1446 йил 16 рабиъул аввал | 2024 йил 19 сентябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

ИМОМ МУСЛИМ

21:56 / 27.04.2017 5279 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Абу Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ал-Қушайрий ан-Нисобурий Нисобурда дунёга келдилар. Нисбатлари Қушайрий бўлиб, у Нисобурга қарашли қишлоқдир. 

У зот ҳадис илмида китоби «Саҳиҳ» деб тан олинган 6та Имомларнинг биридирлар. Китоблари «Саҳиҳ Муслим» эса, Қуръони Каримдан кейинги ўринда турадиган китоблардан биридир. Имомнинг ҳадис илмидаги тутган ўринлари ва олий мартабаларга етишларига сабаб, саҳиҳ китобларида бирорта зиёдалик ҳам, ноқислик ҳам бўлмаганлиги, бундан олдин ҳам, бундан кейин ҳам бунинг сингари тартибдаги китобни топилмаслиги, ҳақиқатда, Имом ҳадис жамлашда моҳир эканликларига далолат қилади. Имом Муслим ҳадис жамлаш даврида унинг нозик жойларига жуда ҳам эътибор билан қарадилар. Ҳатто бир ҳарф бўлса ҳам ўзгартиришдан сақландилар. Бу зот ҳадисларни аввалидан охиригача узилиш ва иллатдан саломат, иснодлари ишончли бўлсагина саҳиҳ китобларига киритдилар. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»лари имом Бухорийнинг китобларига қараганда баъзи томонлари афзаллигини уламолар қайд қилганлар. 

Имом Нававий айтадилар: «Ернинг устида, осмоннинг остида Муслимнинг китобларидан кўра саҳиҳроқ китоб топилмайди». 

Мағриблик шайхларнинг баъзилари Муслимнинг китоблари Бухорийнинг китобларидан кўра яхши эканлигига иттифоқ қилишган. 

Имом Муслим айтадилар: «Агар ҳадис аҳиллари 200 йил ҳадис ёзсалар ҳам кучлари мана шу «саҳиҳ»ни ёзишликка етади, халос». Ва яна марҳамат қиладилар: «Ҳар бир ёзган китобимни Абу Заръата ар-Розийга кўрсатдим, агар у зот, мана бу ҳадис иллатли, десалар тарк қилдим, агар, саҳиҳ, десалар китобимга киритдим».

Имом Муслим кўплаб китобларнинг муаллифидирлар. Шулардан энг машҳурлари «Саҳиҳ Муслим» бўлиб, мана шу китоб сабабли улуғ мартабага ва чиройли мақтовларга сазовор бўлдилар. Бундан ташқари, у зотнинг «Жомиъ ал-Кабир алал абвоб», «Китобу муснади ал-Кабир ала асмои рижол», «Китобу Асмои ва куна», «Китобу илал», «Китобу тамйиз», «Китобу ҳадис Амр ибн Шуъайб», «Китобу машойихи Молик», «Китобу авҳомул муҳаддисийн», «Китобу ман лайса лаҳу илла ровин воҳид», «Китобу табақати ат-Тобеъийн», «Китобу муҳозрамийн», «Китобу машойихи ас-Саврий» китоблари маълум ва машҳур.

Бундан ташқари «Саҳиҳи Муслим»га бир неча шарҳ ва мухтасарлар ёзилган.

Имом Муслимнинг «Асмо ур рижол» номли китобларига Абу Бакр Аҳмад ибн Али Исфаҳоний шарҳ ёздилар. У зот 279 ҳижрий санада вафот этдилар.

Имом Муслимдан ана шу даврнинг катта имомлари, жамоатлар ҳадис ривоят қилишди. Улардан: Абу Ҳотим ар-Розий, Мусо ибн Ҳорун, Аҳмад ибн Салома, Абу Исо ат-Термизий, Абу Бакр Хузаймий, Яҳё ибн Саъийд, Абу Авона ва бошқалар.

Имом Муслим (Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олган бўлсин) 261 ҳижрий сана Якшанба куни 55 ёшларида бу оламдан кўз юмдилар. Душанба куни, Нисобурда дафн этилдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАВЗУШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг 2014 йил 10 дeкабрда Москвадаги .XXI аср таҳдидлари ва жадаллашув даврида мусулмонларнинг вазифалари, мавзусидаги Х давоми...

5241 21:58 / 18.03.2020
5402. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У киши ўғлига.Эй ўғилчам То ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини, ўзингни четлаб ўтган давоми...

4995 14:43 / 04.05.2017
Замонавий дунёда дин билан бирбирига қарши, динга эътиқод қилувчилар илмфан соҳасида катта ютуққа эриша олмайди деган тушунча кенг тарқалган. Бу тарихга давоми...

2105 14:00 / 02.02.2023
.Африкадаги чорак асрлик даъват борасидаги тажрибамдан келиб чиқиб шунга иқрор бўлдимки, бошқалар билан гўзал муомалада бўлиш даъват йўлидаги энг афзал давоми...

2621 17:00 / 26.05.2022
Аудиолар

129863 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7345 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

50513 14:35 / 11.08.2021