1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Нима учун насия савдода вақт эвазига нархни ошириш жоиз?

05:00 / 17.02.2017 13175 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кечиктириш эвазига нархни ошириш:

Исломнинг рибо тўғрисида тутган йўли ниҳоятда дақиқдир.Қарзда замон эвазига шарт қилинган зиёда ҳаром қилинган насия (кейинга суриш) рибоси ҳисобланади. 

(Насия) савдода замон эвазига шарт қилинган зиёда ҳаром қилинган насия рибоси ҳисобланмайди. Баъзилар: «Бу икки зиёда бир ҳукм остига дохил бўлиши керак. Ё иккиси ҳам ҳаром бўлсин ва ёки иккиси ҳам мубоҳ бўлсин. Бирини мубоҳ иккинчисини ҳаром дейиш чалкашликдир», - дейишади. Унга жавобан қуйидагиларни айтамиз. Бу икки хил ҳукм нақлий ва ақлий бўлган икки ҳужжатга асослангандир. Нақлий далилга келсак, у олти тур тўғрисида келган ҳадисдир. Ушбу ҳадис ифодасига кўра:

1. Тиллони тиллога савдоси насия ва зиёдани манъ қилади. 

2. Тиллони кумушга савдоси насияни манъ қилса-да, зиёдани дуруст қилади. 

3. Тиллони буғдойга савдоси насия ва зиёдани жоиз қилади. 

Биринчи кўринишда насия ва зиёда жоиз бўлганда эди, рибо қарзи ҳам дуруст бўлиб қолар эди. Бу, барчамизга маълумки, жоиз эмас. 

Иккинчи кўринишда тур ҳар хил бўлганидан бирини зиёда қилиш жоиз, лекин насия жоиз эмас. Чунки, вақт ўтиши билан тилло ва кумушнинг нархи ўзгариб, рибо қарзига йўл очилиш эҳтимоли бор. Тиллони қарзга берса ва олишда кумуш талаб қилса, рибо вужудга келади. Шуни олдини олиш учун тилло ва кумушнинг савдосида насияга ижозат берилмайди. 

Учинчи кўринишда турлар ҳар хил бўлганидан бирини зиёда қилиш жоиз ва кечиктириш эвазига нархни ҳам ошириш жоиз. Биринчи суратда адолат юзасидан зиёда мумкин бўлмагани сабабли манъ қилинса, учунчи суратда насияга берганидан нархни оширишга имкон берилади. Шу сабабли нархни бўлиб-бўлиб бериш савдоси الْبَيْعُ بِالتَّقْسِيطِ - шариатда рухсат этилгандир. Бунда буғдойни нақд олиб, тиллони (яъни нархини) бўлиб тўланади. 

Бу келтирилган нақлий далилимиз бўлиб, ақлий далил қуйидагича: 

Исломда қарз асл ҳисобланади. Шунингдек, савдо ҳам асл бўлиб, лекин қарздан тубдан фарқ қилади. Қарз яхшилик асосида, савоб умидида берилади. Унинг эвази тугал-тўкис бўлмайди. Унинг эвази комил бўлиши лозим. Аслида, Исломда вақтнинг қиймати бордир. Бу қиймат қарзда савоб жиҳатидан, савдода фойда жиҳатидан кўринади. Бунинг ҳикмати савдодаги фойда мўътабар тижорий олди-сотдининг ҳаракатига тобеълигидир. Аммо қарздаги зиёда (рибо фойдаси) савдога тегишли бўлмаган мустақил зиёдаликдир. 

Гоҳида бир нарсага ёлғиз ўзи жоиз бўлмай, бошқа бир нарсага эргашиб жоиз бўлади. Бу машҳур қоидалардандир. Қарз яхшилик, эҳсон, хайр-саховатга хосланган, савдо эса тижоратга хослангандир. Шу сабабли савдодан тижорат қилиш ва савдо эвазига бўлса ҳам фойда топишнинг зарари йўқ. Лекин қарзларни тижоратга қўйиб фойдаланиш инсофсизлик, виждонни сотиб пул топиш каби жирканч ишлардандир. 

Шариатимизда насия савдоси тўғрисида бир неча очиқ далиллар собит бўлган.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади: «Эй иймон келтирганлар! Агар маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда, уни ёзиб қўйинг».

(«Бақара» сураси, 282-оят).

Саҳиҳ ҳадисларда ҳам насия савдоси тўғрисида гап кетган.


Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида совутлари ўттиз соъ арпага бир яҳудий қўлида гаровда эди».

Муслим ривоят қилган.


Оиша розияллоҳу анҳодан риаоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир яҳудийдан насияга таом сотиб олдилар ва совутларини гаровга қўйдилар». 

Бухорий ривоят қилган.

У яҳудийнинг номи Абул Шаҳм бўлиб, Бани Зафар қабиласидан эди. Яна уламоларимиздан имом Бағовий, Шавконий, Абу Ийсо Термизий, Авзоъий кабиларнинг фатволари ҳам ўз ўрнида келтирилган.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Таъриф Солиқлар, бошқача қилиб айтганда, молиявий вазифалар, закотдан бошқа молиявий таклифларни ўз ичига олади. Баъзи уламолар, молда закотдан бошқа олинадиган давоми...

5801 05:00 / 17.02.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамлар миржалларга ўхшатиб бинолар қилмагунча қиёмат қойим бўлмайди,, давоми...

3951 05:00 / 17.02.2017
.Қарз, луғатда .қирқиш, деган маънони билдиради. Чунки қарз берувчи ўз молидан маълум бўлакни қирқиб, қарзга беради.Шариатда эса бошқа кишига бир нарсани унинг давоми...

10440 17:25 / 20.09.2017
I. Ижарага оид шарт.Икки томоннинг розилиги.II. Ижара қилинган нарсадаги шартлар1. Ижара қилинган нарса низони ман қиладиган даражада маълум бўлиши шарт.Бунда ундан давоми...

5820 16:30 / 22.09.2017
Аудиолар

213191 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132411 14:35 / 11.08.2021