1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Исломни қабул қилган таиландлик профессор

19:40 / 17.04.2019 5759 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халқаро конференцияларнинг бирида одам анатомияси соҳасидаги машҳур олимлардан бири, таиландлик профессор Тажасат Тажасан сўзга чиқиб, инсондаги асаб тизими, асаб толаларининг тери остида қандай жойлашиши, агар тери куйдирилса, тери остидаги асаблар ҳам куйиши натижасида инсон оғриқни сезмай қолиши ҳақида гапираётган эди. Конференцияда қатнашаётган мусулмон олимлардан бири Қуръондаги:

ﮊﮋﮌﮍﮎﮏﮐﮑﮒﮓﮔﮕﮖﮗﮘﮙ ﮚ ﮛﮜﮝﮞ ﮟ

«Оятларимизга куфр келтирганларни албатта оловга киритиб, куйдирурмиз. Қачонки терилари етилиб пишганда, азобни тотишлари учун уларга бошқа тери алмаштирурмиз. Албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир» (Нисо сураси, 56) оятини ўқиб беради.

Аллоҳ таоло бу оятда бизнинг эътиборимизни дўзах азоби қандай бўлишига қаратмоқда. Доимий, тўхтовсиз, енгиллаштирилмайдиган, абадий азоб. Дўзах аҳлининг териси ҳар сафар куйиб, оғриқни сезмай қолганда, азобни ҳис қилишлари давом этиши учун Аллоҳ таоло уларнинг териларини янгилаб қўяр экан.

Мазкур оятнинг тафсирини профессорга тушунтириб берилганда, у: «Ушбу гаплар бундан ўн тўрт аср олдин айтилганми?» деб сўради. Олимлар: «Ҳа» деб жавоб беришди.

Шунда профессор: «Албатта, бу ҳақиқатни олимлар яқинда билишди. Юқоридаги оятни айтувчи башар бўлиши мумкин эмас. Балки у оят Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодандир. Энди ушбуни айтиш вақти келди: «Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан Росулуллоҳ», деди.

Келинг, азизлар! Мазкур оят ҳақида ўйлаб кўрайлик!

Тери куйса, терининг остидаги асаб толалари ҳам куяди. Асаб толалари куйгач, инсон оғриқни сезмайди. Кофир кимсалар «Қисқа муддат, то териларимиз куйгунича азобланамиз. Кейин азоб ва оғриқни сезмай қоламиз” деб ўйлашар экан. Улар азоб ва оғриқ тери куйгунича бўлади, кейин сезилмай қолади, деб хаёл қилишар экан.

Аллоҳ таоло қуйидаги оятларда бундай деб марҳамат қилган:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ

«Албатта, жиноятчилар жаҳаннам азобида мангу қолувчидирлар. У улардан енгиллатилмас ва улар у(азоб)да ноумид ҳолда қолурлар» (Зухруф, 74–75-оятлар).

Аллоҳ таоло ушбу оятларда кофирлар дўзахда абадий азобланишларини, улардан азоб енгиллатилмаслигини баён қиляпти. Агар Аллоҳ таоло кофирларни дўзахда абадий азобласа, улардан азоб енгиллатилмаса, терилари куйиб, оғриқни сезмай қолганларида, азобни яна тотишлари учун уларнинг териларини янгисига алмаштириб қўяди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга куйган тери оғриқни сезмай қолиши ҳақидаги илмий ҳақиқатни ким етказди? Бу илмий ҳақиқатни башарият яқиндагина билди-ку!

Инсоният яқиндаги билган ушбу илмий ҳақиқат бундан ўн тўрт аср олдин Қуръонда айтиб қўйилгани Қуръоннинг Аллоҳ таолонинг ҳузуридан нозил бўлганига етарли далил эмасми?!

Агар юқоридаги оят одам анатомияси соҳасидаги энг таниқли олимлардан бирининг исломни қабул қилишига ундаган бўлса, бу нарса дунёдаги барча олимлар, сайёрамиз аҳлининг ҳаммаси Аллоҳга иймон келтириб, исломни қабул қилишига етарли далил эмасми?!

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муоза Адавийя Басрийя раҳимаҳаллоҳ ўзи эмизган фарзандларига ҳаром ейишдан четланишни буюрган эди. Абу Абдурраҳмон Сулламий айтади .Умму Асвадни ҳам Муоза давоми...

2375 08:00 / 10.01.2021
Ғассон айтади .Басралик дўстларимиз шундай дейишди .Бир киши Юнус ибн Убайднинг олдига келиб, ҳоли танглиги, турмуши ғамташвишли эканидан шикоят қилди. Юнус .Шу давоми...

1725 07:10 / 20.08.2019
Муайян вақтда Аллоҳ зоҳир қилган нарсадан бошқани пайдо қилишни ирода қилган кимса жоҳилликдан ҳеч нарсани тарк қилмаган бўлади.ndash Жоҳиллик илмнинг тескариси, давоми...

5929 10:00 / 18.03.2019
Ислом динида оила қуришдан мақсад фақат жинсий эҳтиёжни қондириш эмас. Оила қуришдан кўзланадиган мақсадлар қуйидагича1. Мусулмонлар сонини кўпайтириш билан давоми...

6987 19:00 / 22.06.2020