1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Ношаръий солиқлардан қочиш

05:00 / 17.02.2017 2960 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзи инсонлар: «Ношаръий солиқларни зулм, жабр ёки шариатга хилоф деган даъво ила имкон қадар адо қилмаслик керак» дейишади. 


Аслида бу тўғри даъво эмас. Ибн Таймия ўзининг «ал-Мазолиму-ал-Муштарика» рисоласида буни баён қилади. Баъзи кишиларнинг имкон топиб солиқдан қочмоқлари, бошқаларнинг зулмга учрашларига сабаб бўлади. Солиқ тушиши камайгач ношаръий давлатлар зулм устига зулмни кўпайтиришади. Охирида асосий солиқларни адо қилиш заифларнинг зиммасига юкланиб қолади. 

Ибн Таймия айтади: 

«Зулмда муштарак бўлган мазлумлардан уни кўтариш тенг талаб қилинади. Бир шаҳар ёки қишлоқда яшовчилар кўп нарсада шерикдирлар. Агар улардан давлат маълум миқдорда молиявий мажбуриятни талаб қилса, уларнинг молларидан ёки киши бошидан ҳисобланиб олинади. Давлатлар ўз ҳалқининг зиммасига киши бошига қараб ёки ҳайвонларнинг қараб ва ёки дарахтларнинг сонига қараб, ёхуд мол-дунёларининг миқдорига қараб молиявий мажбуриятлар юклайдилар».

Бу кўпга келган тўйдир. Агар ушбу халқ ичида имконият топганлар мажбуриятдан қочсалар, уларнинг ҳиссаси ҳам қолганларнинг бўйнига тушади. 

«...Бас умумий мазлумлар ўз молларидан талаб қилинган миқдорни адолат ила беришга мажбурдирлар. Мажбуриятни адо қилиш пайтида ўзаро бир-бирларига зулм қилмасликлари, балки ҳар ким ўз ҳиссасини тўғрилик ва ҳақни лозим тутган ҳолда бажаришлари керак. Чунки бунда ҳаммаслари шерикдирлар. 

Баъзилар бошқаларга зулм бўладиган ишни қилмасликлари лозим. Балки ким ўзининг ҳиссасини бажарса адолат қилган, ўз ҳиссасидан ортиқроқ берса шеригига ёрдам бериб, яхшилик қилган бўлади. Киши ўз ҳиссасини адо қилишдан қочса, бошқаларга зулм ортиб кетади. Агар олинадиган маблағ кечиб юборилмайдиган, балки албатта олинадиган бўлса, киши обрўсини ишга солиб ёки пора бериб ёхуд бошқа воситалардан фойдаланиб ўз ҳиссасини бермаса, шу берилмаган ҳисса бошқадан олинади. Агар кишининг шахсан ўзига зулм қилинса, турли воситалар билан уни дафъ қилиш жоиз бўлар эди. Лекин юқоридаги ҳолат шахсий эмас. Ўз ҳиссасини адо қилмаса бошқалар унинг ҳиссасини беришга мажбур бўлмоқда. 

(Бу ҳолатда қочиш дуруст эмас).

Мисол учун султон бир қишлоққа ўн минг дирҳам солиқ солди. Мингта одамга ўн дирҳамдан бериш буюрилди. Шу қишлоқнинг обрў-эътиборли одамлари мартабаларини ишга солиб, бошқаси амирнинг дўстиман деб, яна бирлари шайхлигини ўртага қўйиб ёки пора бериб тўлаш керак бўлган ҳиссаларини бермаса, солиқчилар ўн мингни тўлдириш учун булар берадиган ҳиссаларини бошқалардан олишади. Одатда таниш-билиши йўқ, заиф кишлардан етмай қолган миқдор ундирилади.

Бу зулмни ўзидан дафъ қилиш эмас, балки шерикларга зулм қилишдир. Бу жоиз эмас. Солиқдан қочган одамнинг: «Мен уларга зулм қилмадим, балки улардан ким икки ҳисса олаётган бўлса шу зулм қилмоқда», дейишга ҳаққи йўқ. 

Бунга жавобан шундай дейилади. 

Биринчидан солиқ йиғувчилар ушбу миқдордаги маблағни тўплашга юқоридагилардан буйруқ олган. Улар бермаганларнинг ҳиссасини кечиб юбора олишмайди, балки ўзини ҳимоя қила олмайдиган бошқа бирларидан ундирадилар. 

Бундайлар жамиятда доим учраб туради.

Иккинчидан, агар солиқ йиғувчининг ўзи шу солиқни одамларга солган бошлиқ деб фараз қилинса, ушбу солиқни ундиришда ҳам адолат бўлиши лозим. Чандики талаб қилган иши зулм бўлса-да, ушбу зулмда адолат қилсин. Баъзиларни кечириш эвазига бошқалар икки марта зулмга учрамасин. Агар бир кишининг берадиган тўлови юз бўлса, ундан икки юз талаб қилинса, бу шахс ики карра зулм кўрмоқда. Агар ҳар ким ўз зиммасидаги тўловни адо қилса юқоридагидек икки карра зулмга учраш бўлмайди. Кишилар ҳам шунга рози бўлади. Инсон табиати ўзи шундай. Зулм бўлса ҳам, ҳаммага бирдай бўлса рози бўлади. Ўзи зулмга учраб, бошқалар қутилиб қолса, кўникмайди. 

Агар золимга солиқдан қочган кишининг тўловини бошқадан олма дейилса-ю, лекин золимнинг барибир зулм қилишини билиб, шу ишга масъул қилинса бу ҳам зулм бўлади. Золимлигини билиб туриб ишга таъйинласа, зулм қилма деган сўзи бекордир. Султон бир кишини волий қилиб, халққа зулм этма деса-ю, лекин барибир зулм қилишини билса, уни волий этиб таъйинлашлиги жоиз эмас. 

Албатта, бу каби шароитда қишлоққа солинган умумий солиқни тўлаш ёрдамчиси йўқ, заиф кишиларнинг зиммасига тушиб қолади. Таниш-билиши кўп, кучлилар молу-давлатлари етарли бўлсада, солиқдан қутилиб қоладилар. Натижада, воқеаликда ёмонлик ва бузуқликлар авж олиб кетади. Бунинг оқибатини фақат Аллоҳ таоло билади». (Фатово ибн Таймия. 30/337,342).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмон савдогар ўзининг ҳамкасблари билан яхши алоқада бўлади. Бу ҳам тижорат одобларининг энг муҳимларидан биридир. Мусулмон савдогар бошқа савдогарлар билан давоми...

2558 11:17 / 06.10.2019
Бугунги кунимизда телефон ва телевизион мусобақалар тўфон каби кўпайди. Бу янги кийим кийиб олган лотореядир. Ушбу мусобақага қатнашмоқчи бўлган киши студия давоми...

3539 05:00 / 17.02.2017
.Нархни чегаралаш, деганда масъул шахс ёки тараф томонидан нархни чегаралаб қўйиш тушунилади. .Эҳтикор, монополия деганда эса, турли йўллар билан бир хил савдо давоми...

4437 05:00 / 17.02.2017
ШУФЪА.Шуфъа, луғатда, қўшиш маъносини англатади. Шариатда эса эски шерикка шериклик нарсани сотиб олиш имтиёзи мажбуран берилишини, англатади. Яхшироқ тушуниб давоми...

4243 05:00 / 17.02.2017