1446 йил 22 жумадис сони | 2024 йил 24 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рамазоннинг юзи

14:00 / 08.04.2023 3926 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Диндорлар ҳақида гапиришганда уларни хўмрайган, ҳаддан ташқари жиддий ва бепарво деб таърифлашади. Лекин худди шу гапларни айтаётган одам, эҳтимол Ислом ва бу диннинг ёрқин намояндаси бўлган Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида умуман эшитмаган бўлиши мумкин. У зот доимо табассум қилар ва :

«Руҳсат этилган нарсаларнинг бирортасига паст назар билан қараманглар, хатто биродаринг билан учрашганингда юзда табассумни ҳам » (Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

Баъзилар Рамазон ойида юзларини сарғайтириб,  толиққан ва жонсиздек сарғайиб, ўзларининг рўзадорликларини билдириб, кўрсатиб юришади. Бундай хулқ мусулмон кишига ярашмайди, илло Рамазон аввалам ҳамма хурсанд  бўладиган байрам.

Бу ойнинг келиши Аллоҳнинг мусулмон бандаларига берган жуда катта неъматидир.  Бу муборак ойда Жаннат эшиклари очилади ва жаҳаннам эшиклари беркитиладиган муборак вақт. Бу Қуръон ойи, динимиз учун муҳим бўлган нафс билан жанг қилинадиган ой.    

«Сен: „Аллоҳнинг фазли ила ва Унинг раҳмати ила. Бас ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир», деб айт. (Юнус сураси, 58-оят)

Фақат очкўзлик  инсонни толиққан ва ҳаракатсиз қилиши мумкин, аммо рўза, хурсанд  ва фаол қилади. Очкўзлик  кетидан очкўзлик ва дангасаликни етаклайди, рўза бўлса, анча интизомга ўргатади, ва инсонни хушчақчақ қилади.

Яқинда руҳшунослар ким ижобий хиссиётларни хис қилса у ҳаётидан рози бўлади деган хулосага келишди.  Тажриба ўтказишганда, бир нарса яққол тасдиғини топди. Бир лаҳзалик шаҳватлардан воз кеча олган инсонлар, анча ижобий хиссиётларни хис қилишган,  ва табиийки ҳаётдан анча мамнун бўлишган.

Шу сабаб, иймон келтирган одам Рамазон ойида нафақат ўз нафсини гуноҳ қилишдан сақлайди, балки бошқа вақтларда руҳсат берилган емоқ, ичмоқ ва турмуш ўртоғи билан жимо қилишдан воз кечади, ва бу ўз навбатида уни ҳаётдан рози эканлигини билдирган бир вақтда ундан Аллоҳнинг Ўзи ҳам рози бўлиши ҳамдир.

Баъзи одамлар Рамазонга бепарво бўладилар, ва куннинг аксар қисмини уйқуда ўтказишади. Улар чарчоқ ва куч камлигини баҳона қилишади, лекин аслини олганда бу катта хато ва адашишлик. Рўза билан инсон руҳи ва танасини оғирлик, зулматдан, сиқилишдан тозалайди.   Тана енгил ва тетиклашади, руҳ эса, тиниқ ва ёрқинлашади. Рамазон рўзаси кишини бақувват ва қатъий, бағрикенг, меҳрибон ва итоатгўй қилади.

Масалан, рўза сабабли, Довуд алайҳиссалом гўзал овозлари билан Забурни тиловат қилиб, қалбларини Аллоҳга боғладилар. Унинг рўзаси инсоният тарихидаги энг гўзал рўза бўлди.  Замони саодатда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам Бадр жанги пайтида саҳобалар  билан рўзадор эдилар, ва ғалабага эришишди.

Рўза уларнинг амалларига халақит бермаган, аксинча уларга куч ва бардош берган. Фақатгина бу жангда эмас. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари жангларда рўза тутиб, покланишар эди, ва душман устидан бир неча бор ғалаба қозонишган. Чунки улар қийин бўлган нафслари  устидан ғалабага эришган эдилар.

Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам битта жиҳоддан қайтганларида айтган гаплари мисол бўлади:

«Биз кичик жиҳоддан катта жиҳодга келдик. Ва бу жиҳод банданинг ўз нафси билан қиладиган жиҳодидир».

Рамазон – бу хурсандлик.  Ахир Буюк Аллоҳ бизга гуноҳлардан фориғ бўлиш ва Ўзига яқинлашиш имконини бердику. У Рамазонгача яшашни ва рўза лаззатини татиб кўришни насиб қилдику. Роббимиз бизга ато этган, кундан кун биз сезмаётган худди бўлиши керакдек қабул қилаётган неъматларга хурсандмиз. Рамазон- бу Аллоҳга итоат ва Уни розилиги йўлига туриш  хурсандчилиги.

Шу билан бирга бу нарсадан фақатгина биз ўзимиз хурсанд бўлиб қолмаймиз. Бошқаларга ҳам садақалар бериб, ифторликлар қилиб, атрофдагилар билан чиройли хулқ ила мулоқот қилиб  хурсанд бўлишларига сабабчи бўламиз.

Шундай экан, жилмайинг, ўзингизни тетик тутинг, ҳаммага ўзингизни қанчалик хурсанд эканингизни кўрсатинг. Унутманг табассумингизга ҳам ажру савоб оласиз.

Аллоҳ бу муборак Рамазоннинг ҳамма манфаатларини қўлга киритиш билан, бизга хурсандчилик олиб келишини насиб этсин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳайзу нифос кўрган ёки ҳомиладор ва сут эмизувчи аёллар рўзасиСАВОЛ Аёл ҳайз кўрмаслик учун Рамазоннинг рўзасини тутиш ниятида ҳайз қонини тўхтатадиган давоми...

5497 05:00 / 13.01.2017
Мана, Рамазон ойининг раҳмат, мағфират даҳаларидан ўтиб, дўзахдан озод бўлиш даҳаси бўлмиш учинчи ўн кунлиги ҳам кириб келди. Шунинг учун аввало ўзимизга, сўнгра давоми...

3639 17:08 / 08.06.2018
Рўзанинг фойдалариРўзанинг жуда кўп ва турлитуман фойдалари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ана шу фойдаларга тарғиб қилганлар. Биз бу ерда давоми...

6018 14:50 / 28.05.2017
. .Рамазон ойи ndash унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган. давоми...

4165 05:00 / 14.01.2017