1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Гарвард мусулмон талабалари учун илк бор умра сафари ташкил қилинди

14:00 / 27.02.2019 3061 pdf Ўқиш режими + -

Қишки таътил давомида Гарвард университетининг 30 нафар мусулмон талабалари учун Макка ва Мадина шаҳарларига саккиз кунлик саёҳат уюштирилди. Ҳодисанинг ташкилотчилари Гарвард тарихидаги илк имом Халил Абдуррашид ва унинг рафиқаси Самиа Умар бўлди. Деярли барча харажатлар жамоат ташкилотлари ва кўнгиллилар томонидан қопланди.

Кўпчилик талабалар учун бу умра нафақат биринчи исломий зиёрат, балки АҚШдан хорижга илк сафар ҳам эди. Улар умра қилишдек имкониятдан баҳраманд бўлганлари учун улкан миннатдорчиликларини ҳамда бу уларнинг руҳан юксалишларига, иймонлари зиёда бўлишига сабаб бўлганини изҳор қилдилар.

«Мазкур сафар мен учун ўта ҳайратланарли бўлди, – дейди 21 ёшли Инжил Муҳаммад. – Ўнгим ва чапимда шу қадар кўп – 300 тадан зиёд кишининг намоз ўқиётганини кўриб, мен айнан тўғри йўлда эканимни ҳис қилдим. Гўё ўз уйимдагидек эдим».

Яна бир талаба Абдулазиз Банасей ўз ҳиссиётларини шундай ифодалади: «Миллионлаб мусулмонлар мендан аввал ҳам умра қилишган, мендан кейин ҳам қилишади. Бу фикр мени анча ўйга толдирди. Мен ҳамиша ўзимни диққат марказда деб билардим».

Бундан тўрт аср муқаддам, 1636 йилда асос солинган Гарвард университети АҚШнинг энг қадимги олий таълим муассасасидир. Ўзининг тарихи, нуфузи ва бойлиги билан у дунёнинг энг обрўли университетларидан бири ҳисобланади.

Манба
Muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Волжскдаги масжид ходимлари шаҳар касалхонасидаги шифокорларга 100 дан ортиқ ош тайёрлаб беришди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди. Улар ҳар куни шаҳар аҳолиси давоми...

2025 12:00 / 06.03.2021
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан турли соҳалар вакиллари фахрий давоми...

1337 05:01 / 31.08.2024
Тадбир Мавлид ҳафталигиrdquo дастури доирасида ташкил этилган бўлиб, унда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишланган шеърлар ва нашидлар 10 та тилда давоми...

2562 12:31 / 29.11.2018
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали жамоаси барчамиз учун қадрли бўлган қирғизистонлик олим Абдулазиз домланинг фарзандлари вафоти муносабати билан давоми...

1724 15:30 / 19.07.2022