1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қандай йўл тутган маъқул?

14:29 / 24.05.2016 3323 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки ака-ука битта ҳовлида яшашади. Ҳовли уларга бўлиб берилган. Аммо арзимас ер учун ҳозир икковининг орасига совуқчилик тушган. Уканинг хотини сеҳр-жоду билан шуғулланади, ҳам эрини, ҳам қайнотасини сеҳрлаб олган. Улар бир оғиз ҳам гапиришмайди. Лекин акаси бу муаммода ҳақ. Ҳамма шу томонда, факат укаси ва отаси бунга қарши. Уйда барака, ҳаловат йўқ. Ҳамманинг боши қотган... Шайх ҳазратлари, шу муаммонинг ечимини топишимизга ёрдам беринг.

ЖАВОБ: Сеҳр борлиги ва унинг кишиларга таъсир қилиши маълум ҳақиқат. Лекин ҳар бир нарса Аллоҳнинг иродаси билангина бўлиши ундан ҳам олийроқ ҳақиқат. Агар ҳар бир сеҳр таъсир қилаверса, дунёда сеҳргардан устун одам бўлмас эди. Аммо воқеъликка назар солсак, бу ҳаром ишни қиладиганлар энг пасткаш одамлар бўлади.

Сиз айтаётган одамларни мазкур хотин эмас, дунёнинг ишқи сеҳрлаб қўйганга ўхшайди. Бир қарич ерни деб сан-манга боришни бундан бошқа нарса билан изоҳлаб бўлмайди.

Бу муаммони ҳал қилиш учун шариатга амал қилиш керак. Сеҳрни баҳона қилиб олмаслик керак. Бу ҳолатда ўз айбини хаспўшлаш учун сеҳрни баҳона қилиш яққол кўриниб турибди. Ер талашганлар шариат ҳукмини яхши биладиган кишини ўртада ҳакам қилиб, ўша одам чиқарган ҳукмга амал қилишни сидқидилдан қасд қилиб, масалани ўртага қўйишлари керак. Кейин чиқарилган ҳукмни қабул қилсинлар ва орадаги кўнгилсизликка барҳам берсинлар. Кейин сеҳр ҳақидаги гумонларни унутиб, Аллоҳнинг барча нарсага қодирлигига иймонларни мустаҳкам қилган ҳолда ҳалол яшашда бардавом бўлсинлар (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳадисда келишича, инсонларни кулдириш учун ёлғон ишлатиш мумкин эмас. Лекин қизиқчилар ҳаётда бўлган воқеалар билан бирга ёлғондан тўқилган латифалар билан ҳам давоми...

2664 15:49 / 24.04.2016
Шайх ҳазратлари, ҳар йили пойтахтимиз Тошкентда ўтказиладиган .Қуръон тиловати мусобақалари, ҳақида сизни фикрингизни билмоқчи эдим. Менга бу танловларда давоми...

2337 20:43 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Кимдир қарз сўраса, у одамнинг олган қарзини қайтармаслигига ёки кечиктириб юборишига шубҳа қилган киши маблағи бўлса ҳам бермаслиги давоми...

3999 09:00 / 20.09.2017
CАВОЛ Инсон зоти таъмагир. Ибодатларни .Холисанлиллох, деб ният қилса ҳам барибир Аллоҳдан ниманидир таъма қилиб туради. Бу дунё неъматларини сўрамаса ҳам жаннат давоми...

3479 21:20 / 27.04.2016