1447 йил 5 шаъбон | 2026 йил 24 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таниқли қўшиқчи Шинейд О’Коннор Исломни қабул қилди

09:30 / 27.10.2018 4802 pdf Ўқиш режими + -

Дунёга машҳур ирландиялик қўшиқчи Шинейд О’Коннор католикликдан воз кечиб, Исломни қабул қилди. Бу ҳақда Azan.ru нашри хабар берди. Шунингдек, О’Коннор исмини ҳам ўзгартирган, эндиликда унинг исми Шуҳада (шоҳидлик – арабча).

Қўшиқчи исломни қабул қилиб, муслима бўлганлигини Twitter орқали хабар берган ва унга ҳижобда тушган расмини илова қилган. Ўз навбатида таъкидлаш ўринли, Магда Давиттнинг Twitterдаги мазкур аккаунти верификация қилинмаган. О’Коннорнинг расмий саҳифасида эса 2015 йилдан буён ҳеч нарса қайд этилмаган.

“Шуни алоҳида таъкидлашим жоизки, мен Исломни қабул қилиб, мусулмон бўлганимдан фахрланаман. Бу ҳар қандай ақлли илоҳиётчининг сўнгги йўлидир. Барча Битиклар Исломга олиб боради. Бу эса ҳар қандай бошқа Битикларнинг ортиқча эканини кўрсатади. Энди менинг исломдаги янги исмим – Шуҳада”, – деб ёзади у ўз саҳифасида.

Нашрнинг маълум қилишича, ўтган ҳафтада О’Коннор ўзининг азон чақиргани ҳақидаги видеони ҳам ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
azan.ru
Мавзуга оид мақолалар
Бугун ҳижрий 1444 йил, Рамазоннинг 17санаси, милодий 2023 йил, 8 апрель куни Азҳари шарифнинг устунларидан бири, балоғатадабиёт фанлари доктори, исломий мутафаккир давоми...

1500 21:03 / 08.04.2023
Бугун, 25 ноябрь куни Қозоғистоннинг НурСултон шаҳрида Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган давоми...

2143 16:00 / 25.11.2021
2005 йилда Қирғизистоннинг Ўш вилоятида ташкил этилган .Саййида Хадича, қизлар мактаби бугунга келиб жуда ҳам кўп ёш қизларнинг Қуръони карим ёд олишлари учун катта давоми...

2687 11:20 / 01.07.2019
Буюк Британиянинг Шеффилд шаҳридаги черков мактаби ўқувчиси Лина Брукс 13 ёшида исломни қабул қилди. Унинг Ислом динини қабул қилиши оиласи билан бўлган давоми...

4232 13:30 / 19.08.2021