1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дунёда илк бор шишали масжид қурилди

08:45 / 03.04.2019 4266 pdf Ўқиш режими + -

Ҳиндистон Мегхалая штати Шиллонг шаҳрида дунёдаги биринчи шишали масжид пайдо бўлди, деб хабар бермоқда islamisemya.com.

«Ушбу масжид барча динларнинг бирлиги рамзи ҳисобланади», — дейди Ҳиндистон миллий озчилик ишлари бўйича Иттифоқ давлат вазири Винсент H.Пала.

Вазир Мадина масжиди деб номланган ва Ҳиндистондаги фақат шишадан қурилган тўрт қаватли илк масжиднинг ўзига хослиги ва алоҳида маънавий муҳитини ҳақида алоҳида эътироф этди.

Тунги вақтда сунъий қўшимча ёритиш воситалари сабабли масжид ўзгача тарзда чарақлаб туради. Бир неча минг намозхонларга мўлжалланган масжидда аёллар учун алоҳида хоналар кўзда ҳам бор.

Бу масжидда, шунингдек бўлажак имом-хатибларни етиштириб чиқарадиган диншунослик институти ҳам фаолият юритади. Мадина масжидида ислом фанлари ва дунё динлари ҳақидаги адабиётлардан иборат кутубхона мавжуд. Бу ерда истовчиларга Ислом дини ҳақида маърузалар ўқилади ва дарслар берилади, бунинг учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Шуни таъкидлаш лозимки, аҳолиси 1,1 млрд бўлган Ҳиндистонда 160 млн. мусулмон истиқомат қилади. Мусулмон аҳолисининг сони бўйича Ҳиндистон дунёда Индонезия ва Покистондан кейин учинчи ўринда туради.


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бундан кўзланган асосий мақсад, Африкада кўпчиликни ташкил этувчи мусулмон аҳолисига, нисбатан камбағал деб топилган давлатларга Қуръони каримни тарқатиш давоми...

2458 07:30 / 13.03.2019
Рим Папаси Франциск Ироққа қилган тарихий ташрифи доирасида Носириядаги қадимий Ур шаҳрига ташриф буюрди дея хабар беради iqna.ir манбаси. Папа у ерда Қуръони давоми...

2407 08:30 / 12.03.2021
Бугун, 24 сентябрь куни уламолар Навоий вилоятидаги қуйидаги жоме масжидларга ташриф буюриб, жума намозини мўминмусулмонлар билан адо этиб, маърифий суҳбат қилиб давоми...

1548 11:51 / 24.09.2021
Тинчлик буюк неъмат, инсон ҳаётининг бирламчи шарти. Шунинг учун ҳам қадимдан барча халқлар тинчликни асраш учун молию жони билан курашиб келган. Аммо воқелик давоми...

4056 11:00 / 20.05.2021