1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

34-боб. Қилганига яраша жавоб қайтарган силаи раҳм қилувчи эмас

12:36 / 03.04.2019 2645 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

68. Аъмаш, Ҳасан ибн Амр ва Фитрдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қилганига яраша жавоб қайтарган силаи раҳм қилувчи эмас. Силаи раҳм қилувчи – бу қариндошлари алоқани узганида уни боғлаган кишидир», дедилар».

Шарҳ: Яъни бошқалар ундан қариндошлик алоқасини узса ҳам, у силаи раҳм қилаверади. «Сиздан угина, биздан бугина» деган ниятда бўлса, «У қилса, мен ҳам қиламан» деса, мукофот учун қилган бўларди. Бундай одам силаи раҳм қилган ҳисобланмайди.

Қариндоши ёмонлик қилса ҳам силаи раҳм қилаверган одам ҳақиқий силаи раҳм қилувчи бўлади. Бу ерда жуда катта гап бор. Ҳозирги кунда қариндошлик алоқаларининг бузилишига кўпинча ана шу омил, яъни «У қилса, мен ҳам қиламан, у қилмаса, мен ҳам қилмайман», деган тушунча сабаб бўлмоқда.

Лекин ушбу ҳадиси шарифга амал қилинса, «Майли, бошқалар қилмаса қилмасин, лекин бу менинг бурчим, қилавераман», деб силаи раҳмни давом эттираверса, бир-икки марталик ҳаракатдан кейин нариги тараф ҳам «Бу қиляпти, мен ҳам қилмасам, уят бўлади» деб, алоқалар икки томондан ҳам йўлга қўйилади.

Мусулмонлик бурчини англаб етган киши бу ишни аввалроқ қилишга уринади. Натижада ҳеч қачон қариндошлик, дўстлик, биродарлик алоқалари узилмайди.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Қариндошлик алоқаси фойда кўзланган муносабат эмас, балки ҳақиқий инсоний алоқа экани.

2. Қариндошлар алоқани узганда ҳам, мўмин-мусулмон киши силаи раҳмни узмаслиги лозимлиги.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
31. Тойсаладан ривоят қилинади.У киши Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг .Отаонани йиғлатиш оқ бўлишдир ва гуноҳи кабиралардандир,, деганини эшитган экан,.Шарҳ Демак, давоми...

3696 10:00 / 16.12.2018
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан аралашиб юрар эдилар. Ҳатто бир куни укамга .Эй Абу Умайр, нима бўлди нуғайр, давоми...

2033 16:17 / 19.12.2022
. . . . . Ато ибн Зуҳайр ибн Асбағ Омирий отасидан ривоят қилади .Абдуллоҳ ибн Амрга .Менга раҳмнинг хабарини бер,, дедим. .Аллоҳ давоми...

1344 13:44 / 08.10.2025
. ,. Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади .У зот азза ва жалланинг .Аллоҳ ичингиздаги нарсани билувчи. Агар солиҳ бўлсангиз,, ndash деган қавли давоми...

3505 09:25 / 29.01.2025