1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Савдогарга насиҳат

05:00 / 17.02.2017 24604 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёда қанча инсон бўлса, Аллоҳ таолога олиб борувчи йўл ҳам шунчадир. Аллоҳ ҳар бир бандасига ўзгага бермаган қобилият ва ажралиб турадиган хусусият берган. Ҳар ким ўзи қодир бўлганича Аллоҳ таоло томон интилади ва У Зотнинг розилигини топишга ҳаракат қилади. Аллоҳ барчани бир-бирига эҳтиёжи тушиб турадиган ва турли касб-корга қизиқадиган қилиб яратди. Баъзи касбларни бошқаларига нисбатан фазилатли, манфаатли килди. Шу билан бирга, унинг шаръий томонлари ва қай йўлсинда бажарилса, тараққиёт сари юзланишини ва ҳар бир касб эгаси қандай сифатларга эга бўлиши кераклигини ҳам баён қилди. Шундай касблардан бири савдогарлик касби бўлиб, шариатимиз Қуръоний оят ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ила кишиларни бу ишга тарғиб қилган ва тижорат мақсадида сафар қилишни «Аллоҳ таолонинг фазлидан талаб қилиш», деб номлаган.

 فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانْتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِنْ فَضْلِ اللَّهِ وَاذْكُرُوا اللَّهَ كَثِيرًا لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

«Бас, намоз тугаганидан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ҳамда Аллоҳни кўп зикр қилинг. Шоядки, зафар топсангиз» (Жумуъа сураси, 10-оят).

Дунё ва охиратнинг сарвари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот ҳам ушбу касб соҳиби бўлганлар.

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ БИРИНЧИ СИФАТИ

Мусулмон савдогар тижорат қилиш билан Аллоҳ таолонинг розилиги ва У рози бўладиган жойларга сарф қилишни ният қилиши, диний эҳтиёжларни қондиришни ўзига вожиб деб билиши, қарздорларнинг қарзини узиш, мискинларнинг ҳожатини чиқаришда пешқадам бўлишга ҳаракат қилиши лозим. Чунки у ўзининг қўлидаги барча молни Аллоҳнинг мулки, У эса, молни ўз ҳақдорларига етказувчи (кассир, ойлик тарқатувчи) деб билиши даркор.

عن أنس رضي الله عنه قَالَ: كَانَ أَخَوانِ عَلَى عهد النَّبيّ صلى الله عليه وسلم وَكَانَ أحَدُهُمَا يَأتِيالنَّبيَّ صلى الله عليه وسلم وَالآخَرُ يَحْتَرِفُ، فَشَكَا المُحْتَرِفُ أخَاهُ للنبي صلى الله عليه وسلم، فَقَالَ: «لَعَلَّكَتُرْزَقُ بِهِ». رواه الترمذي.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида икки ака-ука бўлиб, улардан бири Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келар эди. Иккинчиси эса, касб қилар эди. Касб қилувчи иниси ҳаққида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилди. Шунда у зот: Балки, сен у сабабли ризқланилётгандирсан дедилар” (Термизий ривояти).

Чунки бу ишлар мусулмон тожир учун ҳақиқий ва энг асосий манфаат, яъни жаҳаннам оловидан қутулиш учун имконият ҳисобланади. Зеро, ҳадиси шарифда шундай дейилади:

عن ابى سعيد الخدرى رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال اتى النَّبِيّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بجنازة ليصلى عليها فقال هلعلى صاحبكم دين؟ قالوا نعم قال هل ترك له من وفاء؟ قالوا لا قال صلوا على صاحبكم قال على ابنابى طالب على دينه يا رَسُولَ اللهِ صلى الله فتقدم فصلى عليه وفى رواية معناه وقال فك الله رهانكم منالنار كما فككت رهان اخيكم المسلم ليس من عبد مسلم يقضى عن اخيه دينه الا فك الله رهانه يومالقيامة

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтади:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига жаноза ўқишлари учун бир маййитни олиб келинди. Шунда У зот: «Дўстингизни зиммасида қарзи борми?» дедилар. Улар: «Ҳа», дейишди. У зот: «У учун тўланадиган бирор нарса қолдирганми?» дедилар. Улар: «Йўқ», дейишди. У зот: «Дўстингизга жаноза ўқинглар», дедилар. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: «Эй, Аллоҳнинг расули уни қарзи менинг зиммамга», деди. Шундан у зот олдинга ўтиб, унга жаноза ўқидилар».

Бошқа бир ривоятда қуйидаги қўшимчалар ҳам бор. Унинг маъноси:

«У зот (Али розияллоҳу анҳуга): «Сен мусулмон биродарингни (қарзини адо қилиш орқали) гарданини озод қилганинг каби Аллоҳ таоло ҳам дўзахдан гарданингни озод қилсин. (Шуни ёдда тутингларки,) қайси мусулмон ўз мусулмон биродарининг қарзини адо қилса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг гарданини озод қилади» дедилар.

Буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Абу Бакрнинг вақтида одамлар қаҳатчиликка учрадилар. Халифа уларга:

«Иншааллоҳ, эртага кечқурунгача Аллоҳнинг кушойиши келиб қолар», деди.

Эртасига тонг чоғи Усмоннинг карвони етиб келди.

Тожирлар дарҳол унинг олдига етиб келдилар. У ридосининг пешларини елкасига ташлаб олган ҳолда чиқди. Тожирлар карвонда келган молни улгуржи савдо қилиб, уларга сотишини сўрашди.

«Қанча фойда берасизлар?» деди Усмон.

«Ўнтага ўн иккита», дедилар.

«Бундан кўп берадиган бор», деди Усмон.

«Ўнтага ўн бешта», дедилар.

«Бундан кўп берадиган бор», деди Усмон.

«Сенга бундан кўп берадиган ким эди? Мадинанинг тожирлари биз бўлсак!» дедилар.

«У Аллоҳдир. У Зот менга ҳар дирҳамга ўн баробар зиёда беришни ваъда қилди. Сизлар ундан кўп бера оласизларми?» деди.

Тожирлар қайтиб кетдилар. У эса:

«Эй бор Худоё! Буларнинг ҳаммасини Мадинанинг камбағалларига эҳсон қилдим. Нарх ҳам йўқ. Ҳисоб ҳам йўқ!» деб нидо қилди» (Ҳадис ва ҳаёт).

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ ИККИНЧИ СИФАТИ

Мусулмон асло ўз тижоратини ризқ берувчи, неъмат берувчи деб ўйлаб қолмаслиги керак. У «Аласту» аҳди, яъни «Ризқ берувчи ҳам, Парвардигор ҳам ёлғиз Аллоҳ таолодир» деган ақийдада бўлиши лозим.

«Аласту аҳди» – бу Аллоҳ таоло руҳлар оламида барча Одам фарзандига қарата: «Аласту би Роббикум?» («Мен сизларнинг Парвардигорингиз, ризқингизни берувчингиз эмасманми?») деганида, улар «Бала» («Сенгина Парвардигоримиз, ризқимизни берувчимизсан»), деганларидир.

Бандага бериладиган неъмат унинг бу неъматларга ҳақли, лойиқ бўлгани учун эмас. Балки банданинг тижорат йўлини тутиши ризқ борасида бир сабабчи, холос. Бериш ёки бермаслик эса Аллоҳ таолога ҳаволадир.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг акалари Закий Кайфи ўзининг бошидан ўтказган бир воқеани ҳикоя қилиб беради:

«Менинг китоб дўконим бор эди. Бир куни қаттиқ жала қуйди. Бу ҳавода дўконга борсаммикин, бормасаммикин, бунақа шароитда одамлар кўчага чиқмайди, савдо ҳам бўлмаса керак, деб ўйлаб қолдим. Кейин бирдан хаёлимга «Банданинг вазифаси ризқ омилларини ушлаш, бериш-бермаслик эса Аллоҳнинг ишидир», деган фикр келди. «Ризқ талабида дўконни очиб туриш менинг ишим, одамлар келиб, савдонинг юришиши эса Аллоҳнинг ихтиёридаги нарсадир», деб дўконга кетдим. Бориб, дўкон эшикларини очиб, пештахталарни осиб қўйиб, ўзим Қуръон тиловатига киришдим. Бир оз вақт ўтиб, одамлар аста-секин савдо қилиш илинжида дўконга кира бошладилар.

Аллоҳга шукрлар бўлсин, ўша куни ҳам бошқа кундаги савдолардан қолишмайдиган савдо бўлди, фойда ҳам анчагина тушди» (Ислоҳи хутубот).

Дарҳақиқат, тижорат бу ризқ сабабларидан бир сабаб холос, бергувчи эса Аллоҳдир.

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ ТЎРТИНЧИ СИФАТИ

Ҳар бир мусулмон савдогар тижорат илмини билиши фарзи айндир. Токи тижорат илмини билмасдан ношаръий йўл билан касб қилмасин. Бу ҳақида Умар розияллоҳу анҳу:

قال عمر بن الخطاب رضي الله عنه : » لا يتجر في أسواقنا إلا من قد فقه في دينه، وإلا أكل الربا

Бозорларимизда динида фақиҳ бўлмаган (савдо илмини билмаган)лар савдо қилмасин, йўқса рибо еб қўядилар (яъни судхўрликка қўл уриб қўядилар)”деган (Арбаъийн).

Мўминнинг меърожи бўлмиш намознинг ёки Аллоҳ таоло "Фақат Мен учун адо қилинглар", деган рўзанинг шарт ва рукнлари мавжуд бўлгани каби тижоратнинг ҳам шарт ва рукнлари мавжуд. Мусулмон одам бу шарт, рукнларни адо қилиш билан:

Аллоҳнинг амрига бўйинсунган;

Расулуллоҳ суннатларига эргашган;

Фарзи айнга амал қилган;

Аллоҳдан қўрқиб ҳаромдан сақланишга уринган;

Бошқанинг ўзи устидаги мажбуриятига риоя қилгани ва уларнинг ҳақларини  ботил йўл билан емаган;

Ўз ҳаққини сақлаган;

Аллоҳга таваккул қилган;

Оиласини ўзгаларга қўл чўзишдан сақлаган бўлади.

Албатта, бу савобларнинг барчасига тижорат илмини пухта билган мусулмон савдогарлар дохилдирлар.

Азалдан ота-боболаримиз бомдод намозидан сўнг тиловати Қуръонга машғул бўлганлар. Нонушта қилгач, Аллоҳнинг фазлини сўраб, таваккул қилиб, бозорга, савдо дўконларига ҳололдан ризқ топишга отланганлар. Қуёш ботгунча савдолари билан шуғулланиб, кечки таомни еганларидан кейин илм талабида бўлганлар. Фарзи айн бўлган илмлар тугул фарзи кифоя, ҳаттоки фазилатга тааллуқли илмларни ҳам эгаллашга ҳарис бўлганлар.

Аллома Ибн Абдулбарр ўз санади билан Ғолиб Қаттон роҳматуллоҳи алайҳнинг бир воқеасини ҳикоя қилиб келтиради. Бундан уларнинг қанчалик илмга муҳаббатлик ва илм талабида кўплаб машаққат чеккани, сабр қилганини, қолаверса ҳар бир ҳадис ва масала нақадар қийинчилик билан бизгача етиб келганини билсак бўлади.

Ғолиб Қаттон роҳматуллоҳи алайҳ пахта савдоси билан шуғулланар эди. Бир бор тажорат юзасидан Куфага сафар қилди. Бу сафардан мақсад фақатгина тижорат эди. Лекин Куфага етиб келганида у ердаги ҳадис уламоларини кўриб, ҳазина топгандек ҳурсанд бўлиб кетди ва дарҳол улардан ҳадис эшитиб, фойда олишга киришди. Ўша пайтларда Машҳур муҳаддис Сулаймон Аъмаш ҳадисдан дарс айтар эди.Ғолиб Қаттон раҳматуллоҳи алайҳ унинг дарсларига қатнай бошлади. Тез орада кўплаб ҳадисларни олди.

Тижорат ишлари ниҳоясига етгач, ўз юрти Басрага кетиш олдидан устози Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ ҳузурига келди ва кечаси устозининг ҳузурида қолди. Тун охирлаб қолганида Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ таҳажжудга турди. Намозида:

شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ

Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У азиз ва ҳаким зотдир” (Оли Имрон 18 оят)ини тиловат қилди.

Ғолиб Қаттон роҳматуллоҳи алайҳ устози бу оятни тиловат қилишидан бу оят борасида бирор ҳадисни ҳам билса керак, деб ўйлаб қолди. Субҳида, хайрлашиш чоғида кечаси сиз мана бу оятни такрор-такрор тиловат қилдингиз, бу оят ҳақида бирор бир ҳадисни биласизми?. Мен бир йил шу ерда турган бўлсам ҳам сиздан бу ҳақида ҳадис эшитмадим, деди. Унга жавобан Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ "Аллоҳга қасамки, бир йилгача бу ҳадисни сенга айтмайман", деди. Ғолиб Қаттон савдогар бўлиб, савдо ишлари билан Куфага келган эди. Бир қанча муддат тижоратини битириш асносида кўплаб ҳадисларни ёд олган эди. Энди ҳалол ва ҳаромга тааллуқли бўлмаган оятнинг фазилатига тегишли бир ҳадисни бир йил кутадими? Ғолиб Қаттоннинг илмга бўлган иштиёқини қарангки, устозидан бу гапни эшитибоқ сафарини бекор қилди. Яна бир йил Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурида истиқомат қиладиган бўлди. Ғолиб Қаттон ўзи борасида: “Мен у ерда қолдим ва Имом Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ дарвозасига ўша кунни белгилаб қўйдим. Бир йил тўлгач, "Эй Абу Муҳаммад, бир йил тўлди, энди ўша ҳадисни менга айтиб беринг", дедим.

Имом Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ айтди:

حَدَّثَنِي أَبُو وَائِلٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:يُجَاءُ بِصَاحِبِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ،فَيَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: عَبْدِي عَهِدَ إِلَيَّ، وَأَنَا أَحَقُّ مَنْ وَفَّى بِالْعَهْدِ، أَدْخِلُوا عَبْدِي الْجَنَّةَ

"Абу Воил менга Абдуллоҳдан ҳадис сўзлади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Қиёмат куни бўлганда

Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У азиз ва ҳаким зотдир” (Оли Имрон 18 оят)ини ўқиб юрувчи кишини келтирилади. Шунда Аллоҳ таоло: "Бандам Мен билан аҳдлашди ва Мен аҳдга вафо қилишга энг ҳақли Зотман. Бандамни Жаннатга киргизинглар", дейди”, дедилар” (Жамиъу баянил илми ва фазлиҳи).

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ БЕШИНЧИ СИФАТИ

Мусулмон савдогар ҳалолдан еб, ҳаромдан сақланмоғи керак. Ислом ҳам ҳалолдан ейишга ҳукм қилган ва унга доир бир қанча фазилатларни келтирган ҳамда ҳаромдан касб қилишга қаттиқ ваъидларни баён қилган. Қуйида шунга доир ҳадисларни кўриб чиқамиз.

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: " قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إن الله تعالى طيبلا يقبل إلا طيباً، وإن الله أمر المؤمنين بما أمر به المرسلين، فقال تعالى: (يا أَيُّهَا الرُّسُلُ كُلُوا مِنَالطيِّبَاتِ واعمَلُوا صالحاً) وقال تعالى: (يا أيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُلُوا مِنْ طيِّباتِ ما رَزَقْناكُمْ) ثم ذكرالرجل يطيل السفر أشعث أغبر، يمد يديه إلى السماء يا رب يا رب، ومطعمه حرام، ومشربهحرام، وملبسه حرام، وغُذي بالحرام، فأنى يستجاب له " رواه مسلم "

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Аллоҳ таоло камчилик ва нуқсонлардан пок зотдир. Шаръий айб, ниятдаги фасодликлардан пок бўлган садақа ва амалларни қабул қилади. Аллоҳ таоло мўминларни Расулларига буюрган нарсага буюриб:

Эй Расуллар, покиза нарсалардан енглар ва солиҳ амалларни қилинглар”, деди. Ва яна бошқа бир ўринда

Эй иймон келтирганлар, Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсамиздан фақат покизаларини енглар”, деб марҳамат қилди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мисол келтириб, бир кишининг ҳолатини зикр қилдилар. У киши узоқ сафар қилади. Сочлари тўзғиган, чангга буланган, ҳолда икки қўлини осмонга кўтариб, “Эй Роббим, Эй Роббим”, деб дуо қилади. Ҳолбуки, уни егани ҳам, ичгани ҳам, кийгани ҳам ҳаром эди. У ҳаромдан озиқланган бўлса, қандай қилиб унинг дуоси қабул бўлсин”, дедилар” (Муслим ривояти).

عن ابن مسعود ، عن النَّبيِّ - صلى الله عليه وسلم - قال : لا يكتسب عبدٌ مالاً من حرام، فيُنفِقَ منه ، فَيُباركَ له فيه ، ولا يتصدَّقُ به ، فيتقبلَ منه، ولا يتركه خلفَ ظهره إلا كان زادَهإلى النار، إنَّ الله لا يمحو السيِّىء بالسيِّئ ، ولكن يمحو السَّيىءَ بالحسن ، إنَّ الخبيثَ لا يمحوالخبيثَ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Кимки ҳаром мол топиб, ундан садақаи хойрот қилса, ундан қабул қилинмас. Ундан бирор нарсага инфоқ қилса, унга барака ҳам берилмас, у молни ортидан қолдириб кетса, уни дўзахга олиб борувчи зоди роҳиласи бўлади. Аллоҳ таоло ёмонликни ёмонлик билан кетказмайди. Балки ёмонликни яхшилик билан кетказади. Нопок нарса нопок нарсани покламайди”, дедилар" (Аҳмад ривояти).

عن جابر رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال قال رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم لا يدخل الجنة لحم نبتمن السحت وكل لحم نبت من السحت كانت النار اولى به

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ҳаромдан озуқаланган гўшт асло жаннатга кирмайди ва ҳар бир ҳаромдан озуқланган гўшт дўзаҳнинг ўтига лойиқдир”, дедилар” (Аҳмад ривояти).

عن أبي بكر الصديق رضي الله عنه قال : سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول : لايدخل الجنة جسد غذي بحرام

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

Ҳаромдан озуқаланган жасад жаннатга кирмайди”, деяётганларини эшитганман” (Байҳақий ривояти).

عن عائشة رضي الله تعالى عنها قالت كان لأبي بكر غلام يخرج له الخراج وكان أبو بكريأكل من خراجه فجاء يوما بشيء فأكل منه أبو بكر فقال له الغلام تدري ما هذا فقال أبو بكروما هو قال كنت تكهنت لإنسان في الجاهلية وما أحسن الكهانة إلا أني خدعته فلقيني فأعطانيبذلك فهذا الذي أكلت منه فأدخل أبو بكر يده فقاء كل شيء في بطنه

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг бир қули бўлиб, топганидан маълум бир ҳиссасини Абу Бакр розияллоҳу анҳуга бериб турар эди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу у келтирган нарсадан ер эди. Бир куни у бир нарса келтириб, Абу Бакр ундан еди. Шунда қули унга: “Буни нималигини биласизми?”, деди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Нима экан?”, деди. Қул: “Жоҳилият даврида бир кишига фолбинлик қилар эдим. Уни жуда яхши эплай олмасамда, яхши алдар эдим. Алданган киши менга шуни берган эди. Сиз еган нарса ўша нарсадан эди, деди.

Абу Бакр оғзига қўлини тиқиб қорнидаги барча нарсани қайд қилиб юборди” (Бухорий ривояти).

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ ОЛТИНЧИ СИФАТИ

Мусулмон савдогар шубҳали нарсалардан ҳам сақланиши лозим. Чунки шубҳалардан сақланувчининг дини ва иззати омонда бўлади.

عن النعمان بن بشير قال : سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول : إن الحلال بينوالحرام بين وبينهما مشتبهات لا يعلمهن كثير من الناس ، فمن اتقى الشبهات فقد استبرأ لدينهوعرضه ، ومن وقع في الشبهات وقع في الحرام ، كالراعي يرعى حول الحمى يوشك أن يقع فيه ،ألا وإن لكل ملك حمى ، ألا وإن حمى الله محارمه ، ألا وإن في الجسد مضغة إذا صلحت صلحالجسد كله وإذا فسدت فسد الجسد كله ألا وهي القلب

Нўъмон ибн Баширдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ҳалол ҳам аниқ, ҳаром ҳам аниқ, ўртасида шубҳали нарсалар бор. Одамлардан кўпчилиги уни билмайди. Ким шубҳалардан сақланса, динини ва обрўсини покиза сақлабди. Ким шубҳаларга мубтало бўлса, ҳаромга мубтало бўлиб қолади. Унинг мисоли, ўтлаб қўйиши мумкин бўлган, ман қилинган жойда чорва боққувчи чўпонга ўхшайди. Огоҳ бўлинг, ҳар бир подшоҳнинг ўтлаш ман қилинган жойи бордир. Аллоҳ таолонинг ўтлашни ман қилган жойи Унинг ҳаромларидир.

Огоҳ бўлинг, инсоннинг жасадида бир парча гўшт бўлиб, қачон у саломат бўлса, жисмнинг барча қисми саломат бўлади. Қачон у айниб, фасодга учраса, жисмнинг ҳаммаси фасодга учрайди. Огоҳ бўлинг у қалбдир”дедилар”.

Мусулмон савдогар шубҳали муомалалардан сақланиши керак. Шундагина муттақий ва парҳезгорларнинг сафида бўлади.

عن عطية السعدي ، كان من أصحاب النبي قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « لا يبلغ العبد أن يكون من المتقين حتى يدع ما لا بأس به حذرا لما به البأس

Атийятус Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Банда то зарарли нарсадан сақланиш учун зарарни эҳтимоли бор нарсадан сақланмагунича тақводорлар даражасига ета олмайди” деганлар” (Термизий ва Ибн Можа ривояти).

АБУ ҲАНИЙФА РОҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲНИНГ ДИЁНАТИ ВА ПАРҲЕЗКОРЛИГИ ҲАҚИДА ВОҚЕА

Бир бор Абу Ҳанийфа роҳматуллоҳи алайҳнинг шогирди у кишининг йўқлигида Мадина шаҳридан келган кишига 400 дирҳамлик қалин кийимни 1000 дирҳам эвазига сотиб юборди. Абу Ҳанийфа роҳматуллоҳи алайҳ бу ишдан хабар топгач, шогирдини қаттиқ койиди ва уни дўконда иш юритишдан четлатди. Харидорни ташқи кўринишини билиб олиб, уни суриштиргач, Мадина шаҳридан уни қидириб топди ва олмаслигига қўймасдан 600 дирҳамни унга қайтариб берди. Сўнг Куфага қайтди.

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ ЕТТИНЧИ СИФАТИ

Мусулмон савдогар ҳийлакорлик билан мол топмаслиги керак. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳийла қилувчиларни дуоибад қилганлар.

 عن عمرَ أنَّ رسولَ الله صلى الله عليه وسلم قال قاتلَ الله اليهودَ ، حُرِّمَتْ عليهمُ الشُّحومُ، فجَمَلوها فباعُوها

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Аллоҳ таоло яҳудийларни ҳалок қилсин. Уларга чорва молларнинг чарви ёғлари ҳаром қилинган эди. Улар эса уни эритиб (чарвилик ҳолатидан чиқариб), сотдилар”дедилар” (Икки шайҳ ривояти).

Ҳудди бизлардаги баъзи бир кимсаларни ҳаром ўлган чорва молларини халққа билдирмай бошқа кўринишда сотган кишилар каби.

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ САККИЗИНЧИ СИФАТИ

Мусулмон савдогар шариат кўрсатмаларига зид савдо қилишдан сақланиши лозим. Чунки Исмоил ибн Убайда ибн Рифоъа ўз отасидан қилган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

عَنْ إِسْمَاعِيلَ بن عُبَيْدِ بن رِفَاعَةَ ، عَنْ أَبِيهِ ، عَنْ جَدِّهِ ، عن النبى صلى الله عليه وسلم قَالَ...: إِنَّ التُّجَّارَ يُحْشَرُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فُجَّارًا إِلا مَنِ اتَّقَى وَبَرَّ وَصَدَقَ

Қиёмат куни савдогарлар фожир (ёлғончи, қасамхўр) бўлиб тирилтириладилар. Тақво қилган ва савдода хушмуомалали бўлган ва рост сўзлаган савдогар бундан мустаснодир”дедилар”.

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ ТЎҚҚИЗИНЧИ СИФАТИ

Мусулмон савдогар ёлғондан қасам ичиб нарса сотишдан сақланиши лозим. Чунки ёлғон қасамнинг жазоси охиратда Аллоҳ таолонинг раҳмат назаридан бебаҳра қолишликдир. Бу ҳақда

Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

عَنْ أَبِي ذَرٍّ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : ثَلاَثَةٌ لاَ يكلمهمُ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ولاَيَنْظُرُ إِلَيْهِمْ ، وَلاَ يُزَكِّيهِمْ ، وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ : قال ابو ذر خابوا وخسروا من هم يا رسول؟ اللهقال الْمُسْبِلُ والمنان والمنفق سِلْعَتَهُ بالحلف الْكَاذِبِ

Қиёмат куни Аллоҳ таоло уч тоифа инсонга гапирмайди ва уларга назар ташламайди ҳамда уларни гуноҳлардан покламайди ва улар учун аламли азоб бордир”дедилар”. Шунда Абу Зарр: “Умидлари пучга чиқиб, охиратлари барбод бўлибди. Улар кимлар Ё Расулуллоҳ”, деди. “Пойчасини туфуғидан тушириб юрувчилар, берганини миннат қилувчилар, ёлғондан қасам ичиб, нарсасини ўтказувчилар”, дедилар” (Муслим ривояти).

Ёлғон қасам ичиб нарсасини сотса, у сотилади. Лекин, унда барака бўлмайди. Бу ҳақда қуйидаги ҳадисда шундай баён этилган:

عَنِ أَبَى هُرَيْرَةَ ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ : الْحَلِفُ مُنَفِّقَةٌ لِلسِّلْعَةِ مُمْحِقَةٌ لِلْبَرَكَةِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг;

Қасам ичиш фойда келтирсада, баракани ўчирувчидир”, деяётганларини эшитганман” (Бухорий ва Муслим ривояти).

عن ابى قتادة رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال قال رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم اياكم وكثرة الحلف فىالبيع فانه ينفق ثم يمحق

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Савдода кўп қасам ичишдан сақланинглар. Зеро у фойда келтириб кейин баракани ўчиради”дедилар” (Муслим ривояти).

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ ЎНИНЧИ СИФАТИ

Мусулмон савдогар ҳох бой киши билан, ҳох камбағал билан савдо қилсин хуш хулқли бўлиб, ҳаққини кечиктиришга муҳлат сўраганга муддат бера оладиган, камбағал одам билан олди-берди қилган бўлсаю, тўловини бажара олмаса ёки келгусида ҳам тўлаш имконияти йўқлигини билса, қарзни ҳамммасини ёки маълум бир қисмини кечиб юбора оладиган бўлиши лозим. Чунки савдогарнинг бу иши унга садақа қилганнинг савобига эришиш ва охиратда етадиган мусибатлардан омонда бўлиши, Аллоҳ таолонинг раҳмат соясидан жой олиш ва жаннатга кириши учун восита бўлади. Ҳадисда бу ҳақда қуйидагича келтирилади:

عن حذيفة  قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم إِنَّ رَجُلاً كَانَ فِيمَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ أَتَاهُالْمَلَكُ لِيَقْبِضَ رُوحَهُ فَقِيلَ لَهُ هَلْ عَمِلْتَ مِنْ خَيْرٍ قَالَ مَا أَعْلَمُ ، قِيلَ لَهُ انْظُرْ . قَالَ مَا أَعْلَمُ شَيْئًاغَيْرَ أَنِّى كُنْتُ أُبَايِعُ النَّاسَ فِى الدُّنْيَا وَأُجَازِيهِمْ ، فَأُنْظِرُ الْمُوسِرَ ، وَأَتَجَاوَزُ عَنِ الْمُعْسِرِ . فَأَدْخَلَهُاللَّهُ الْجَنَّةَ

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Сизлардан аввал ўтган уммат ичида бир киши бўлиб, унинг ҳузурига жонини олиш учун ўлим фариштаси келди. Шунда унга бирор яхшилик қилганмисан, дейилди. У билмайман, деди. Унга яхшилаб ўйлаб кўрчи, дейилди. У мен бирор бир яхшилик қилганимни билмайман, лекин дунёда одамлар билан олди–сотди қилганимда бой одамга қараб қарзини кечиктирар, йўқсилдан эса кечиб юбориб уларга эҳсон қилардим, деди. (Унинг бу иши Аллоҳ таолога маъқул келиб) Уни жаннатга киргизди”, дедилар” (Муттафақун алайҳ).

عن ابي هُرَيْرَةَ انَّ النَّبِيّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ كَانَ رَجُلٌ يُدَايِنُ النَّاسَ وَكَانَ إِذَا رَأَىإِعْسَارَ الْمُعْسِرِ قَالَ لِفَتَاهُ تَجَاوَزْ عَنْهُ لَعَلَّ اللَّهَ تَعَالَى يَتَجَاوَزُ عَنَّا فَلَقِيَ اللَّهَ فَتَجَاوَزَ عَنْهُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Бир киши одамлар билан қарз олди-берди муомалаларини қилар ва йўқсил одамнинг қийналишини кўрса,  ўзининг қўл остидаги йигитга: “Қарзни сўраб йўқсил одам олдига борсанг, ундан кечиб юбор. Шояд Аллоҳ таоло бизлардан ҳам (гуноҳларимизни) кечиб юборса”, дерди. У вафот этиб Аллоҳ таолога рўбарў бўлгач, Аллоҳ ҳам ундан кечиб юборди”, дедилар” (Насоий ривояти).

عن أَبي قتادة - رضي الله عنه - قَالَ : سَمِعْتُ رسولَ الله - صلى الله عليه وسلم - يقول : مَنْ سَرَّهُ أنْ يُنَجِّيَهُ اللهُ مِنْ كُرَبِ يَوْمِ القِيَامَةِ، فَلْيُنَفِّسْ عَنْ مُعْسِرٍ أَوْ يَضَعْ عَنْهُ رواه مسلم

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

Кимни Аллоҳ таоло қиёмат кунинг машаққатларидан нажот бериши хурсанд қилса, ҳеч вақоси йўқ ёки танг ҳолатдаги инсонга берган қарзини муҳлатини узайтирсин ёки кечиб юборсин”, деяётганларини эшитдим” (Муслим ривояти).

عن أبي اليسر قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " من أنظر معسرا أو وضع لهأظله الله في ظل عرشه

Абу Юср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ким танг ҳолатда қолган кишига қарз муҳлатини чўзиб берса, ёки уни кечиб юборса, Аллоҳ таоло қиёматда Ўз арши соясида соялантиради”, дедилар” (Абу Шайба ривояти)

عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم مَنْ كَانَ لَهُ عَلَى رَجُلٍ حَقٌّفَمَنْ أَخَّرَهُ كَانَ لَهُ بِكُلِّ يَوْمٍ صَدَقَةٌ

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :

Ким бирор кишига қарз берган бўлса, сўнг уни бироз муддатга узайтирса, у учун кечиктирган ҳар куни баробарига садақа савоби ёзилади”дедилар” (Аҳмад ривояти).

Сотиб олганда, сотганда, ўз қарзини адосини талабида бўлганда, қўйингки, барча ишларда бағрикенг бўлган мусулмон савдогар Аллоҳ таолонинг раҳматига мушарраф бўлади. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шу каби инсонларнинг ҳақларига дуо қилганлар.

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّه ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ : رَحِمَ اللَّهُرَجُلاً سَمْحًا إِذَا بَاعَ ، وَإِذَا اشْتَرَى ، وَإِذَا اقْتَضَى

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Аллоҳ таоло сотганда, харид қилганда, бирор нарсани талаб қилганда бағрикенг бўлган инсонни рахматига олсин”, дедилар” (Бухорий ривояти).

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ ЎН БИРИНЧИ СИФАТИ

Мусулмон савдогар шариатда ҳаром қилинган нарсаларнинг савдоси билан шуғилланмаслиги лозим. Чунки ҳаромдан касб қилган инсоннинг на ибодати қабул бўлади ва на молида барака бўлади. Бу ҳақда ҳадисда шундай дейилади:

عن بن عمر قال : من اشترى ثوبا بعشرة دراهم وفيه درهم حرام لم يقبل الله له صلاة ما دامعليه قال ثم أدخل إصبعيه في أذنيه ثم قال صمتا ان لم يكن النبي صلى الله عليه و سلم سمعتهيقوله

Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:

Ким бирор кийимни ўн дирҳам баробарига харид қилган бўлсаю, ўн дирҳамдан бир дирҳами ҳаромдан топилган бўлса, уни кийиб ўқиган намозларини Аллоҳ таоло қабул қилмайди. Сўнгра икки бармоқларини қулоқларига киргизиб: “Агар шу сўзларни Расулуллоҳдан эшитмаган бўлсам иккала қулоғим кар бўлсин”, дедилар” (Байҳақий, Аҳмад ривояти).

РИЗҚ БАРАКАЛИ ЭКАНИНИНГ БЕЛГИСИ

Ризқ баракали эканини белгиси шуки, у сабабли инсонда қаноат, шукр, ва сабр пайдо бўлади ҳамда яхши амалларга тавфиқ насиб этади.

عن عبد الله بن بسر ، من بني سليم قال : جاء رسول الله صلى الله عليه وسلم إلى أبي فنزل عليه ،فقدم إليه طعاما ، فلما قام قام أبي فأخذ بلجام (1) دابته فقال : ادع الله لي ، فقال : « اللهم بارك لهمفيما رزقتهم ، واغفر لهم ، وارحمهم

Бани Салимлик Абдуллоҳ ибн Бусрдан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам отам ҳузурига келдилар. Отам у зотга таом келтирдилар. У зот (таомланиб бўлгач) ўрниларидан турган эдилар, отам ҳам ўрнидан туриб, У зотнинг уловини жуганидан ушлаб: "Мен учун Аллоҳга дуо қилсангиз", деди. Шунда У зот: “Эй Аллоҳим! Уларга ризқ қилиб берган нарсаларингда барака бергин, уларни мағфират қилгин ва уларга раҳим қилгин!”, дедилар”.

Бу ҳадиснинг шарҳида Мулла Али Қори роҳматуллоҳи алайҳ: "Бараканинг аломати қаноат, тоат ва ибодатларга муваффақ бўлишдир", деганлар” (Мирқотул мафотиҳ китоби).

АБУ БАКР МУҲАММАД ИБН АБДУЛБОҚИЙ АНСОРИЙ КАЪБИЙ РОҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲНИНГ ҚИССАСИ

Қимматбаҳо тақинчоқ топиб олиб, эгасига қайтариб берган, сўнг тақинчоқ эгасининг қизига уйланиган ва вақтлар ўтиб аёли вафот этгач меросида ўша тақинчоққа эга бўлган зотдир.

Қози Муҳаммад ибн Абдулбоқий роҳматуллоҳи алайҳ айтади:

“Мен Маккага яқин жойда турар эдим. Бир бор қаттиқ оч қолдим. Очликни аритиш учун менда ҳеч нарса йўқ эди. Ўша вақтларда ипак ҳалтача топиб олдим. Унинг оғзи ипак боғич билан боғланган эди. Уйга келиб уни очган эдим, ичида қимматбаҳо тақинчоқ бор эди. Бунақасини хечам кўрмаган эдим. Уйимдан чиқдим. Бир киши ўша тақинчоқ ҳақида эълон қилаётган экан. Қўлида 500 дийнор солинган бир ҳалтача бўлиб, ҳалтачани топиб, қайтариб берганга бераман, деб турган экан. Мен эса оч ва муҳтож эдим. Тиллани олиб, тақинчоқ солинган ҳалтачасини қайтариб бермоқчи бўлдим ва олдимга келингчи, дедим. У менга тақинчоқ солинган ҳалтачани сифатлаб, ундаги тошлар сонини айтиб берувди, халтачани унга топширдим. У менга 500 динор берди. Мен эса олмасдан, уни сизга қайтариб бериш менга вожибдир, эвазига нарса олишим яхшимас, дедим. Кейинчалик Маккадан кетдим. Кемага миндим. Кема ҳалокатга учраб одамлар ғарқ бўлишди. Мен кеманинг бир парчасини устида жон сақлаб, саломат қолдим. Ёғоч парчаси мени оқизиб, одамлар яшайдиган бир оролга олиб келди. У ердаги масжидлардан бирига бориб қўним топдим. Тинмай Қуръон ўқирдим. Қироатимни эшитган одамлар менга ҳам Қуръон ўргатсангиз, деб олдимга кела бошлашди. Шу орқали куним ҳам ўтар, ризқим ҳам етар эди. Одамлар мендан ўқиш ёзишни ҳам биласизми, деб сўрашган эди, мен ҳа, деб жавоб бердим. Натижада уларнинг болаларига ҳам ўқиш, ёзишдан сабоқ бера бошладим.

Кейинчалик улар менга мол дунёси кўп бир етим қизга уйланиш таклифини килишди. Мен кўнмадим. Улар қаттиқ туриб олишгач мен рози бўлдим. Никоҳдан кейин қизнинг қариндошлари билан бир хонада ўтирган эдик, қарасам қизнинг бўйнида ўша мен Маккада топиб олган тақинчоқ шодалари турар эди. Ёнимдагилар мени тақинчоққа ажабланиб қаттиқ тикилиб қолганимни кўриб, “Эй шайх, сиз қизнинг жамолига қарамай тақинчоғига қараб қизнинг қалбига озор бердингиз”, дейишди. Мен эса уларга бу тақинчоқ қиссасини айтиб бердим. Одамлар баланд овозда такбир айтиб юборишди. Уларга бунча қичқирмасангиз, сизларга нима бўлди, десам, улар сиздан бу тақинчоқни қайтариб олган киши бу қизнинг отаси эди. У  доим “Аллоҳим, уни мен билан учраштирсангу, мен унга қизимни никоҳлаб берсам”, деб дуо қилар эди. Унинг бу дуоси қабул бўлган экан дейишди.

Мен у аёлдан икки ўғил кўрганимда у аёл вафот этди. Кейинчалик иккала ўғлим ҳам вафот этгач тақинчоқ менга мерос бўлиб қолди. Мен уни 100 000 динорга сотдим.

Шайх Абдулбоқий бу ривоятни қисса қилиб берар экан, атрофдагиларга  “Сизлар кўриб турган бу барча мол дунёим ўша тақинчоқдан қолганидир”, де.

 

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ ЎН ИККИНЧИ СИФАТИ

 

Агар бирор сабаб билан харидор олган молини қайтариб келса ва байни бекор қилишини сўраса, савдогар унга хушмуомалали билан пулини қайтариб бериши ўзи учун яхшидир. Зеро, билсинки, уни бу ишидан гуноҳлари кечирилади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى الله عَليْهِ وسَلَّمَ : مَنْ أَقَالَ مُسْلِمًا ، أَقَالَهُ اللَّهُعَثْرَتَهُ يَوْمَ الْقِيَامَة

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ким олган нарсасини қайтариб беришни хоҳлаб, савдони бузишни айтса, сотувчи бунга рози бўлса, Аллоҳ таоло қиёматда у(сотувчи)нинг гуноҳини кечиради”дедилар” (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ ЎН УЧИНЧИ СИФАТИ

Савдогар бировнинг ҳаққини яхши йўл билан яъни вақтида ва чиройли йўл билан адо қилиши лозим. Ҳозирги диндан бехабар тожирлар сингари қодир бўла туриб пайсалга солиб, чўзиб юрмайди, охири бориб ҳақдор ўз ҳаққини кечиб юборишга мажбур бўлади. Чунки чиройли адо қилиш Исломнинг буйриғидир. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، أَنَّ رَجُلاً تَقَاضَى رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَأَغْلَظَ لَهُفَهَمَّ أَصْحَابُهُ فَقَالَ دَعُوهُ فَإِنَّ لِصَاحِبِ الْحَقِّ مَقَالاً وَاشْتَرُوا لَهُ بَعِيرًا فَأَعْطُوهُ إِيَّاهُ وَقَالُوا لاَ نَجِدُ إِلاَّأَفْضَلَ مِنْ سِنِّهِ قَالَ اشْتَرُوهُ فَأَعْطُوهُ إِيَّاهُ فَإِنَّ خَيْرَكُمْ أَحْسَنُكُمْ قَضَاءً

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига У зот қарз олган туяларини сўраб келди. Қарзни сўрашда қўполлик билан муомала қилди. Саҳобийларни бундан қаттиқ жаҳллари чиқди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қўйинглар, гапирсин. Чунки у буни ҳаққи. У буни гапиришга ихтиёрли. Бир туя сотиб олиб унга беринглар”, дедилар. Сўнгра саҳобийлар у туянинг ёшидек туя йўқлиги, балки ундан каттароғи борлигини айтишди. (Уни берган туяси кичкина бўлиб, арзонроқ эди, улар топганлари эса яхшироқ ҳамда каттароқ эди). Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Топган туяларингизни сотиб олиб унга беринглар. Шуни билингларки, сизларнинг яхшиларингиз қарзни чиройли тарзда адо қилганларингиздир”, дедилар (Муттафақун алайҳ).

Қолаверса, қарзни адо қилишга қодир бўла туриб уни пайсалга солишлик зулмдир.

عَن أَبِي هُرَيْرَةَ ، أَنّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ، قَالَ : مَطْلُ الْغَنِيِّ ظُلْمٌ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Бойнинг (беришга қодир бўла туриб) кечиктириши зулмдир”, дедилар” (Байҳақий ривояти).

XX аср мужаддиди, улуғ аллома, Ҳакиймул-уммат мавлоно Ашроф Али Таҳонавий роҳматуллоҳи алайҳ “Бировнинг ҳаққига зулм қилганларга Аллоҳнинг раҳмати ёғилмас” мавзусида ўзларининг бошидан ўтган қуйидаги воқеани ҳикоя қилиб берадилар:

“Мен одатда бомдод намозидан кейин тафсир илми билан машғул бўлардим. Бу борада "Баёнул-Қуръон" номли тафсир китобини ёзишга киришган эдим. Бир куни аҳли аёлим эрталабда қаергадир бориб келиш ижозатини олдида, эрталаб саккизда товуқларга озуқасини бериб қўйишимни ёдимга солди. Мен: “Хўп”, деб, ўз ишим билан овора бўлибман. Бироз ўтиб китоб ёзиш асносида ҳаёлимга келиб турган фикрларни қоғозга тушура олмай қийналдим. Ҳудди билган нарсаларим йўқ бўлиб қолгандай.

Тафсир ишида фикр келмай қолгач, шояд бошқа ишга киришиб кетсам фикрлар очилиб кетар, деган ҳаёлда халқдан келган саволларга ёзма жавоб беришга киришдим, таажжуб, бунда ҳам саволларга жавоб беришда, биламан, деб ўйлаган нарсаларимни қоғозга туширишга қийналдим. Гўёки фикрларимни бир қора булут тўсиб тургандай.

Қўрқиб кетдим. Ўзимга-ўзим: “Наҳот мен учун Аллоҳнинг раҳмат эшиклари ёпилиб қолган бўлса, нима хатога йўл қўйдим экан?!” дедим.

Шу пайт ич-ичимдан: “Сен Аллоҳнинг махлуқига зулм қиласану, яна Аллоҳнинг раҳматидан умид қиласанми?”, деган фикр келди.

Астағфируллоҳ, дарҳол ўрнимдан турдим, товуқхонага бориб товуқларнинг озуқасини бердим, Роббимга истиғфорлар айтиб, тавба қилдим.

“Эй Роббим, Мен ожиз бандангни билмай қилган хатосини Ўзинг афв эт!”.

Хонамга кирдим, Бисмиллаҳ деб қаламни ушладим. Алҳамдулиллаҳ, фикрлар ёмғир мисоли ёғилиб келарди. Бояги булутдан эса асар ҳам йўқ эди".

Энди ойлаб, йиллаб бировнинг ҳаққига зулм қилганлар қандай қилиб топган нарсаларини, мол-мулкларини Аллоҳнинг раҳмати, инъоми, деб билиши мумкин.

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ ЎН ТЎРТИНЧИ СИФАТИ

Мусулмон савдогар Аллоҳ таоло тарафидан берилган бойликни истидрож бўлиб қолмадимикин деган хавфда бўлиши лозим. Аллоҳ таоло кофирлар ҳақида:

Истидрожнинг асл маъноси даражама-даража дўзах табақаларининг пастига тушуришдир.

وَالَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا سَنَسْتَدْرِجُهُمْ مِنْ حَيْثُ لَا يَعْلَمُونَ

Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса, улар билмайдиган томондан аста-секин оламиз” (Аъроф 182 оят).

ذلك أن يواتر الله نعمه عليهم مع إنهماكهم في الغي ، فكلما جدد الله عليهم نعمة ازدادوا بطراًوجددوا معصية فيتدرجون في المعاصي بسبب ترادف النعم ظانين أن ترادف النعم أثره من الله تعالى وتقريبوإنما هو خذلان منه وتبعيد ، وهو استفعال من الدرجة بمعنى الاستصعاد أو الاستنزال درجة بعد درجة

Аллоҳ бандаларни истидрож қилиши улар туғёнга кетсаларда уларга неъматларни кетма-кет ёғдириши билан бўлади. Қачонки Аллоҳ таоло уларга янги-янги неъматларни ёғдирса, улар шунчалар туғёнларида зиёда бўлиб бораверадилар. Ҳаттоки, неъматлар берилаверганидан Аллоҳ бизларни яхши кўради деган ҳаёлга борадилар. Лекин аслида бу неъматларни берилиши уларни охиратдаги насибаларидан маҳрум қилиш ва ўзидан йироқ қилишдир” (Тафсири Насафий).

Аслида бойлик Аллоҳ таолонинг фазли бўлиб, Унинг розилигини топиш, банданинг охиратдаги улуғ мартабаларга эришишига сабабчидир.

عن أبي ذر أنه قال يا رسول الله ذهب بالأجور أصحاب الدثور نصلي ويصلون ونصوم ويصومونولهم فضول أموال فيتصدقون بها وليس لنا ما نتصدق فقال رسول الله صلى الله عليه و سلم يا أبا ذر ألاأعلمك كلمات تقولهن تلحق من سبقك ولا يدركك إلا من أخذ بعملك قال بلى يا رسول الله قال تكبردبر كل صلاة ثلاثا وثلاثين وتسبح ثلاثا وثلاثين وتحمد ثلاثا وثلاثين وتختم بلا إله إلا الله وحده لا شريكله له الملك وله الحمد وهو على كل شيء قدير فأخبره الأخرين بذلك فأتوا رسول الله صلى الله عليه وسلم فقالوا يا رسول الله إنهم قد قالوا مثل ما قلنا فقال رسول الله صلى الله عليه و سلم ذلك فضل اللهيؤتيه من يشاء

Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Абу Зарр розияллоҳу анҳу “Эй Аллоҳнинг Расули, бари савобни бойлар олиб кетишдику, намоз ўқиймиз, улар ҳам намоз ўқишади, рўза тутамиз, улар ҳам тутадилар. Уларнинг садақа қилишга моллари бор, бизда эса садақа қилгани нарса йўқ. Эй Абу Зарр, сенга сендан ўзиб кетганларга сени етказиб қўядиган, сен қилган ишни қилгандан бошқаси сенга етолмайдиган сўзларни ўргатиб қўяйми?, дедилар. Абу Зарр “Ҳа, Эй Аллоҳнинг Расули”, деди. У зот : “Ҳар намоздан кейин 33 бор такбир айтасан 33 бор тасбиҳ айтасан ва яна 33 бор таҳмид айтасан ва Ла илаҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд ваҳува ала кулли шайъин қодир билан тугатасан”, дедилар. Абу Зарр бу хабарни ўзгаларга етказгач, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келишиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, улар ҳам биз айтган нарсани айтишмоқда”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу Аллоҳнинг фазлидир, хоҳлаган кишисига беради”, дедилар” (Табароний ривояти).

Демак, банда Аллоҳ таоло тарафидан берилган бойликни охират тадорикига ишлатмас экан, у учун истидрож ва охиратдаги насибасини нақд қилиб, бу дунёда берилаётган бўлади.

Ҳатто, амирул мўминин, жаннат башорати берилган саҳобий Умар розияллоҳу анҳуга асал аралаштирилган сув келтирилганда, сувни ичмоқчи бўлиб оғзига яқинлаштирган ҳам эди, бирдан ичмасдан тушириб: "Амалларимизнинг савобини охиратга ҳеч нарса қолдирмасдан бу дунёда нақд қилиб берилмаяптимикан, деб йиғлаб юбордилар" дедилар. 

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

فَلَمَّا نَسُوا مَا ذُكِّرُوا بِهِ فَتَحْنَا عَلَيْهِمْ أَبْوَابَ كُلِّ شَيْءٍ حَتَّى إِذَا فَرِحُوا بِمَا أُوتُوا أَخَذْنَاهُمْ بَغْتَةً فَإِذَا هُمْمُبْلِسُونَ

Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида, уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар” (Анъом 44 оят).

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ ЎН БЕШИНЧИ СИФАТИ

Агар мусулмон савдогар қарз олишга эҳтиёж сезса, уни қайтариб бериш ниятида қарз олмоғи ва тинмай адо қилишга ҳаракат қилиши лозим. Зеро унутмасиники Аллоҳ таоло уни нияти ва ҳаракатидан қарзини адосини йўлларини пайдо қилади. Бу ҳақда:

عن ابى هريرة رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عن النَّبِيّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال من اخذ اموال الناس يريدادائها ادى الله عنه و من اخذ يريد اتلافها اتلفه الله عليه 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Ким инсонлардан адо қилиш ниятида мол олса, Аллоҳ таоло унни томонидан адо қилади, (яъни Аллоҳ таоло унга бу дунёда қарзини узишга ёрдам беради ёки охиратда хақ эгасини рози қилдиради). Кимки инсонларнинг молини зоя қилиш ниятида қарз олса, Аллоҳ таоло унинг молини зоя қилади (яъни иҳтиёж ва заруратсиз бирортасидан қарз олиб, қайтаришни ният қилмаса, Аллоҳ таоло унинг молини зоя қилади)”, дедилар” (Бухорий ривояти).

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ ЎН ОЛТИНЧИ СИФАТИ

Мусулмон савдогар бировга бериш керак бўлган қарзини зиммасида қолдирмаслиги даркор. Чунки, қарздорнинг руҳи қарз сабабли муаллақ бўлиб туради ва яхши амаллар билан ҳам қарз соқит бўлмайди.

عن أبي قتادة قال قال رجل يا رسول الله أرأيت إن قتلت في سبيل الله صابرا محتسبا ، مقبلاغير مدبر ، يكفر الله عني خطاياي ؟ » فقال : « نعم » ، فلما ادبر ناداه  فقال نعم إلا الدين، كذلك قال جبريل

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бир киши “Эй Расулуллоҳ менга айтингчи: “Аллоҳнинг йўлида, жангдан қочмасдан, душманга юзланган ҳолатда, сабр қилиб, савоб умидида шаҳид бўлсам, Аллоҳ таоло мендаги гуноҳларни кечирадими?”, деди. У зот “Ҳа”, дедилар. Сўнг сўраган одам ортига қараб кетаётганида У зот “Ҳой, шошма, фақат қарзи бўлмаса!, Жаброил менга шундай деди”, дедилар” (Муслим ривояти).

عن أبى هريرة قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم نفس المؤمن معلقة بدينه حتى يقضىعنه

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

Мўминнинг руҳи қарзини адо қилгунича муаллақ бўлиб туради (яъни, агар қарздор вафот этса, унинг қарзи адо этилмагунча руҳи солиҳ бандалар жамоасига кирмайди)” (Байҳақий ривояти).

عن ثوبان رضى الله عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم من مات وهو برئ منثلاث من الكبر والغلول والدين دخل الجنة

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Кибр, хиёнат ва қарздан пок ҳолатда вафот этган киши жаннатга киради” дедилар” (Байҳақий ривояти).

عبد الله بن أبي ربيعة - رضي الله عنه - : قال : « اسْتَقْرَضَ مني النبيُّ -صلى الله عليهوسلم- أربعين ألفا ، فجاءه مالٌ ، فدفعه إليَّ ، وقال : بارك اللهُ في أهلك ومالكَ ، إنما جزاءالسَّلَفِ الحمدُ والأداءُ

Абдуллоҳ ибн Абу Робиа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Мендан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қириқ минг дирҳам қарз олдилар. Сўнгра У зот катта миқдорда молга эга бўлдилар ва уни менга (қарз миқдоричасини) бердилар ҳамда: “Аллоҳ таоло аҳлингга ва молингга барака ато қилсин. Қарзнинг мукофоти қарз берувчига раҳмат айтиб, уни тезроқ адо қилишдир”, дедилар” (Насоий ривояти).

عَنْ سَعْدِ بْنِ الأَطْوَلِ قَالَ مَاتَ أَخِى وَتَرَكَ ثَلاَثَمِائَةِ دِينَارٍ وَتَرَكَ وَلَداً صِغَاراً فَأَرَدْتُ أَنْ أُنْفِقَعَلَيْهِمْ فَقَالَ لِى رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « إِنَّ أَخَاكَ مَحْبُوسٌ بِدَيْنِهِ فَاذْهَبْ فَاقْضِ عَنْهُ». قَالَ فَذَهَبْتُ فَقَضَيْتُ عَنْهُ ثُمَّ جِئْتُ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ قَدْ قَضَيْتُ عَنْهُ وَلَمْ يَبْقَ إِلاَّ امْرأَةٌ تَدَّعِىدِينَارَيْنِ وَلَيْسَتْ لَهَا بَيِّنَةٌ. قَالَ « أَعْطِهَا فَإِنَّهَا صَادِقَةٌ

Саъд ибн Атвол розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Акам вафот этгач ундан уч юз дийнор ва ёш болалари қолди. Мен уларга сарфламоқчи бўлгандим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Аканг қарзи сабабли (Барзах оламида) махбус бўлиб турибди. (Шу сабабдан у солиҳлар суҳбатидан маҳрум бўлмоқда). Шунинг учун сен акангни қарзини адо қил”, дедилар”.

Саъд розияллоҳу анҳу айтади: “Мен уйга бориб акамни қарзларини тўладим. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб: “Эй, Расулуллоҳ, мен акамни қарзларини адо қилдим, унда ҳеч кимни ҳаққи қолмади, фақат қарз берганига ҳужжати йўқ бир аёл икки дийнор талаб қиляпти”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унга икки дийнор бер, у рост гапиряпти”, дедилар” (Аҳмад ривояти).

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ ЎН ЕТТИНЧИ СИФАТИ

Мусулмон савдогар агар тижоратда биров билан шерикликчилик қилса, шеригига доимо хайрихоҳ бўлмоғи, унга кўпроқ фойда келтириш ҳаракатида бўлмоғи лозим. Чунки савдогарлар бир-бирлари билан шерикчилик қилиш аҳдини тузишса Аллоҳ таоло улар билан бўлади. Шундай экан мусулмон тожир Аллоҳ таоло уларнинг тижоратида шерик эканлигини ўзига саодат деб билиб, дунёвий нарсани деб Аллоҳнинг шериклигидан маҳрум бўлишликни ўзига мусибат деб билиши лозим. Бунинг учун эса шеригига хиёнат қилмаслик ва уни алдамаслик лозимдир. Зеро, ҳадисда шундай марҳамат қилинади:

عن أبي هريرة رفعه قال إن الله تعالى يقول أنا ثالث الشريكين ما لم يخن أحدهما صاحبه فإذاخانه خرجت من بينهما

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Аллоҳ таоло шундай деди: “Модомики икки шерик бир-бирига хиёнат қилмас экан, Мен уларнинг учинчиси бўламан (яъни уларнинг барча ишига Ўзим мададкор ва ҳимоячи бўламан). Агар хиёнат қилса, Мен уларнинг орасидан чиқаман” (Абу Довуд ривояти).

Имом Разин бунга “(Аллоҳ уларнинг орасидан чиққач) Шайтон уларнинг орасига киради”, деган сўзларни зиёда қилган.

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ ЎН САККИЗИНЧИ СИФАТИ

Мусулмон савдогар доимо диёнатдорлигини сақлаб, ёлғончи ва хиёнаткорларга ҳам ёлғон ва хиёнат билан жавоб қайтармаслиги лозим. Чунки ёмонлар билан ҳам яхши муомалада бўлиш юксак ахлоқ, олийжаноблик ва шариат ҳукмидир. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай кўрсатмалар бор:

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم أَدِّ الأَمَانَةَ إِلَى مَنِ ائْتَمَنَكَ وَلاَ تَخُنْمَنْ خَانَكَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Сизга омонат берган одамларнинг омонатини қайтаринглар, сизга хиёнат қилган одамга сиз ҳиёнат қилманг” деганлар” (Термизий ривояти).

МУСУЛМОН САВДОГАР ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ СИФАТИ

Мусулмон савдогар тижорат молини ҳали қўлига олмай туриб бошқага сотмаслиги лозим. Чунки, молни қўлга олишдан аввал сотиш ва ундан фойдаланиш шаръан ҳаромдир.

عن حكيم بن حزام قال : نهاني رسول الله أن أبيع ما ليس عندي

Ҳаким ибн Ҳузом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимда бўлмаган нарсани сотишимдан қайтардилар” (Насоий ривояти).

ان بيع المبيع قبل القبض لا يجوز من البائع ولا من غيره

Савдо молини қўлга олиб, ўзиники қилиб олмай туриб сотувчига ҳам бошқасига ҳам сотиш жоиз бўлмайди” (Мабсут китоби).

عن ابن عباس رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال اما الذى نهى عنه النَّبِيّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فهوالطعام ان يباع حتى يقبض قال ابن عباس رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ولا احسب كل شيء الا مثله

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган нарса таом бўлиб, уни қўлга олмасдан олдин сотиш мумкин эмас”. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу яна шундай қўшимча қилдилар: “Бошқа нарсаларни ҳам таом каби деб биламан” (Муттафақун алайҳ).

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ : مَنِابْتَاعَ طَعَامًا فَلاَ يَبِيعُهُ حَتَّى يَسْتَوْفِيَهُ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таом сотиб олса, уни тўлиқ қўлга киритмай туриб сотмасин” дедилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг бошқа бир ривоятида: “Ўлчаб олмагунича” дейилган” (Муттафақун алайҳ).

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ ЙИГИРМАНЧИ СИФАТИ

Мусулмон савдогар ночор кишининг ночорлигидан фойдаланиб қолишга уринмаслиги лозим.

Мизҳар ибн Абдулмалик роҳматуллоҳи алайҳ айтади:

“Бир киши Абу Ҳанийфа роҳматуллоҳи алайҳ ҳузурига кийимлик материал олиб келиб у зотга сотмоқчи бўлди. У зот эса баҳосини сўради. Сотмоқчи бўлган одам: “Минг дирҳам” деди. У зот эса: “Бу ундан қиммат туради”, деб, охирида саккиз минг дирҳамга сотиб олди”.

Яна бир ривоятда

Бир аёл Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг олдига ипак матони олиб келиб: "Менинг бу матоимни ҳам соттириб берсангиз", деди. Имом Абу Ҳанифа унинг нархини сўради. У: "Юз дирҳам", деб жавоб берди. У зот эса: "Бу у нархдан қиммат туради", деди. Аёл: "Икки юз дирҳам", деди. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ: "Бу у нархдан қимматроқ", деди. Аёл ҳайрон бўлиб турганида Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ: “Беш юз дирҳамдан кам эмаслигини” айтди. Бояги аёл: "Сиз мени мазах қиляпсиз чоғи", деди. У зот ўша заҳоти аёлга беш юз дирҳам бериб, матони ўзи билан олиб қолди.

Ҳозирда эса одамлар қарз сўраб эшик қоққандан ҳам унумли фойдаланиш пайида бўладилар. Яъни, қарз бериб, ундан икки йўл билан фойда олишга ҳаракат қиладилар:

Биринчиси, қарз олувчига қарз бериш ўрнига сенга бирор нарсамни қимматга сотаман, сен эса менга арзон нарҳда сотиб пулини ишлатаверасан, дейди;

Иккинчиси эса, қарз сўровчининг муҳтожлигидан фойдаланиб сенга қарз керак бўлса бирор нарсангни сот, деб унинг қимматроқ нарсасини арзон нархга сотиб олади.

Бу иккала сурат ҳам ножоиз ва ҳаром саналади.

عَمْرُو بْنُ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جده قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم لاَ يَحِلُّ سَلَفٌوَبَيْعٌ وَلاَ شَرْطَانِ فِى بَيْعٍ وَلاَ رِبْحُ مَا لَمْ يضْمَنْ وَلاَ بَيْعُ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ

Амр ибн Шуайб розияллоҳу анҳу отасидан, отаси эса бобосидан шундай ривоят қилади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бай билан бирга бўлган қарз (фалон нарсангни менга сотсанг ёки мендан фалон нарсани сотиб олсанг қарз бераман, дейиш) ҳалол эмас. Байда иккита нарсани шарт қилиш, талофат етса тўлашни зиммасига олмаган нарсанинг фойдаси, ҳузурида бўлмаган нарсани сотиш ҳалол бўлмайди" (Термизий ривояти).

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ ЙИГИРМА БИРИНЧИ СИФАТИ

Мусулмон савдогар молининг айбини яширмай: “Бу молнинг фалон, фалон айби бор”, деб, очиқ-ойдин айтиши лозим. Чунки мусулмон тожир савдо молининг айбини яшириши Аллоҳнинг лаънати ва ғазабига сабаб бўлади. Ҳадисда бу ҳақида шундай дейилади:

عن واسلة بن الاسقع رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال سمعت رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يقول منباع عيبا لم ينبه لم يزل فى مقت الله او لم تزل الملائكته تلعنه

Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

Ким айбли нарсани сотиб, айби борлигидан олувчини хабардор қилмаса, доим Аллоҳнинг ғазабида бўлади ёки фаришталар тўхтовсиз унга лаънат айтадилар”, деяётганларини эшитдим (Ибн Можа ривояти).

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ ЙИГИРМА ИККИНЧИ СИФАТИ

Мусулмон савдогар ваъдасига вафодор бўлиши лозим. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Аҳдга вафо қилингалар”, деган. Шунингдек, ҳадисларда ҳам ваъдага хилоф қилиш мунофиқлик аломати эканлиги айтилиб, бу ишдан тийилишга чақирилган:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : آيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلاَثٌ إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ ،وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ ، وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мунофиқнинг аломати учта: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, ваъдасига хилоф қилади ва унга омонат топширилса, омонатга хиёнат қилади”, дедилар” (Мишкот ул-масобийҳ)

Мусулмон савдогар ўз ақидасини мустаҳкам тарзда яъни “Менинг барча зарурий ҳожатларим: емоқ, ичмоқ, кийим-кечак кабиларни тижорат тўлдирмаяпти, балки тижорат қилиш асносида шаръий қонун қоидаларга тўла амал қилганим сабабидан Аллоҳ таоло барча заруратимни раво айлаяпти”, дейдиган бўлиши лозим.

МУСУЛМОН САВДОГАРНИНГ ЙИГИРМА УЧИНЧИ СИФАТИ

Мусулмон савдогар савдо ишларини дин ишларидан муқаддам қўймаслиги лозим. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилган:

رِجَالٌ لَا تُلْهِيهِمْ تِجَارَةٌ وَلَا بَيْعٌ عَنْ ذِكْرِ اللَّهِ وَإِقَامِ الصَّلَاةِ وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ يَخَافُونَ يَوْمًا تَتَقَلَّبُ فِيهِ الْقُلُوبُوَالْأَبْصَارُ لِيَجْزِيَهُمُ اللَّهُ أَحْسَنَ مَا عَمِلُوا وَيَزِيدَهُمْ مِنْ فَضْلِهِ وَاللَّهُ يَرْزُقُ مَنْ يَشَاءُ بِغَيْرِ حِسَابٍ

Бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олди-сотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан машғул қила олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушадиган кундан қўрқарлар. Аллоҳ уларни қилган амалларининг энг гўзали ила мукофотлаши ва фазли карамидан зиёда қилиб бериши учундир. Аллоҳ хоҳлаган кишига беҳисоб ризқ берур” (Нур 37-38 оятлар).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг мборак ҳадисларида шундай деганлар:

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- :« طَلَبُ كَسْبِ الْحَلاَلِ فَرِيضَةٌ بَعْدَالْفَرِيضَةِ ».

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ҳалол касб талаб қилиш фарздан кейин фарздир” дедилар” (Байҳақий ривояти).

Ризқ талабида бўлиш фарз, лекин у инсоннинг аслий мақсади эмас, балки бир заруратдир. Шунингдек, инсонга ризқ талабида бўлишга ижозат берилган, ҳатто бу нарсага тарғиб этилган ва таъкидланган ҳамдир. Лекин инсон ҳаётининг асл мақсади эса Аллоҳ таолога бандаликдир, У билан боғланиш ва Унинг розилигини топишдир. Шунинг учун ризқ талаб қиламан деб, Аллоҳнинг ибодатини тарк қилиш жоиз эмас ва биринчи даражали ибодатлар билан ризқ талаби тўқнаш келганида, биринчи даражадаги фарзларни муқаддам қўймоқ керак. Баъзи кишилар ҳалол ризқ талабининг ибодат эканини билганларидан сўнг ифрот ва тафритга (ҳаддан ошиш ёки нуқсонга йўл қўйиш) йўл қўйишади ва уларга намоз, рўза ҳақида гапирилса, «Биз ҳам ибодатдамиз, бизнинг қилаётган ишимиз ҳам улкан ибодат», дейишади. Тўғри, у ҳам ибодат, лекин иккинчи даражадаги ибодат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳалол ризқ талаб қилиш фарздан кейинги даражадаги фарздир», демоқдалар.

ТЕМИРЧИНИНГ ҚИССАСИ

Дадам Муҳаммад Шафеъ Усмонийнинг бир ҳикояси бор эди. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи етук фақиҳ, муҳаддис ва Аллоҳнинг дўсти эди. Аллоҳ таоло у кишига баланд мартаба ато қилган эди. Вафот топганида бир киши тушида у зотни кўрди ва: «Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?» деб сўради. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи «Аллоҳ таоло мени мағфират қилди, фазлига олиб, улкан марҳамат кўрсатди, лекин менга уйимнинг рўпарасидаги темирчига берилган мақом насиб бўлмади», деди. Киши уйқудан уйғонди, дилида темирчининг кимлиги ва қандай қилиб Абдуллоҳ ибн Муборакка берилмаган нарса унга берилганлигини ўйлаб қолди ва Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳининг маҳалласига борди.

Суриштириб кўрса, ҳақиқатда у кишининг уйининг рўпарасида бир темирчи бўлиб, у ҳам вафот топган экан. Бориб, темирчининг хотинидан: «Эрингиз нима қилар эди?» деб сўради ва тушида кўрганларини айтиб берди. Аёл: «Эрим темирчи эди, кун бўйи ишлар, кечаси эса ухларди. Кечаси Абдуллоҳ ибн Муборакнинг таҳажжуд ўқишига  ҳаваси келиб, ҳасрат қилиб, «Биз ҳам кенгчиликда бўлганимизда, мен ҳам туни билан таҳажжуд ўқир эдим», дер эди. Иккинчиси – у ишлаётганида қулоғига азон товуши кирса, мабодо болғасини тепага кўтарган бўлса, шуни уриб қўяйин, демасди. Ўша заҳоти болғасини пастга туширар ва «Азонни эшитганимдан кейин менга болғани ушлаб туриш ярашмайди», дер эди ва масжига қараб кетар эди», деди. Туш кўрган киши: «Абдуллоҳ ибн Муборакдан ҳам мартабасининг юқори бўлишига шу нарса сабаб бўлган экан», деди. Эътибор беринг, темирчи ҳам ҳалол ризқ талабида эди. Азон эшитилиб, биринчи даражадаги фарз билан иккинчи даражадаги фарз тўқнаш келган эди, биринчи даражадагисини устун қўйди ва Аллоҳ буюк муҳаддисларга бермаган мақомга эришди.

НИҲОЯТДА КЕНГ ҚАМРОВЛИ ДУО

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ризқ талабига тарғиб қилар эканлар, шу билан бирга бу нарса бизнинг ҳаётимизнинг аслий мақсади, рағбатимизнинг интиҳоси бўлмаслиги кераклигни ҳам ўргатдилар.

من دعاء الرسول صلي الله عليه وسلم: "اللهم لا تجعل الدنيا أكبر هَمِّنَا، ولا مبلغ علمنا ولا غاية رغبتنا" رواه الترمذي .

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз дуоларида: «Аллоҳим, дунёни ташвишимизнинг энг каттаси, илмимизнинг етиб борган жойи ва рағбатимизнинг барчаси қилиб қўймагин!» дедилар».
Хулоса қиладиган бўлсак, бу ҳадисдан уч нарса маълум бўлади.
1.    Ҳалол ризқ талаб қилиш диннинг бир бўлагидир.
2.    Талабимиз ҳалолдан бўлсин ва ҳаромдан сақланайлик.
3.    Ризқ талаб қилишнинг ўрнини билайлик. У олий мақсадимиз бўлиб қолмасин.

Абдуманнон Абдуллоҳ

Манба
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
ШИРКАТ ВА МУЗОРАБАБисмиллаҳир Роҳманир РоҳимАллоҳга ҳамд, Расулига салоту саломлар бўлсинСўнгМусулмон инсон Аллоҳ таолонинг буюрган ибодатларини вақтида давоми...

3276 05:00 / 17.02.2017
Ҳожати тушганда ўзини хору зор тутиб, синиқлик кўрсатиб, ялинибёлвориб юрган одамлардан баъзилари иши битиб, ҳожати раво бўлганидан кейин қарзни инкор қилиш давоми...

6724 11:12 / 12.11.2020
.Нархни чегаралаш, деганда масъул шахс ёки тараф томонидан нархни чегаралаб қўйиш тушунилади. .Эҳтикор, монополия деганда эса, турли йўллар билан бир хил савдо давоми...

3976 05:00 / 17.02.2017
.Қарз, луғатда қирқиш маъносини билдиради. Чунки, қарз берувчи ўз молидан маълум бўлакни қирқиб қарзга беради.Шариатда эса бошқа кишига бир нарсани унинг бадалини давоми...

2579 05:00 / 17.02.2017
Аудиолар

118726 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40693 14:35 / 11.08.2021