1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қасамхўрликнинг ҳукми қандай?

18:40 / 09.04.2019 2997 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Бир биродаримиз анча йиллар олдин бир қиз билан яхши кўришиб, «Мен сенга уйланаман. Уйланмасам, эмган сутим ҳаром бўлсин», деб қасам ичган экан.

Тақдир тақозосига кўра у қиз бошқа киши билан, бу йигит эса бошқа қиз билан турмуш қуриб кетишди. Ичилган қасам эса виждон азобида қийнайди. Шу каби ичилган қасамларнинг одамга зарари тегадими? Унинг кучини йўқ қилса бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ношаръий ишларни қилишнинг оқибати шу каби хижолатликларга олиб келади. Шариатга хилоф учрашув шариатга хилоф қасамга олиб борган ва хижолатлик ҳамон давом этмоқда.

Аслида, Аллоҳ таолонинг номи билан ичилган қасамгина шаръий жиҳатдан тўғри ҳисобланади. Бошқа номлар билан, турли шартлар билан ичилган қасамлар ношаръий бўлиши билан бирга, баъзан ширкка сабаб бўлиб қолиши ҳам мумкин. Шунинг учун агар дўстингиз Аллоҳ таолонинг номи билан қасам ичмаган бўлса, аввало, тавба қилсин, кўп-кўп истиғфор айтиши шарт. Фақат шундан кейингина қасамини бузган кимсалар учун шариатда белгиланган жазолардан ўзи қодир бўлганини бажаради. Бу шартлар:

1. Ўнта мискинни тўйдириш.

2. Ўша мискинга бир сидра кийим-бош олиб бериш.

3. Бир қул озод қилиш.

4. Юқоридаги учта ишга қодир бўлмаса, уч кун рўза тутиш.

Валлоҳу аълам.

“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаж мавсуми келса, Абдуллоҳ ибн Муборак Марвдаги танишларини тўплаб, бирга ҳаж қилишни илтимос қилар эди. Улар рози бўлгач, .Пулларингизни олиб келинг,, дер эди. давоми...

2367 15:00 / 25.09.2021
Ҳошим ибн Зиёд акаси ҳақида айтади .Ало ибн Зиёд ҳар жума кечасини ибодат билан ўтказар эди. Бир кеча у мадорсизланиб қолиб, аёлига .Асмо, мен мадорсизландим. Фалон давоми...

2468 08:00 / 01.02.2021
Инсон илммаърифатга эга бўлмасдан туриб, дунё халқлари ичида пешқадам бўлишни хаёлига келтирмаса ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзининг охирги ва давоми...

6400 09:02 / 29.11.2018
Тарозидан ва ўлчовдан уриб қолиш мутлақо ҳаромдир. Аллоҳ таоло Мутоффифун сурасида марҳамат қилади .Вайл бўлсин ўлчовдан уриб қолувчиларга. Улар давоми...

5212 16:10 / 30.10.2018
Аудиолар

230200 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148778 14:35 / 11.08.2021