1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рамазон ойи – улуғ имкониятлар ойидир

18:06 / 16.05.2018 3890 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бундай рахматли ойни  бизларга мархамат этиб, Ўзига ибодат қилувчилар сафига қўшган  Аллоҳ Таолога беҳисоб шукрлар бўлсин!

Аллоҳ Таоло Қуръонда шундай мархамат қилади: Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим. Улардан ризқ ирода қилмасман ва Мени таомлантиришларини ҳам ирода қилмасман. (“Заарийаат” сураси, 56-57-оятлар)

Бу бизнинг ҳаётимиз мазмуни, яшашдан мақсадимиз, қилаётган ишларимизнинг асл маъноси, ҳамда охиратдаги боқийлигимиз сабабчисидир.

Рамазон ойи – бу бизнинг  хозирги ҳолатимизни ўзгартиришга, амалдаги савоб ишларимизни кўпайтиришга, ёмон ҳатти-ҳаракатларни қилишдан чекланишга, ўз иймонини кучайтиришга, Аллоҳга яқин бўлишга яна бир имкониятдир. Рамазон – бу имконият, имконият, имконият...

Қуръони Каримда айтилганидек, рўза тутиш барча қавм ва халқларга фарз этилган. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга хам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз! (“Бақара” сураси, 183-оят). Агар бу ибодат ўта муҳим бўлмаганида эди, агар инсонлар рўза тутишлари ва бунинг учун мукофотини олишлари шарт бўлмаганида эди, Аллоҳ Таоло хамма вақтлар учун рўза тутишни фарз деб буюрган бўлмас эди.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, Аллоҳ Таолога хуш келувчи амалларнинг  ичида, Ўзи учун алоҳида ўринни эгаллагани сабабидан, рўза ибодатини танлаган. Рўза – бу биз билан Аллоҳ Таоло ўртасидаги сир-синоатдир. Рўзадор кун давомида ўзи билан ўзи бир неча бор ёлғиз қолади ва бу вақтда бошқалардан яширинча сув ичиб, бирор нарса еб олиши мумкин, аммо банда бундай қилолмайди. Чунки Аллоҳ Таолодан ҳеч нима, ҳеч қачон сир бўлиб қолмаслигини яхши тушунади. Мана шу ерда инсоннинг самимий туйғулари, ниятининг ҳолислиги намоён бўлади.

Бу барокатли ойда, Аллоҳ Таоло ўз бандаларига, баъзи бир амалларни қилишдан эҳтиёт бўлишни буюрган. Шунинг учун, Аллоҳ Таоло рўзадорларнинг бу самимиятининг ва тутган рўзасининг мукофотини Ўз қудратига ҳавола этади ва рўзани қилинаётган бошқа амаллардан улуғлигини шу йўсин орқали билдиради. Охиратда мўминлар ана шу улуғ мукофот ила тақдирланадилар. Мукофотлар мукофотловчига хосдир. Шунинг учун, рўзадорнинг мукофоти улуғ ва беҳисобдир. Аллоҳ Таоло биз бандаларига нисбатан нақадар меҳрибон ва карамлик ва  биз бандалари эса  У Зотга нақадар ношукрмиз.

Дарҳақиқат, рўза дўзах ўтидан сақловчи қалқондир ва шунинг учун, Жобир розияллоҳу анҳудан                                                                               ривоят қилинган ҳадисда, Пайҳамбар алайҳиссалом дедилар: Рўза қалқондир ва дўзахдан ҳимоя қилувчи мустаҳкам қўрғондир” (Имом Аҳмад)

Рўзанинг энг катта неъмати, хайри яна шундаки, бу унинг охиратдаги шафоатидир. Абдуллоҳ ибн Умардан қилинган ривоятда Росулаллоҳ соллаллаху алайҳи васаллам дедилар: “Рўза ва Қуръон (қиёмат куни) бандани шафоат қилади. Рўза айтади: “(Эй Роббим), мен уни кундузи таом ва шаҳватлардан тўсдим, энди уни шафоат қилишим учун изн бер”. “Сўнгра Қуръон айтади: “(Эй Роббим), мен уни кечаси уйқудан тўсдим. Энди уни шафоат қилишим учун изн бер”. Бас, у иккисига (бандани) шафоат қилиш имкони берилади” (имом Аҳмад).

Бу ойнинг баракаси ва имконияти беҳисобдир. Хар бир инсон бу ойда ўз Яратувчисига қанчалар яқин ва дўзахдан қанчалар узоқ бўлишини ўзи ҳал этади. Маълумки, рўза вақтида, шайтонлар ҳаракат қилиб юрувчи инсон қон томирлари торайиб, бундан уларнинг инсонга бўлган таъсири хамда, инсоннинг қиладиган гуноҳ амаллари камаяди ва инсон ёмонлик иллатларидан узоқлашади. Рўза нафақат ейиш ва ичишдан ўзини тийиш, балки барча ёмонликларни қилмаслик, нафсини жиловлаши ва Аллоҳ розилиги учун,  ўзининг ичида қиладиган катта жиҳодидир. Бизнинг ниятларимиз ва ҳоҳиш-истакларимиз фақат Ўзигагина айёндир, Ўзи ҳалол бўлгувчилардан қилсин!

Саҳл ибн Саъда розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда, Росулаллоҳ Соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Дарҳақиқат, жаннатда Райён номли эшик бор. Қиёмат куни ундан рўза тутганлар кирадилар. Ва бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. “Рўзадорлар қани?” – деб сўралади ва улар турадилар. Бунда улардан бошқа ҳеч ким бу эшикдан кирмайди. Улар киргач, эшик ёпилади ва бошқа ҳеч ким ундан киролмайди” (Имом Бухорий ва Муслим).

Хаммамизни шу эшиклардан кирувчилардан бўлиш насиб этсин! Бу улуғ ой гуноҳларимиз кечирилувчи ва Аллоҳ Таолонинг мағфиратига олиб борувчи ойлардан бўлсин! Дарҳақиқат, Буюк ва Меҳрибон Аллоҳ Таолонинг розилиги учун нимани қилсанг, Аллоҳ эвазига, сен учун энг аъло даражада бўлганини насиб этади!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақола Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг муҳаррам давоми...

930 14:00 / 31.03.2023
Баъзи кишиларимизда quotРўзадор кишини тўйдирган одам рўза тутганнинг савобини оладиquot, деган гапни нотўғри талқин этиб, ифторлик маросими қилиб, кўп одамларни давоми...

2834 05:00 / 11.01.2017
ndash Рўзадор ndash тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.ndash Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.ndash Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи жинсий давоми...

1264 14:07 / 21 март
Қуръони каримда рўзанинг ҳукми баён қилинган оятларнинг орасига рўзага алоқаси бўлмаган, балки дуога алоқадор, дуога тарғиб қилган бир оят кириб қолган. Яъни, давоми...

3997 05:00 / 14.01.2017