1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аллоҳдан қўрққанлар олим саналадими?

14:28 / 24.04.2016 4284 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рухсат берсангиз, Қуръони каримдаги бир оятнинг маъноси ҳақида  сўрамоқчи эдим: «Албатта Аллоҳдан бандалари ичида фақат олимларгина қўрқарлар». Демак, мен ҳам Аллоҳдан қўрққаним учун саводсиз бўлсам ҳам олим ҳисобланаманми?

ЖАВОБ: Аллоҳ таоло Фотир сурасида айтади: «Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар» (28-оят). Аллоҳ таолонинг қудратини ҳис этиб, махлуқотларидан ибрат олиб, уларнинг яратувчиси борлигини англаб етиб, ақли билан Аллоҳни топган ва ундан қўрққан одамгина олим ҳисобланади. Аммо мазкур махлуқотларнинг тарихи, тузилиши, таркибидаги моддалари, хусусиятлари ва бошқа турли маълумотларини тўлиқ ўрганиб, уларни яратган зот Аллоҳни танима-ган ва Ундан қўрқмаган одам ўта жоҳил ҳисобланади.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Илм гапнинг кўплигида эмас. Илм қўрқишнинг кўплигидир», деган эканлар.

Имом Ҳасан Басрий: «Олим Аллоҳдан ғойибона қўрққан одамдир. Аллоҳ қизиқтирган нарсага қизиққан, Аллоҳ ёмон кўрган нарсадан қочган одамдир», дея туриб: «Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар» оятини тиловат қилар эканлар.

 Аллоҳ таоло ҳар нарсадан ғолибдир. Нимани хоҳласа, қила олур. У ўта мағфиратли Зотдир. Вақтида ибрат олиб, ўзини таниганларни мағфират этади (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда Аллоҳ таолонинг йўлида дўстлашиш ва қиёматли дўст тутиниш бор, булар бир хил нарсами ёки бошқабошқа дўстликми Бундай дўстликнинг шартшароитлари ва давоми...

6386 15:34 / 24.04.2016
Муҳтарам мажлис аъзоларидан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида зикр қилинган нажот топувчи фирқа масаласини очиқойдин шарҳ қилиб беришларини давоми...

3726 16:33 / 27.04.2016
САВОЛ Офтобда қолган сувга таҳорат қилса баданига оқ тушади, дейилган. Асоси бормиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Бу гап фиқҳ китобларида мавжуд. .Раддул давоми...

4378 20:12 / 27.04.2016
Шариатда эри хотинига ёки аксинча хотини эрига қон бериши мумкинмиМумкин, қон беришда фарқ йўқ, эрхотинми, акауками хатто бошқа миллат, бошқа диндагиларга қон давоми...

3610 14:55 / 26.04.2016
Аудиолар

227943 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

146662 14:35 / 11.08.2021