1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Камбағалликка сабаб бўлувчи амаллар

10:35 / 12.12.2017 15303 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунда мусулмонлар кўп яшайдиган давлатларда, ҳатто, нефтга бой бўлган Яқин Шарқ ерларида ҳам, қашшоқлик муаммолари ечим топмади. Дарҳақиқат, бошқа мусибатларни синов деб билгани каби, қашшоқлик ҳам Аллоҳ тарафидан  келган синов ё банданинг Яратган олдида мақоми ортишига сабаб, ёки бўлмаса, у қилган гуноҳларга жазо бўлиши мумкин. Умматнинг қашшоқлашишига асосий сабаб унинг шариат рукнларига амал қилмаслигидир. Рукнлардан бирини камчиликларсиз бажо қилиш, масалан, закот бериш тўлақонлигича қашшоқликнинг олдини олиши мумкин. Бунга тарихдан машҳур бир воқеани далил қилиш мумкин.

Умар ибн Абдулазиз бутун мусулмонларга амирлик қилган даврларида деярли бирорта закотга муҳтож инсон қолмаган. Иқтисодий ислоҳотлар натижасида аҳолининг  яшаш шароити етарли даражада юксалган. Инсонлар шундай яхши яшашганидан,  закот беришга одам топишга қийналишган.

 Бундан ташқари, қашшоқликнинг кўплаб сабаблари бор. У сабаблар орасида инсон оқибатини ўйламай қиладиган нотўғри амаллар ҳам бўлиши мумкин. Ушбу мақолада айни сабаблар ҳақида гаплашамиз, токи ҳар кимса улардан огоҳ бўлсин ва узоқлашсин.

1. Зино

 Қашшоқликка сабаб бўладиган гуноҳларнинг бошида хиёнат туради. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

«Агар бирор жойда зино ва судхўрлик тарқалса, ўша ернинг аҳолиси ўзига Аллоҳнинг азобини чақиради».

(Ал Ҳаким, Табароний)

Унинг жазоларидан бири қашшоқлик ҳисобланади. Бошқа ҳадисда айтилганидек, қашшоқликнинг сабаби зинодир. Аллоҳнинг Расули шундай деганлар:

«Зино  қашшоқликка олиб келади».

(Ал Байҳақий, «Шуъаб ал-иймон», 4/363)

Бундан чин тавба, тез-тез гуноҳларини кечиришини сўраш ва кўплаб солиҳ амаллар қилиш билан қутулиш ҳамда Охиратда жазолардан озод бўлиш мумкин. Зино қилиб, қилган гуноҳи,  ифлос иши билан фахрланиб юрувчиларга кўплаб мисол келтириш мумкин. Аммо уларнинг ҳаёти маданиятли одамларнинг ҳаётидан фарқли бўлади. Бугун у инсонлар биридан қарз олади, эртага бошқасидан. Буларнинг бари  навбатдаги тунги базмда ўзига ўхшаш қарз олганларни атрофига тўплаб, гуноҳ амалларни қилиш учундир. Мана шунинг ўзи айни зинодир.

2. Тиланчилик.

Қашшоқликнинг эшиклари тиланчилик билан шуғулланувчилар учун ҳам очилади.  Абу Кабши Умар ибн Саъд Ал Анмордан ривоят қилинган ҳадислардан бирида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

«Садақа билан мол камаймайди».

(Термизий (2325), Имом Аҳмад (4/231, №18031)

Ушбу ҳадиснинг Имом Ғаззолий ўзининг «Ихяулумм ад-дийн» китобида келтирган бошқа шарҳида шундай дейилган:

«Ким ўзига тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ унга қашшоқликнинг 70 та эшигини очиб қўяди».

3. Рибо (Судхўрлик)

 Кенг тарқалган ва одамларни яхшиликлардан тўсиб қўядиган гуноҳлардан бири, минг афсуслар бўлсинким, замонамизда оддий ҳолга айланган судхўрликдир. Бу фақат фоизли қарз олувчилар эмас, балки фоизли қарз берувчи ёки рибонинг бошқа турлари билан шуғулланувчиларнинг ҳам қашшоқлашишига сабаб бўлиши мумкин. Амр ибн Ал Асо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, «Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганларини эшитдим:  «Судхўрлик кенг тарқалган халқ қандай бўлишидан қатъи назар, қашшоқлик билан жазоланади. Порахўрлик билан шуғулланган халқ эса қўрқув билан жазоланади ва қўрқув уни тарк этмайди» (Имом Аҳмад).

Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади:

«Аллоҳ рибони доимо нуқсонга учратади ва садақаларни зиёда қилади. Ва Аллоҳ ҳар бир кофир, гуноҳкорни хуш кўрмас»

Шарҳ:

Судхўрнинг пули ҳисоб жиҳатидан кўп бўлса ҳам, Аллоҳ ундан баракани кўтариб, егани ўзига юқмайдиган қилиб қўяди. Судхўрни турли касалликларга дучор қилади, тинчлигини, хотиржамлигини олади. Яна биз билмайдиган кўп бало-офатларга дучор қилади. Шунингдек, сиртдан қараганда, садақа қилган кишиларнинг моли камайганга ўхшайди. Аслида эса, иш бунинг тескариси бўлади: Аллоҳ «садақаларни зиёда қилади». Агар ҳисобда садақа қилувчининг моли ҳажми оз бўлса ҳам, Аллоҳ унга барака ато қилади, бало-офатлардан сақлайди, ўзини тинч, хотирини жам қилади (Бақара, 276).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Судхўрлик кўплаб маблағни келтирса ҳам, унинг охири етишмовчилик бўлади». (Имом Аҳмад)

Биз ушбу мақолада камбағалликка сабаб бўлувчи бир қанча амалларни келтирдик, холос.  Барчамиз бу иллатлардан узоқ бўлмоғимиз ва шариатимиз буюрган амалларни бажармоғимиз даркор. Ана ўшанда Аллоҳнинг изни билан қашшоқлик ҳам, бошқа мусибатлар ҳам келмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тишингиз қаттиқ оғриб, даволашга ҳам имкон бўлмаганда, оғриқнинг зўридан сизнинг ягона ташвишингиз, уни олдириб ташлаш бўлиб қолади. Уни олдириб давоми...

2603 14:00 / 18.02.2023
Деҳқонлардан бирининг оти чуқур қудуққа тушиб кетди. Қудуқда сув қуриган эди. От оғриқнинг зарбидан ингради. Шу ҳолатда бир неча соат ўтди. Бу орада деҳқон нима давоми...

1131 11:15 / 20 август
Мўғулларнинг Бағдодга киргандан сўнг қилган энг ёмон иши китоб ва кутубхоналарни ёққани ва дарёга ташлаганидир.Бағдод бир неча йиллардан сўнг қайтариб олинди. давоми...

1798 11:00 / 03.10.2021
Эрхотин янги маҳаллага кўчиб ўтдилар. Эртаси куни улар нонушта қилиб ўтирганларида аёл қўшни хотиннинг ювилган кийимларни дорга илаётганини деразадан кўриб давоми...

1652 18:40 / 04.01.2023
Аудиолар

135187 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55454 14:35 / 11.08.2021