1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

«Hilol-nashr»да ҳожи Аҳмад Муҳаммад Турсун роҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишланган тадбир ўтказилди

22:34 / 26.03.2022 2310 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Бугун, 26 март куни «Hilol-nashr» матбаа нашриётининг мажлислар залида ҳассос адиб, жонкуяр устоз, ҳожи Аҳмад Муҳаммад Турсун роҳимаҳуллоҳга бағишланган «Рафиқларнинг яхшиси Aҳмад Муҳаммад Турсун роҳимаҳуллоҳ» деб номланган хотира тадбири ўтказилди. 

 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Инсон вафот қилса, садақаи жорияси, манфаатли илми ва ҳаққига дуо қилувчи солиҳ фарзанддан бошқа амаллари узилади», деганлар.

 Ҳа азизлар, бу ҳадисни эшитган инсон дарҳол сергак тортиб, «Вафот қилсам, ортимдан бориб турадиган амалларим борми?» деб, ўтган умрини сарҳисоб қилишга тушади. Бу борада ҳожи Аҳмад Муҳаммад Турсун кўпчиликка ибрат бўлгулик умр кечирдилар. У кишидан манфаати етиб турадиган солиҳ амаллар, кўпгина маърифий асарлар ва ҳақларига хайрли дуо қилиб турувчи солиҳ фарзандлар мерос қолди.

 Ҳожи Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг хотираларига бағишланган тадбирга устоз ёзувчилар, у кишининг сафдошлари, яқинлари, аҳли илмлар ҳамда мухлислар ташриф буюришди.

 Хотира тадбири бошланишидан аввал устознинг ҳаёт йўллари ва ижодлари ҳақида видеоролик тақдим этилди. Сўнгра «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоилжон домла Муҳаммад Содиқ сўзга чиқдилар. Исмоил домла хотира тадбирига ташриф буюрган барчага миннатдорчилик билдириб, анжуман ёшларимиз учун манфаатли бўлишини тилаб қолдилар. 

 Кейин Аҳмад Муҳаммад Турсун роҳимаҳуллоҳнинг укалари, устоз Абдулҳамид Муҳаммад Турсун нутқ қилдилар. Устоз сўзлари аввалида ушбу хотира тадбирини ташкил қилганларга ташаккурларини айтиб, дуолар қилдилар. «Аҳмад Муҳаммад Турсун роҳимаҳуллоҳ ёшлик даврларидан китоб мутолаасини бошлаганлар» дейди, устоз Абдулҳамид Муҳаммад Турсун. — Раҳматли акамиз мактабда аъло баҳоларга ўқиб, илмни муҳаббат билан эгаллаганлар. Буни айтишимдан мақсад бугунги ёшларга китоб ўқиш, мактаб дарсларига катта эътибор билан ёндашишни уқтириб қўймоқчимиз. У киши илмга чанқоқ эдилар, яқинларини ҳам илм олишга доим тарғиб этардилар. Кейинчалик шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ билан бирга ижодий ишларни ривожлантиришда, китобларни таҳрир қилишда, то умрларини охирги кунигача илмга, маърифатга катта хизмат қилиб ўтдилар. У кишининг ёзиб қолган китоблари, илмий-оммабоп мақолалари, динга, илмга қилган хизматлари садақаи жория бўлиб қолди. 

 Сўнгра ҳожи Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг ўғиллари Анвар Аҳмад домла сўзга чиқдилар ва оилада оталарининг улкан меҳнатларини эътироф қилиб ўтдилар. «Ёшлигимиздан биз фарзандларга китоб мутолаа қилишни шу даражада тарғиб этардиларки, ҳатто маҳалламизда баъзи китоб ўқимаган, илм олмаган шахсларни бизга намуна қилиб, «Агар китоб ўқимасанг аниқки сенинг ҳам ҳаётинг шу каби бўлади», деб кўз ўнгимизда кўрсатганлар» дея таъриф берадилар устоз Анвар домла. — Шу сабабми, биз фарзандлар китобга, илм олишга бел боғлаганмиз. Отамиз тарбия ҳақида ҳам муҳим бир кўрсатмани бизга бериб ўтганлар. Айтадиларки, тарбия учун энг аввалги амал бу ҳалол меҳнат ва ундан топилган пул. Агар ҳаром аралашиб қолса, ҳар қанча ҳаракат қилсанг ҳам фарзанд салоҳиятли бўлмайди дея насиҳат қилар эдилар. Сўнгра Анвар домла ҳожи Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг сингиллари Латифахон Турсунованинг қаламларига мансуб хотираномаларини ўқиб бердилар

 Кейин устоз, моҳир қалам устаси Аҳмаджон Мелибоев Аҳмад Муҳаммад Турсун роҳимаҳуллоҳ ҳақларида илиқ фикрларни айтиб, муҳаррирлик қобилиятларини эслаб ўтдилар. 

 Тадбир давомида ҳожи Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг «Соҳилсиз денгиз» аудио китобларидан парча эшиттирилди. 

 Хотира тадбирида устоз Муҳаммад Шариф домла, ёзувчи Эркин Малик, профессор Баҳодир Каримлар сўзга чиқиб ҳассос адиб, жонкуяр устоз, ҳожи Аҳмад Муҳаммад Турсун роҳимаҳуллоҳнинг сифатларини хотирлаб ўтдилар. 

 Анжуман сўнгида Қуръони Карим ходими, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Қуръон тиловат қилиб бердилар ва устозлар дуо қилдилар. 

 Ҳожи Аҳмад Муҳаммад Турсун роҳимаҳуллоҳ илм-маърифатга ошно, илм ва маърифатни ёйишга интилган адиб эдилар. Аҳмад Муҳаммад Турсун самимий ва хақгўй эдилар. Шунинг учун у кишининг дўстлари ва мухлислари ҳам кўп бўлди.

 Устоз Аҳмад Муҳаммад Турсун ўзлари каби ҳамма фарзанд ва набираларини илм-маърифатли қилиб тарбияладилар.

 Ортларидан катта бойлик – солиҳ ва солиҳа фарзандлар, мусулмонлар севиб ўқийдиган китоблар қолдириб кетдилар.

 2021 йил 18 май куни халқимиз оғир жудоликка учради. Ҳассос адиб, устоз, ҳожи Аҳмад Муҳаммад Турсун етмиш беш ёшларида вафот этдилар. Ҳожи Аҳмад Муҳаммад Турсун Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддин қабристонига дафн қилиндилар.

 Аллоҳ таоло ҳожи Аҳмад Муҳаммад Турсун роҳимаҳуллоҳни ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоатларидан насибадор ва Ўзининг жамолини кўрувчилардан қилсин. Омин.

                                                                                                         Хуршид Маъруф



Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз ибн Асокирнинг .Табйину кизбил муфтарий, ва Тожуддин Субкийнинг .Тобақоту Шофеъийятил кубро, китобларида ҳижрий 419 йилда туғилиб, 478 йилда вафот этган усулий, давоми...

2217 18:35 / 20.09.2020
Устозлар ҳақида сўз кетар экан, юртимизнинг улуғ фарзанди, буюк аллома, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтамиз. Бу давоми...

4462 05:00 / 06.03.2017
У кишининг тўлиқ исмлари Муҳаммад Солиҳ ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Солиҳ ибн Саъид ибн Абдуллоҳ ибн Фурфурий адДимашқий алҲанафий бўлиб, Шом диёридаги машҳур Бани давоми...

2860 17:00 / 17.02.2023
Ўз замонасида эъзозланган одам орадан йиллар, асрлар ўтиб авлодлари томонидан ҳам ҳурмат қозониши табиий. Ёзиб қолдирган ўгитлари, ҳикматлари, тарихлари, давоми...

3591 16:30 / 19.08.2021
Аудиолар

213477 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

10467 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132689 14:35 / 11.08.2021