1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дунё ишларида сабрли бўл!

07:10 / 18.04.2019 5742 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир ғамгин киши, донишманднинг ҳузурига келиб:

– Айтинг-чи, мени қийнаётган бу ғам-ташвишлардан қутилишнинг бирор чораси борми? – дея, дардини достон қилди.

– Аввал сен менинг икки саволимга жавоб бер, – деди донишманд. Киши донишмандга қараб:

– Марҳамат сўранг! – деди.

– Сен дунёга келган вақтингда сени қийнаётган шу муаммолар бор эдими? – деб сўради.

– Йўқ.

– Дунёдан кетар вақтингда шу ғам-ташвишларни ўзинг билан бирга олиб кетасанми? – деди донишманд. У яна:

– Йўқ, – деди.

– Сен билан келмаган, сен билан кетмайдиган, нарса учун нечун ғам чекасан?! – деди донишманд. – Сен дунё ишларида сабрли бўл! Назарингни ерга эмас, самога қарат! Шунда муродинг ҳосил бўлади.

Табассум қил! Ризқинг ўлчаб қўйилган. Тақдиринг белгиланган. Дунё ишлари ғам чекишга арзимайди. Чунки у мудом Тирик ва абадий Зотнинг қўлидадир.

Мутафаккирлардан бири: “Мўмин, икки ишнинг орасида яшайди. Бири енгиллик, иккинчиси қийинчиликдир. Агар билса, буларнинг ҳар иккиси ҳам, “неъмат” дир. Чунки енгилликда шукр қилиш бордир.

«Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлар» (Оли Имрон сураси, 144-оят).

Қийинчиликда эса сабр қилиш имкони бор.

«Албатта сабр қилувчиларга мукофотлари беҳисоб берилур» (Зумар сураси, 10-оят).

Агар бахтли ҳаёт кечиришни истасанг, ҳамма нарсани тафтиш қилаверма, ҳамма нарсани аниқлаш учун текшириб кўраверма, ҳамма нарсани таҳлил қилаверма. Чунки, қимматбаҳо тошлар билан шуғулланувчилар олмосни ҳадеб таҳлил қилавергач, унинг асли кўмир эканлигини аниқладилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ийсо ибн Умар айтади .Амр ибн Атаба ибн Фарқад кечаси отига миниб, қабристонга борарди. Отидан тушиб, қабрлар олдида тўхтаб қолар ва .Эй аҳли қабр Саҳифалар ёпилди, давоми...

2366 08:10 / 03.04.2020
Абдулжаббор ибн Назр Суламий деди .Ҳассон ибн Абу Синон бир хонанинг олдидан ўтиб, .Бу қачон қурилган, деди. Сўнг ўзига келиб, .Қачон қурилган бўлса ҳам, сенга нима давоми...

2440 08:00 / 31.01.2021
Олимлар чумолилар дунёсини узоқ ўрганганларидан сўнг, уларнинг ҳаёти кўп сирларга тўлалигини таъкидламоқдалар. Ана шу сирлардан бири чумолиларда урушиш, давоми...

4404 11:06 / 05.11.2020
СаволМенинг кўзларим ожиз. Бомдод намозини ўқийдиган пайтда уйда ҳамма ухлаётган бўлади. Ўзим мустақил равишда таҳорат оладиган жойгача бора олмайман. Менга давоми...

1702 18:08 / 19.08.2020
Аудиолар

231601 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150111 14:35 / 11.08.2021