1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Имон зиёда бўлиши учун нима қилиш керак?

21:10 / 24.04.2016 4542 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Насиҳат қилинг, нима қилсам иймоним кучли бўлади? Муҳитнинг аҳамияти борми? Китоблар ўқийман-у, тез унутаман, иймонсиз ҳолда ўлишдан қўрқаман. Севимли устоз, мени, фарзандларимни ва яқинларимни иймонли ҳолда дунёдан чиқаришини сўраб Аллоҳга дуо қилинг. Тангрим сизнинг икки дунёингизни обод қилсин.  

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Иймон зиёда бўлиши учун Аллоҳ таолонинг борлиги ва бирлигига далолат қилувчи нарсалар ҳақида тафаккур қилиш, шу маънодаги маълумотларни ўқиш, ўрганиш ва энг муҳими, иймон зиёдалигини сўраб Аллоҳ таолога дуою илтижода бўлиш керак. 

Инсонинг ташқи оламига ҳам, ички оламига ҳам ташқи муҳитнинг таъсири бор. Шунинг учун ҳам уламолар, агар даъват мақсади бўлмаса, динсиз жамиятда яшашдан қайтарганлар. Исломда яхши дўст ахтаришга тарғиб қилиниши ҳам шундан. Сиз ҳам ўзингизга ўхшаш кишилардан дўст тутинг. Шунингдек, китоблар ўқишда, маърузалар тинглашда давом этинг. Уларни қайта-қайта ўқиб, эшитишга ҳаракат қилинг. «Китоб – энг яхши дўст», деб бежиз айтилмаган. 

Биз қўлдан келганича дуода бўламиз. Сиз ҳам маҳкам туринг. Оила аъзоларингизга насиҳат қилинг. Аллоҳ хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади. Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Нима учун Ислом динида аввал онага яхшилик қилишга буюриладиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бу маънонинг келиб чиқишига, яъни аввал онага, кейин отага давоми...

2979 20:06 / 26.04.2016
Эр хотинга ўн дирҳамлидан кўпроқ маҳрни атаган бўлса, хилвати саҳиҳаrdquoдан кейин шу маҳрни бериши вожиб бўлиб қолар экан. Хилвати саҳиҳаrdquo нималигига давоми...

5506 15:44 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Мени бошқа диндаги эрхотин танишларим бор эди. Хотини оламдан ўтибди. Уйига бориб таъзия билдирсам бўладими Ёки қандай йўл тутай.Зикр аҳлидан давоми...

1903 08:10 / 29.05.2020
Ғийбатнинг катта гуноҳ эканини биламан. Киши ўзи йўқ пайтида унинг камчиликхатоларини гапириш ғийбат саналади. Лекин шундай ҳолат ҳам борки, ўз давоми...

2596 16:03 / 24.04.2016