1440 йил 12 сафар | 2018 йил 21 октябрь, якшанба
Минтақа:
UZ EN RU AR
Рўза

Рамазонга Пайғамбаримизнинг гўзал суннатлари ила кириб борайлик

18:17 / 14 май 2773 Ўқиш режими + -

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

 “Ким мендан кейин унутилган суннатни тикласа ўша мени яхши кўради”.

Дунё ташвишлари билан бўлиб биз кўпинча ўзимизнинг энг асосий вазифаларимиздан бири бўлмиш - Аллоҳ таолого мукаммал тарзда ибодат қилишимиз кераклигини унутиб қўямиз. Аллоҳ таолого мукаммал тарзда ибодат қилиш бу Парвардигор амр этган барча нарсаларга  қалбан (самимий) риоя қилишга ҳаракат қилишдан иборат бўлиб, барча амалларни Аллоҳ рози бўладиган энг гўзал тарзда амалга оширишдир.

Мукаммаллик йўли – Аллоҳ таолонинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатига эргашишдадир, бунда Аллоҳ таолого севимли бўлган нарсани биз ҳам севишимиз бордир. Рамазон олдидан эса севимли Пайғамбаримиз с.а.в нинг суннатларини ўз ҳаётимизда жонлантириш энг яхши имкониятдир. Аллоҳнинг Пайғамбари айтганларидек:  

“Ким мендан кейин унутилган суннатни тикласа ўша мени яхши кўради. Ким мени яхши кўрса у мен билан биргадир” (Термизий). 

Суннат – ўзини тутишни энг гўзал шаклидир, гўзал яшаш тарзидир.

Энди инсон Рамазон ойида ўзининг яшаш тарзини гўзаллаштирмаса қачон қилади?

1.Амалларни энг гўзал тарзда бажариш, юксакликка интилмоқ ҳам – Пайғамбаримиз суннатидир “Дарҳақиқат, Аллоҳ барча нарсада мукаммаликга буюрган” (Муслим).

“Аллоҳ таоло амалларни мукаммал даражага олиб борилганини севади” (Муслим). “Амалларни Аллоҳ сени кўриб тургандай (энг гўзал тарзда) бажаргин, сен Аллоҳни кўрмасанг ҳам Аллоҳ сени кўриб тургандай ибодат қилишинг эҳсондир” (Бухорий).

2. Тонгни дуо билан бошламоқ, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонганларида қуйидагиларни айтардилар  «Алҳамдулиллаҳиллази ахйа-на ба‘да ма амата-на ваилай-ҳи-н-нушур!»- “Бизни ўлдириб кейин тирилтирган ва Унгагина қайтишимиз бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин” (Имом Бухори).

3. Мисвок тутиш “Агарда умматим учун бу оғир бўлмаганда уларни ҳар бир намоздан олдин мисвок қилишга буюрардим” (Имом Бухорий, Муслим).

4. Ейиш ва ичиш суннатига амал қилиш. Рамазон киришидан олдин суннатга биноан саҳарлик ва ифторликда таомга бўлган ҳурмат ва эҳтиромни жойига қўйиш учун ейиш ва ичиш суннатларини ўрганмоқ жуда муҳимдир. Бу суннатларни ичида таомни ейишдан олдин “Бисмиллаҳ”ни айтиш, таомни ўнг қўл билан емоқлик, иссиқ (қайноқ) овқатни емаслик, таомга пуфламаслик, таомни танқид қилмаслик, таомни охиригача еб қўйишлик, идишни тозалаб қўйишлик, сувни шошмасдан ичмоқлик ва ҳ.к.з. бордир.

5. Сажда вақтида дуо қилиш. Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қилганлар: “Банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати бу саждадир. Шунга ибодатларда кўпроқ сажда қилишга ҳаракат қилинглар”.

У Зотнинг ўзлари саждада кўпроқ қуйидагиларни айтганлар: “Эй Аллоҳим! Мен Сенга сажда қилмоқдаман ва Сенга иймон келтирганман! Менинг юзим Сенга саждада турибди, мени яратганга ва менга шакл берганга, мени кўришим учун кўз берган ва эшитишим учун қулоқ берганга (сажда қилиб турибман), Барчамиздан устун (ҳукмрон бўлган) Аллоҳ буюкдир”.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларнинг яқин сафдоши ва дўсти Абу Бакр розияллоҳу анҳуга қуйидаги мурожаат қилишни тавсия берганлар: “Эй Аллоҳим! Мен ўзимга нисбатан кўп зулм қилдим! Дарҳақиқат фақат Сенгина гуноҳларни кечиргувчидирсан. Мени мағфират қилгин ва мени Сени мағфиратинга сазовор бўлганлардан этгин. Менга раҳм қилгин! Фақат Ўзинггина Меҳрибон ва Раҳмдилсан”.  

6. Доим таҳоратли бўлиш. Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам ётишдан олдин, уйқудан кейин, барча ибодатлардан олдин, халодан чиққанларидан кейин, ҳамда уйдан чиқишдан олдин ҳам таҳорат олганлар.

7.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрган маҳсулотларни истеъмол қилиш. Бу банд ҳам Рамазон киришидан олдин муҳимдир, чунки суннатга асосланган таомланиш тўғри ва фойдалидир. Хурмо ва сут Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан иккита энг яхши маҳсулот деб марҳамат қилинган. Шу билан бирга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам зайтун ёғи, анжир, асал, арпа нонини яхши кўрганлар.  

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзларини Аллоҳнинг динини йўқ қилишга, йўқ қилолмаган тақдирда уни чигаллаштириб, қориштиришга, бузишга қаратилган кучлар ва уларга билиб-билмай қурол давоми...

1679 16:17 / 23.05.2017
Каъаб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, бир куни: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқиб,  «Омин» дедилар. Сўнгра яна давоми...

1732 14:53 / 24 май
Аллоҳ таоло ўз бандаларини саноқсиз неъматлар билан сийлаган. Унинг буйруқ­амалларини адо қиладиган, хусусан рамазон рўзасини хулуси ният билан тутадиган давоми...

583 05:00 / 11.01.2017
....Лайлатул Қадр кечасида бандаларнинг бир йиллик қадарлари тақдирлари белгиланади ва сураи карима бошидан охиригача муборак Лайлатул Қадр кечасига давоми...

2047 05:00 / 11.01.2017
Топ рейтинг www.uz Openstat