1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Гаров

05:00 / 17.02.2017 6195 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз «гаров» деб таржима қилган сўз арабчада «раҳн» дейилиб, луғатда «тутиш», «давомийлик» ва «субут» маъноларини билдиради.
Шариатда эса, «қарз сабабидан ҳужжат сифатида ишонч учун тутиб қолинган молга гаров», дейилади.

Аллоҳ таоло: «Ва агар сафарда бўлсангизу котиб топа олмасангиз, қўлга тутадиган гаров – раҳина бўлсин», деган (Бақара, 283).
Бу жумла Қуръони каримда қарз ояти деб номланган узун ояти кариманинг бир қисмидир. Мазкур ояти каримани аввал яхшилаб ўрганганмиз.
Оятнинг бошида қарз олди-берди қилинадиган бўлса гувоҳлар олдида бир котибга ёздириб қўйиш кераклиги уқтирилгандир. Бу жумлада эса, мабода мазкур иш сафарда содир бўлсаю, уни ёзгани котиб топилмаса, қўлга бериладиган гаровни олиб туриб, қарз бериш мумкинлиги тушунтирилмоқда.
Демак, берилган молга васиқа — ҳужжат сифатида ишонч учун бирор молни гаровга олиб туриш мумкинлиги Қуръони каримда келган ҳукмдир.
Бир нарсанинг баҳосини кейин беришга келишиб қилинган савдода ҳам гаровга нарса қўйиш суннатда келган. Бу иш зиммасида бировнинг ҳақи бир одам томонидан ҳақ эгасини ишонтириш учун, агар ҳақингни олиб келмасам ушбу нарса сеники бўлади, деган маънода берилган бўлади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида совутлари аҳлларига олинган йигирма соъ таом учун гаровга қўйилган эди».
Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ деган.
Шарҳ: Жоҳилият вақтида ҳам гаров қўйиш бор эди. Аммо гаров қўювчи белгиланган вақтда пулни топиб бера олмаса, мол эгаси гаровга қўйилган нарсани ўзиники қилиб олар эди. Исломда эса бу ҳукм¬га адолатли равишда ўзгартириш киритилди. Агар гаровга нарса қўйган одам белгиланган вақтда пулни топиб бера олмаса, у гаровга қўйган нарсасини сотиб пулни беради ва ортиб қолганини ўзи олади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафот этган вақтларида ҳам урушга киядиган совутлари у кишига насияга таом сотган тожирнинг олдида гаров сифатида туриши нимага далолат қилади? У Зотнинг жуда ҳам содда ва оддий ҳаёт кечирганлари ҳамда аҳли аёллари нафақаси учун ўз меҳнатлари ила молга эришишга уринганларини кўрсатади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан олдин Ислом Арабистон Ярим оролига тарқалиб бўлиб, дунёга танилган давлатга айланган эди. Агар у Зот хоҳласалар, дунё оёқлари остига тўшалар эди. Лекин у Зот буни хоҳламадилар. Оддий ҳаёт кечиришда давом этдилар. Оилаларини боқишга қийналиб, таом олишга пул топа олмай, совутларини гаровга қўйиб йигирма соъ таом олган ҳолларида вафот этдилар. Бу ҳақиқатни у Зотнинг умматлари доимо тушунмоғи керак.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Улов гаровга қўйилган бўлса, минилади. Сутли ҳайвон гаровга қўйилган бўлса, сути ичилади. Миниб, ичганга нафақаси лозим бўлади», дедилар».
Термизий, Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Шарҳ: Ҳадиси шарифнинг зоҳиридан гаровга қўйилган нарса миниладиган ёки юк ортиладиган ёхуд сути ичиладиган ҳайвон бўлса ундан фойдаланган томон хоҳ гаровга қўювчи бўлсин, хоҳ гаровга олувчи бўлсин, нафақасини беради. Бунга ўзлари келишиб олади.
Аммо фуқаҳоларимиз бу масалани икки хил тушунганлар. Албатта, уларнинг бу тушунчалари ишонч¬ли далилга асосланган:
1. Жумҳур нафақани берадиган ҳам, гаровга қўйилган ҳайвондан фойдаланадиган ҳам гаровга қўювчи бўлади, чунки у ҳақиқий молик ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гаровга қўйган нарса ўз эгасидан ман қилинмайди», деганлар, де¬йишади.
2. Имом Аҳмад нафақани берадиган ва гаровга қўйилган ҳайвондан фойдаланадиган гаровга олувчидир, чунки у ҳозир ҳайвонни ўзида олиб турибди, деганлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ароя,, яъни .орият, луғатда .вақтинча фойдаланиш,, деганидир. Шариатда эса, вақтинча фойдаланиш учун берилган нарсанинг фойдасини муддатдан илгари мол эгасининг давоми...

5499 05:00 / 17.02.2017
Яхши ният ва Аллоҳнинг зикриndash Савдо одобларидан бири ниятни яхшилаш ва Аллоҳ таолони зикр қилишдир. Исломда ҳар бир нарса ниятга боғлиқ экани маълум ва машҳур. давоми...

7700 11:04 / 11.10.2020
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳомиланинг ҳомиласини сотишни ман қилдилар. Бу савдо жоҳилиятда бор эди. Бир давоми...

4224 05:00 / 17.02.2017
ndash Савдода ҳаром қилинган ишлардан яна бири бозорга келтирилаётган савдо молининг олдини тўсиб чиқиб, арзонга олиб, қимматга сотишдир. . .Ибн Умар давоми...

2380 15:29 / 20.07.2019
Аудиолар

210860 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130125 14:35 / 11.08.2021