1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рамазон ойида рўза тутаётган киши билиши лозим нарсалар

18:03 / 16.05.2018 34720 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон ойининг рўзаси – иймон келтирган ҳар бир киши учун фарздир. Араб тилида “Рўза” “ас-сиям”  ёки “ас-савм”деб талаффуз қилинади. “Ас-сиям”  ёки “Ас-савм” иборалари бирор бир нарсадан ўзини тийиш, гуёки бирор бир нарсани айтиш ёки истеъмол қилиш маъноларини англатади. Бу гапнинг тасдиғи сифатида  Қуръонда Марям сурасининг  26- ояти далил бўлади: “ Мен Роҳманга рўза назр қилдим....” яъни ҳеч нарса гапирмасликка назр қилдим.

Шариатда эса “ас-сиям”  ёки “ас-савм” иборалари  рўзани бузадаган барча нарсалардан субҳдан то кун ботгунича  бўлган муддатда ўзини тийишни англатади.

Рамазон ойи рўзасини тутиш хижратнинг иккинчи йили Шаъбон ойида маълум бўлди. Рўза тутиш Ислом дини келишидан аввал ҳам бор бўлган. Аллоҳ аввалги умматларга ва Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам замонларида яшаган аҳли китобга ( яҳудий ва насронийларга) ҳам рўза тутишни  буюрган.

Аллоҳ Қуръонда: “Эй иймон келтирганлар ! Сизлардан аввалгиларга фарз қилганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангиз.” (Бақара сураси 183- оят)

Мусулмонларнинг фарз бўлган рўза тутишлари айнан Рамазон ойида тутилиши бошқа авалги қавмларнинг рўзасидан тубдан фарқ қиладиган жиҳати ҳисобланади.

Мусулмонларга  рўзанинг фарз бўлиши

Муқаддас Қуръоннинг ояти ва Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг 2 та ҳадислари Рамазон рўзасини тутиш фарзлигига асосий масдар ҳисобланади. Аллоҳ Қуръонда : “Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин....” (Бақара сураси 185- оят)

Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар Пайғамбар алайхиссалом: “Ислом беш нарса устига бино қилинган. Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқ деб гувоҳлик бериш, кунда беш вақт намоз ўқишлик, закот бериш, байтуллоҳни хаж қилиш ва Рамазон ойида рўза тутиш.” (Саҳиҳул Бухорий №8 ва Сахих Муслим №16)

Ҳадисда айтилишича бир аробий Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб: “Менга Аллоҳ қандай рўзани тутишни амр этди ? – деб сўрайди. Унинг саволиги Сарвари олам алайхиссалом : “Рамазон ойида рўза тутишинг” – деб жавоб бердилар. (Саҳиҳул Бухорий №1792 ва Сахих Муслим №11)

 

Узрсиз Рамазон рўзасини тутмаган мусулмонга нисбатан Ислом қандай йўл тутади.

Рамазон ойининг рўзаси Ислом динининг бешта асосий фарзларидан бири ҳисобланиб, уни тутиш ҳар бир балоғатга етган мусулмон учун фарзлиги ҳаммага маълум. Шу боис кимда-ким Рамазон рўзасини тутиш фарз эмас деб эътиқод қилса, иймондан чиқади (куфрга кириб қолади). Аммо киши рўза тутмаса, ва бунга узрли сабаб бўлмаса, ва уни фарз эканлигини инкор қилмаса, фосиқ ҳисобланади. Масалан бир мусулмон: “Мен Рамазон рўзаси фарз эканлиигини биламан, лекин уни тутмайман” – деса фосиқ бўлади, лекин кофир бўлмайди. Бундай вазиятларда хоким у кишини қамаб қўяди ва кун давомида емоқ ичмоқдан махрум қилади ва шу йўл билан уни рўза тутишга мажбур қилади.

Агар Рамазон ойини келишини бир ерда ва  кетишини бошқа ерда топса

Қурайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “ Умму Фазл бинти ал-Хорис уни Шомга, (ҳозирги Сурия, Фаластин ва Ливан) Муовиянинг олдига юборган эди. У айтадики:

“Бас Шомга келибу (Умму Фазл)нинг ҳожатини бажардим. Мен Шомдалигимда Рамазон кириб қолди, ҳилолни жума кечаси кўрдим. Сўнгра ойнинг охирида Мадинага келдим. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу мендан:

“Ҳилолни қачон кўрдингиз ? – деб сўради. (Шом аҳлини назарда тутиб)

“Уни жума кечаси кўрдик” – дедим.

“Сен ўзинг кўрдингми ?” деди.

“Ҳа , одамлар ҳам кўрдилар. Рўза тутдилар. Муовия ҳам рўза тутди”, дедим.

“Лекин биз шанба кечаси кўрдик. То ўттиз кунни мукаммал қилгунимизча ёки уни кўргунимизча тутаверамиз “, деди.

“Муовиянинг кўргани ва рўза тутгани билан кифояланмайсанми ?”, дедим.

“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундоқ амр қилганлар”, деди.

Айнан шунинг учун Ислом уламолари, агар мусулмон киши ўз мамлакатида ҳилолни кўриб рўза тутишни бошлаган бўлса, сўнгра узоқ юртга сафарга кетса унга Рамазон рўзасини тугатиши борган жой аҳолисининг тугатишидек бўлиши шарт деб ҳукм чиқаришган. Бу хукм хатто 30 кун тўлиқ рўза тутган кишига хам тааллуқли. Сабаби шуки, Шариатга мувофиқ киши янги аҳоли истиқомат қиладиган ерга келиб тушса, у ерлик аҳолининг бир қисми бўлади, табиийки бошқа аҳоли каби рўзани тутишни давом эттиради. Агар мусулмон киши келган юртнинг одамлари  ( Рамазон ойини тугаганини ва Шаввол ойини бошлангани) ҳилолни кўришса,у рўзасини очиши шарт. Унинг 28 кун рўза тутдими (чунки у худудларда Рамазон 29 кун ҳам бўлиши мумкин) ёки 29 кун рўза тутдими (чунки Рамазон 30 кун ҳам бўлиши мумкин) фарқи йўқ. Лекин биринчи ҳолатда, келган киши маҳаллий аҳоли билан оғзини очишга мажбур бўлганлиги ва жами 28 кун рўза тутганлиги  учун, Ийд ал Фитр байрамидан сўнг ҳохлаган бир кунида рўза тутиб бериши шарт бўлади , чунки Рамазон ойининг энг кам куни 29 кун. Шунингдек Ийд ал-фитр байрами куни бирор ерга борган киши, у ерда ҳали хам рўза тутилаётганига кўрса, шом намози вақтигача рўзани бузувчи , очувчи ҳамма нарсадан ўзини тийиб туриши шарт. Бошқа 3 та мазҳаб вакилларининг фикрича, янги ҳилол кўринганидан кейин нафақат яқин атрофдаги аҳоли балки хаммага, дунёнинг бошқа бурчагидагиларга ҳам рўза тутиш фарз бўлади – дейишади.

 

Рўзанинг фарз бўлиш шартлари

Рўзанинг фарз бўлиши учун учта шарт бўлиши керак:

-Ислом яъни Рамазон ойида рўза тутиш учун киши мусулмон бўлиши шарт. Мусулмон бўлмаган киши рўза тутиши шарт эмас, бу дунёда ундан на имом, на бирор бошқа киши рўза тутишни талаб қилишга хаққи йўқ. Лекин Қиёмат куни мусулмон бўлмаган кишилар иймонсизликлари учун жавоб берганларидек, нозил бўлган бошқа ҳукмлар учун ҳам жавоб берадилар шу жумладан тутилмаган рўза учун ҳам.

-Таклиф. Таклиф деб мусулмон киши ўзида мужассам қилган қуйидаги сифатларга айтилади: балоғатга етганлиги ва ақлининг расолиги. Шу тоифага мансуб мусулмон – мукаллаф деб номланади. Шундан маълум бўладики рўза тутиш балоғатга етган кишилар учун фарз ҳисобланади. Росуллуллоҳ саллолоҳу алйҳи васаллам айтадилар : “Уч кишига гуноҳ ёзилмайди:1)ухлаётган кишига, уйғонгунича, 2) балоғат ёшига етмаган болага 3) ақли заифга, тузалмагунича” (” Сунани Абу Довуд” №4403)

Рўза тутишга ёки оғизни очишга Шариат руҳсат берган узрнинг йуқлиги. 

 Рўза тутмасликка сабаб бўладиган нарса 2 та 

-Аёлларнинг хайз кўриши ёки нифоснинг келиши.

- Кун давомида хушидан кетиши ёки ақлини йўқотиши. (яъни эрталабки Бомдод намозидан то Шом намозигача).  Агар хушидан кетган ёки ақлини йўқотган киши бир лаҳзага бўлса ҳам кун давомида ўзига келса, шу вақтдан то куннинг охирги қисмигача рўза тутиши шарт.

Рўза тутмасликка руҳсат берувчи сабаблар учта

-Касаллик – агар рўза тутса организмга зарар етса ёки қаттиқ оғриққа сабаб бўлса.

Агар касаллик ва оғриқ ҳаётга хавф соладиган даражада жиддий бўлса, у кишига рўза тутмаслик шарт бўлади!

- Узоқ ерларга сафар қилса. Узоққа сафар деб масофа камида 83 км булган ерларга айтилади. Бундан ташқари мусофирга рўза тутмасликка руҳсат бўлиши учун, руҳсат этилган сафар бўлиши ва куннинг охиригача давом этиши керак. Агар киши уйида рўза тутишни бошлаган бўлса, кейин кун давомида сафарга кетишга тўғри келиб қолса, у кишига рўзасини бузишга ёки оғзини очишга руҳсат йўқ. Юқорида таъкидлаб ўтилган икки хил ҳолат учун рўза тутмасликка асос бўлувчи Қуръондаги оятда қуйидагилар айтилади: “...ким бемор ёки сафарда бўлса, бас саноғини бошқа кунлардан тутади....” («Бақара», сураси  185 - оят).

Рўза тутиш учун ҳолсизлик. Агар кимдир ёшининг катталиги ёки доимий касаллик туфайли рўза тута олмаса, масалан ошқозон яраси ундай кишиларга рўза тутмасликка руҳсат бор. Рўза тутиш жисмонан соғ кишиларга фарз. Чунки Қуръонда: “...уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таоми фидя лозимдир.... («Бақара», сураси  184 - оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу бу оятнинг тафсирида : “Гап бу ерда кекса ёшдаги, рўза тута олмайдиган инсонлар ҳақида. Улар ҳар бир тута олмаган рўза кунлари учун бир мискинни таомлантиришлари керак (бир муд 600 грамм- шу худуднинг асосий таоми ҳисобга олинади) («Сахихул Бухорий», № 4235). Бу тоифага ҳомиладор ва эмизикли фарзандлари бор аёллар ҳам киради. Агар рўза тутилса ҳомилага ёки ҳомиладор аёлга зарар етса, ёки эмадиган болага салбий таъсир қилса яъни онанинг сути камайиб болага етмаса, бундай одамларга  рўза тутмасликка ва оғизларини очиқ бўлишига руҳсат бор. Аммо ҳомиладор ёки эмизувчи аёл фақат ҳомила ёки болага зарар бўлмасин деб рўза тутмаётган бўлсалар, ҳар бир кунини қазосини тутиб беришларидан ташқари ҳар бир кун учун бир мискинни (600 грамм. бир муд) миқдорида таомлантириш жаримасини ҳам бажаришлари лозим бўлади.

Рўзани қабул бўлиш шартлари

-Ислом Мусулмон бўлмаган одамни рўзаси хақиқий ҳисобланмайди.

-Ақли расолик Шундай қилиб ақли заиф киши ва ёш боланинг, тамйиз ёшига етмаган боланинг( тахминан 6 ёш) тутган рўзалари ҳақиқий ҳисобланмайди. Тамйиз ёшига етган боланики эса ҳисобланади. Агар бола етти ёшга тўлса унга рўза тутишни ўргатиш керак, ўн ёшида агар рўза тутмаса, кунига беш вақт намозни ўқимаганидек уни жаазолаш керак.

- Рўза тутишга монелик қиладиган сабабларнинг йўқлиги

Бундай сабабларга хайз кўриш ёки нифос, хушдан кетиш ёки кун давомида  ақлдан озиш киради.

Рўзани ташкил қилувчи арконлар

Рўза икки асосий қисмдан иборат, ва уларга амал қилинса у ҳақиқий ҳисобланади: ният ва рўзани бузувчи ҳар нарсадан субҳдан то шом вақтигача тийилиш (муфаттирот). Ўз навбатида ният ҳам уч қисмдан иборат, агар уларга амал қилинмаса мақсадга эришиб бўлмайди.

Ният – бу қатъий қарор,бирор бир ишни бажариш мақсади. Бизнинг хайрли амалимизни қабул бўлиши учун, ниятни қалбимизда бўлиши кифоя қилади, лекин уни тилга хам чиқаришимиз аълороқдир. Лекин оғизда қандайдир сўзларни талаффуз қилса-гу, бирор бир аниқ нарсани бажаришни қасд қилмасак, бу ният ҳисобланмайди. Ниятнинг шартлиги Росулуллоҳнинг қуйидаги ҳадисларидан маълум бўлади: “Амаллар ниятларга боғлиқдир....” («Сахихул-Бухорий», № 1; «Саҳиҳул Муслим», № 1907).

Агар ният Рамазон ойида рўза тутиш учун қилинган бўлса, бунда ташқари яна бир нечта зарурий амаллар ҳам бор

- Эрталабки намоз вақтигача рўза тутишни ҳохлаган киши ният қилди. Агар ниятни бомдод намозидан кейин қилса, у ҳолда ният бўлмайди табиийки тутилган рўза ҳам ботил бўлади. Чунки Росулуллоҳ саллоллоҳу алйҳи васаллам атганларки : “ Бомдод намози вақти киргунча ният қилмаган кишининг рўзаси қабул эмас”-деганлар.

(«Сунани Дори Қутний», № 2/172; «Ал Байхақий», № 4/202).

Рўза турларини аниқлаш  айнан қайси турдаги рўзани инсон тутмоқчи: рамазон рўзасими, қазо рўзасими ёки.... Агар шундай рўза тутишни ният қилса, лекин қанақалигига аниқлик киритмаса –бундай ниятнинг аҳамияти йўқ. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида айтадилар: “Амаллар ниятларга боғлиқдир ва ҳар бир инсонга ният қилган нарсаси бўлади... ” («Сахихул Бухорий», № 1; «Сахих Муслим», № 1907).

Ҳар кунги рўза учун ниятни янгилаш

Рўза ҳақиқий бўлишлиги учун ҳар куни бомдод намози вақти киргунича шу кун рўзаси учун ният қилиш керак. Бир ой ва хамма рўзалар учун битта ният кифоя қилмайди, чунки ҳар бир рўза куни ҳар куни такрорланса ҳам, ҳар бири алоҳида ибодат ҳисобланади. Юқоридаги ҳадисдан ҳар бир амал учун алоҳида ният зарурлигини билиб олдик. Рамазон ойи рўзасини тутиш учун қилинадиган ниятни намунасини келтирамиз: “Аллоҳ розилиги учун бу йилнинг фарз бўлган Рамазон ойи рўзасини тутишликни ният қилдим.”

Изоҳ:  Ҳанафий мазҳабига асосан Рамазон ойида тутиладиган фарз рўза учун ниятни пешин намози вақти киришидан бир соат аввал қилиш ҳам мумкин. Баъзи уламолар эрталабки намоз вақтигача ният қилишга улгурмай қолган кишилар учун ҳанафий мазҳабига биноан рўза ниятни қилиш жоиз дейдилар.

Рўзани бузувчи амал

Амал қилинмаса рўзани бузувчи иккинчи аркон, рўзани бузувчи нарсалардан сақланиш.

-Қасддан бирор нарса истеъмол қилиш, у ейдиган бўладими ёки ичадиган бўладими, ҳар қанча кичкина бўлса ҳам фарқи йўқ.

Бадандаги табиий тешиклар орқали нарсанинг кириши

Жисм, нарса деганда, кўз билан кўриладиган ҳамма нарсани тушунишимиз мумкин, табиий тешиклар булар: оғиз, бурун, қулоқлар, жинсий азолар ва орқа тешик тушунилади.

Агар оғизга солинган нарса томоқ чегарасидан ўтсагина, рўза бузилади, айнан “ха” харфи чиқадиган ер назарда тутилган. Бурунда нарса гайморал бўшлиқдан ўтса, рўза очилади. Юқорида қайд этилган тешиклардан тана ичига кирган ҳар қандай нарса рўзани бузади. Масалан бурунга томизилган томчи рўзани бузади, лекин кўзга томизилса йўқ чунки у ерда бўшлиқ йўқ. Ханқа хам рўзани бузади, чунки суюқлик бўшлиққа киради, лекин қон томирига, мускулга қилинган укол рўзани бузмайди.

Аммо баъзи бир  уламолар, агар киши касаллик сабабли эмас, балки рўзани осон тутиш ниятида осма укол олса у кишининг тутган рўзаси ҳақиқий ҳисобланмайди дейдилар. Буларнинг ҳаммаси қасддан амалга оширилсагина рўзани бузади. Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз чанг ва шунга ўхшаш нарсалар  кирса рўзаси очилмайди, чунки бундай нарсалардан сақланиш жуда қийин. Ўз сўлагини ютиши ҳам рўзасини очмайди. Лекин сўлагини атайин тўплаб ютса ёки сўлагига милкидан чиққан қон аралашса, ва бу сўлагини ютиб юбоса рўзаси очилади хатто сўлак ранги аслига қайтган бўлса хам. Рўза бузулмаслиги учун оғизни тоза сув билан чайиш керак.Бир томчи сув ҳам томоқ чегарасидан ўтмаслиги учун ҳамма сувни қолдирмасдан туфлаб ташлаш керак.  

Худди шундай тиш тозалаётганда ҳам жуда хушёр бўлиш керак, на сув, на тиш мажуни томоқ чегарасидан ўтиб кетмаслигига ҳаракат қилиш керак акс холда рўза бузилади. Таҳорат вақтида амалга ошириладиган оғизни чайиш, бурунга сув олиб қоқиш (мазмаза ва истиншоқ) каби амалларда агар киши хаддан ташқари кўп ҳаракат қилмаган бўлса, рўзаси бузулмаслиги мумкин. Акс ҳолда рўзаси очилади сабаби, у рўзадор қилиши керак бўлмаган амални бажарган бўлади. Агар инсонни таҳдид орқали бирор нарсани ейиш ёки ичишга мажбур қилишса рўзаси бузилмайди.

Учинчи сабаб – бу орқали рўза бузилади яъни қасддан қусиш. Бунда қусуқдан хатто бир томчисини қайтиб ошқозон ёки қизилўнгачга тушишиш шарт эмас. Абу Хурайра розиялллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:: “Ким рўзадор бўлсаю унга қайт ғолиб келса, қазо қилмоқ вожиб эмас. Агар ўзи ҳохлаб қайт қилган бўлса, қазо тутсин”, деганлар

 («Сунан Абу Довуд», № 2380; «Сунани Термизий», № 720).

Қасддан жимо қилиш

Жимо қилишлик рўзани бузади, хатто уруғ шаҳват билан отилиб чиқмаган бўлса ҳам. Аллоҳ Қуръонда: “…..Тонг пайтида оқ ип қора ипдан ажрагунча еб-ичаверинг. Сўнгра рўзани кечасига батамом қилинг..

(«Бақара» сураси, 187-оят).

Унутиб жимо қилиб қўйса, рўза бузилмайди.Рамазон ойининг рўзасини жимо қилиб бузган шахс, кун ботгунича рўзани бузувчи барча ишлардан емоқ, ичмоқ ва хоказолардан тийилиши шарт. Рамазон ойидан кейин қазосини тутиб бериши ва каффорат сифатида 60 кун кетма-кет, узлуксиз рўза тутиб бериши шарт. Агар бу ишни жисмонан қилишга қодир бўлмаса, 60 та мискинга таом бериши керак.

Жуфтини ўпганда шахват билан уруғ отилиб чиқса, ёки азл қилганда рўза бузилади. Агар ўпганда шахвати келиб қолишидан қўрққан одам бу ишдан тийилгани маъқул, чунки бу иши гуноҳ бўлиши билан бирга фарз ҳисобланган рўзасига путур етказиши мумкин.

-Хайз ва нифос. Бу нарсаларни келиши рўзани бузилишига сабаб бўлади. Гарчи уларнинг давомийлиги кўп бўлмаса хам. Улар сабабли ўтказилган рўзалар тутиб берилади.

Ақлдан озишлик ва Аллоҳ сақласин муртад бўлишлик ҳам рўзани бузадиган ишлардан 

Ҳар бир рўза тутувчига юқорида қайд этилган етти хил амаллардан сақланиш лозим акс ҳолда рўза бузилиб ҳақиқий бўлмай қолади. Юқорида зикр қилинган амаллардан биттасини эрталабки намоз вақти ҳали кирмади деб ўйлаб бир киши содир этди, лекин аслида вақт кирганлиги маълум бўлди, у кишининг рўзаси бузилади. Бу киши Рамазон ойи ҳурматидан  кун охиригача рўзани бузувчи хамма ишлардан тийилиши шарт бўлади. Худди шундай ҳолат рўзадор ифтор вақти бўлди деб оғзини очди, лекин вақт хали кирмаганлиги маълум бўлиб қолди, унинг рўзаси бузилади, ва унга қазосини тутиб бериши шарт бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Таровеҳ намози САВОБ Таровеҳ намозининг ҳукми нима ЖАВОБ Таровеҳ намозини Рамазон ойида Хуфтан намозидан сўнг Бомдод намозигача ўқиш баъзилар мустаҳаб деган давоми...

11193 05:00 / 13.01.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймИнсонлар учун ҳидоят маёғи бўлмиш Каломини Рамазон ойида осмондан ерга нозил қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинҚалбига нозил давоми...

6177 05:00 / 14.01.2017
Аллоҳ таоло шундай деди .Менинг номимдан айт .Эй ўз жонларига жавр зулм қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни давоми...

4875 09:57 / 08.06.2018
Ҳайзу нифос кўрган ёки ҳомиладор ва сут эмизувчи аёллар рўзасиСАВОЛ Аёл ҳайз кўрмаслик учун Рамазоннинг рўзасини тутиш ниятида ҳайз қонини тўхтатадиган давоми...

5496 05:00 / 13.01.2017