372 17:00 / 31.07.2022
88. Анасдан ривоят қилинади.Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирдим. У ерда мен, онам ва холам Умму Ҳарамдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. давоми...

3323 16:00 / 25.06.2019
Муҳтарам жамоат Ислом дини инсоннинг тўғри йўлдан адашиб кетмаслиги учун ҳар бир ишда ўз кўрсатмаларини бериб боради. Шу жумладан, отаона ҳақларини фарзандлар давоми...

13021 10:56 / 05.10.2018
Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади .У .Ким садақа қилса, тиланчининг қўлига тушишидан олдин Роббул оламиннинг қўлига тушади. Ҳолбуки, у давоми...

1013 10:21 / 26 январь
Аудиолар

231265 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149792 14:35 / 11.08.2021