1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Тармоқли ёки перамида шаклидаги бозор

05:00 / 17.02.2017 3032 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сиз бу каби ташкилотлардан улар ишлаб чиқган нарсани (савдо моли ёки хизматни) сотиб олсангиз, шу вақтнинг ўзида тармоқли бозорга аъзо бўласиз. Агар ушбу тармоқга сиз ҳам янги мижозларни жалб қилсангиз ва улар сони энг ками тўққизтага етса, сизга ушбу тармоқдан маълум маблағ ажратилади. Сўнгра сиз олиб келган мижозлар ҳам шу шаклда бошқа мижозларни жалб қилади. Уларнинг сони кўпайган сари сизнинг ҳам оладиган фойдангиз кўпайиб боради. Бу бозор шу асосга кўра ташкил қилинади. Баъзан фойда ҳосил бўлиши, баъзан эса бўлмаслиги ҳам мумкин. Гоҳида бу фойда кўп бўлиб, гоҳида эса кам бўлиши ҳам мумкин.

Бу каби савдо тури тўғрисида қуйидаги мулоҳазалар қилинади:

Сиз бу бозорнинг даллол сифатида аъзоси бўлишингиз учун аввало ундаги ишлаб чиқарилган нарсани сотиб олишингиз шартдир. Одатда даллолга ишлаб чиқарилган нарсани сотиб олиш шарти қўйилмайди. Юқоридаги кўриниш “бир келишувда икки шарт қўйиш” ёки “бир савдода икки савдо қилиш” каби ножоиз муомалага кирадими? Шу жиҳатдан буни ҳаром дея оламизми?

Даллол одатда ҳар бир олиб келган мижози учун фойда олишга ҳақли бўлади. Бу ерда эса олиб келинган мижозлар сони тўққизтага етмагунча унга фойда берилмайди. Лекин ҳар бир мижоздан ташкилот фойда топади. Чунки, мижоз ташкилотнинг ишлаб чиқарган нарсасини сотиб олади. Нима учун даллол ташкилот каби ҳар бир мижоздан фойда олмаслиги керак? Бу ерда жуола ҳукмлари татбиқ қилинмайди. Чунки, жуоланинг қоидасига кўра модомики ташкилот мижозлардан фойда топар экан, уларни олиб келган даллол ҳам маълум ҳиссага эга бўлиши керак. 

Даллоллик ё жуола ҳукмлари асосида ва ёки ижара ҳукмлари асосида бўлмоғи керак. Жуолани бу ўринга лойиқ келмаслигини кўрдик. Энди ижара тўғри келармикин? Ижара ҳам бу ўринга тўғри келмайди. Чунки, иш ҳақи ўша заҳоти берилмайди. Яна иш ҳақини маълум муддатга белгилаб ҳам қўйилмайди. Балки иш ҳақи мижозлар сони тўққизтага етгач берилади. Бу қачон етади? Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. 

Даллол баъзан вақти ва молини сарфлаш билан  ўзининг хос ҳаракатига биноан фойда топади. Лекин баъзида ўзи олиб келган мижозларнинг ҳаракатларига биноан ортиқча фойда топиши ҳам мумкин. Бу қандай жоиз бўлади? 

Мижоз ғолибан ташкилотнинг ишлаб чиқарган нарсасини сотиб олади. Лекин мақсади сотиб олган нарсасидан фойдаланиш бўлмайди, балки эҳтимолий фойдани кўзлаб уни сотиб олади. Натижада, асосий катта фойдани ташкилот кўради. Оз сонли мижозлар ҳам бошқаларни қизиқтирадиган катта фойда топиши мумкин. Аммо кўпчилик сондаги мижозлар ҳеч нарсага эга бўлмайди ёки оз миқдорда фойда топади. Бунинг маъноси ютган оз, ютқазган кўп, яъни кўпчиликнинг ютқазгани эвазига озчилик ютади деганидир. Бу айнан қимордир. 

Ҳар бир мижоз ўз яқини, қўшниси, дўсти ёки синфдошини ўзи аъзо бўлган тармоққа қўшилишга қизиқтиради. Лекин натижада улардан бири катта фойда топиб, бошқалари зиёнга учраса, ўртада хусумат ва низо авж олади. Барча бир-бирини айблашга ва сен мени алдадинг дейишга ўтади. 

Аъзо бўлиш учун сотиб олинган нарса ўзининг асл баҳосига тўғри келадими ёки худди шу нарсани бошқа жойдан арзон ёки бекорга олса бўладими? 

Ташкилотнинг ишлаб чиқарган нарсалари ҳақиқийми ёки алдамчиликми? Бу каби ишларда тижорат, олди-сотди ниқоби билан қимор ўйинлари мақсад қилинади. Бугунги кунимизда телефон ва бошқа жиҳозлар орқали ўтказиладиган қиморлар ҳам мусобақа ниқоби остида амалга оширилмоқда. Рибо ишлари савдо деб юритилмоқда. Бу каби ҳийлаларнинг барчаси инсонларнинг кўзини бўяшдир. Хусусан, тезда бойиб кетишни ҳаёлида юрган камбағал ёшлар бу каби алдамчилик тўрига тушиб қолишади. Охири бориб уларнинг хаёллари сароб бўлиб чиқади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Экинларга офат етгандаги ҳолат .жоиҳа, дейилади. Экинларга офат етганда, хусусан, икки томондан молиявий муомалага кириб қолган экинларга офат етса нима бўлади давоми...

3397 05:00 / 17.02.2017
Эй Аллоҳим, мен Сендан жаҳаннам фитнаси ва азоби, қабр фитнаси ва азоби, бойлик фитнаси, камбағаллик фитнаси ҳамда масиҳ дажжол фитнасидан паноҳ беришингни давоми...

3715 05:00 / 17.02.2017
Аллоҳ таоло балони аритишини, дардингизга шифо беришини, дўзахдан сақлаб, жаннатга махсус эшикдан киритишини истайсизми У ҳолда садақа беришга шошилинг Чунки давоми...

5048 11:17 / 09.07.2018
1696. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир яҳудийдан нархини кейин беришга таом сотиб олдилар ва темир совутни гаровга давоми...

4258 17:46 / 19.09.2017