1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Дўзахда абадий қолиш масаласи

21:09 / 24.04.2016 4510 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум! Калима келтирган мусулмон одам бу дунёда гуноҳлар қилиб ўтса (масалан, кўпчилик зино, ичкиликбозлик ва кичик гуноҳлар қилиб ўтишади), аммо Аллоҳга иймон келтирган ва охиратга ишонган бўлса, абадий дўзахда қолиши мумкинми ёки қилган гуноҳларига дўзахда жазо олиб, сўнг барибир жаннатга ўтадими? Илтимос, шу ҳақда аниқроқ тушунтириб беринг. Раҳмат!

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Дўзахда абадий қолиш мўмин-мусулмонлардан бошқалар учундир. Мўмин-мусулмонлардан гуноҳ­кор бўлганлари қилган гуноҳига яраша дўзахда қолганидан кейин жаннатга чиқариладилар.

Бу ҳақда «Ақийдатут-Таҳовия»да қуйидагилар айтилган:

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган гуноҳи кабийра аҳллари, агар муваҳҳид – тавҳидга ишонган ҳолда ўлсалар, гарчи тавба қилувчи бўлмасалар ҳам, Аллоҳга У зотни таниган ҳолларида рўбару бўлганларидан ке­йин, дўзахда бардавом қолмаслар. Улар Аллоҳнинг хоҳиши ва ҳукмидадирлар. Агар хоҳласа, уларни мағфират қилади ва Ўз фазли ила афв этади.

Аллоҳ таоло Ўз китобида:

«Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирадир» («Нисо» сураси, 48-оят), деган. Агар хоҳласа, уларни Ўз адли ила азоблайди. Сўнгра уларни Ўз раҳмати, аҳли тоатнинг шафоати ила у ердан чиқаради. Кейин эса жаннатига юборади. Бу, Аллоҳ таоло Ўз аҳли маърифатини дўст тутгани учундир. Уларни икки дунёда Ўзини инкор қилувчилар, Унинг ҳидоятидан ноумид бўлганлар ва дўстлигига сазовор бўлмаганларга ўхшатмагани учундир. Аллоҳим, эй Ислом ва Унинг аҳли дўсти, бизни Исломда собит қил, токи сенга у билан рўбарў бўлайлик». Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари. Ҳозирги кунда интернет тармоғи жуда ривожланган вақт. Кўчаларда инсонлар ҳар хил онлайн ўйинларга муккасидан кетиб, давоми...

3882 20:58 / 24.04.2016
СаволАссалому алайкум Ёшим 20да Аллоҳга шукур намоз ўқийман. Дугоналарим орасида тирноқда намоз ўқийдиганлари ҳам бор. Сўрасам араб қизлариям ясама нарашивания давоми...

5237 08:00 / 10.03.2018
СаволШайх ҳазратлари Сизнинг қаламингизга мансуб Кифоя3 китобининг 366бет 10бандида Бегона қизларга салом бериш макруҳдир деб ёзилган екан. Саволим шундан давоми...

5290 08:25 / 19.12.2017
СаволАссалому алайкум Саволим қуйидагича Ўқишимизда WiFi бор бўлиб, баъзи сайтларга ва ижтимоий тармоқларга чеклов қўйилган. Лекин шунга қарамай кўпчилик талаба давоми...

4556 10:30 / 08.04.2018