1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аср муфассири

10:00 / 01.05.2021 2395 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Азҳар шайхи Али Жодулҳақ раҳимаҳуллоҳдан «Нега шайх Шаъровий докторлик даражасини олмаганлар?» деб сўрашганда, Азҳар шайхи «Ким у кишининг илмига эга бўлдики, имтиҳон қилса» деган эканлар.

Маълумки, бировга докторлик илмий даражасини бериш учун унга илмий иш топширилади, ўша ишни ҳимоя қилаётганда имтиҳон қилиб кўрилади, мавзусига доир саволлар берилади.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ йирик, забардаст олимлардан бўлиб, Мисрда Қуръони Карим тафсири дарслари телевизор орқали бутун мамлакатга узатилган. Баъзи уламолар у кишини «Аср муфассири» дейишган. Шу боис ҳам Азҳар шайхи ана шундай олимнинг илмидек илмга ким эришдики, у кишини имтиҳон қилиб, докторлик даражасини берса деган маънода гапирганлар.

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Уйда кийимларимни ўзим ювиб, овқатимни ўзим пишираман. Ўз-ўзимга хизмат қилишга одатланганман».

Йирик олим либосларини ўзлари ювиб, таомларини ўзлари пиширишлари камтарлик намунасидир.

Шайх Али Жодулҳақнинг васиятларига кўра, у кишининг жанозасини шайх Шаъровий ўқиган эканлар.

Аллоҳ таоло икки олимни ҳам раҳматига олсин!

«Биз танимайдиган Шаъровий» китоби ва интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдурраҳмон ибн Язиддан ривоят қилинади .Ато Хуросоний билан сафарда эдик. У туни билан намоз ўқиб чиқарди. Туннинг учдан бири ёки ярми ўтганда чодиридан туриб, давоми...

2472 08:02 / 29.11.2019
Зирор ибн Муррадан ривоят қилинади .Хуросонда Заҳҳокни учратиб қолдим. У билан кўришганимда эгнимда эски мўйна бор эди. Заҳҳок кийимимнинг эски ва shyбироз давоми...

2696 08:00 / 19.11.2019
Сеҳрга алоқаси бор нарсалар 1. Шаъваза. Шаъваза бизда кўпроқ .бахшилик, деб юритилади. Бу аслида қўл енгиллигидан иборат бўлиб, чаққон ҳаракатлар билан бир оз давоми...

4730 11:00 / 30.08.2022
Инсониятни ҳидоятга чорловчи, самовий китобларнинг сўнггиси, тиловати ҳам, ҳифзи ҳам, эҳтироми ҳам ибодат, олдинга қўйганларни жаннатга бошлаб борувчи, ортга давоми...

2913 11:20 / 09.09.2019