1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг заковати

17:25 / 27.04.2017 4136 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг олдиларига келди ва у зотга: “Менинг пулларим зое бўлди. Уларни бир жойга кўмиб қўйгандим. Ёмғир ёғиб, сел келиб, пул қўйилган жойни билинмайдиган қилиб қўйибди. Мен ўша жойга белги сифатида бир тошни қўйиб келган эдим. Сел ўша тошни ювиб кетибди. Энди нима қилишни билмаяпман” деди. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: “Бу масала хусусида сенга нима деб фатво беришим мумкин? Ахир бу менинг ихтисослигимга кирмайди-ку!” дедилар.

Бояги одам илтимос қилишда давом этди. Охири Имом унга: “Бу кеча хуфтонни ўқигандан кейин то бомдод вақти киргунича Роббингнинг ҳузурида таҳажжуд намозини ўқиб қоим бўл. Кейин келиб, нима бўлганини менга айтиб берасан” дедилар.

Эртаси куни бомдод пайтида бояги киши ҳурсанд ҳолда келди ва: “Молимни топдим” деди. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ундан: “Қандай қилиб?” деб сўрадилар. У: “Намозга энди турганимда, пулларни қаерга кўмганимни, сел қачон келганини, қайси тарафга қараб оққанини эсладим. Шу тарзда селнинг оққан тарафидан масофани ўлчаб, чамалаб, охири пуллар кўмилган жойни топдим. Намозни тезда ўқиб, ўша жойга бориб, кавлаб қарасам, пулларим ўша ерда экан” деди.

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ кулдилар ва “Аллоҳга қасамки, албатта, шайтон тунингни Роббинг билан (Роббингга ибодат қилиб) ўтказишингга, тунни ибодат билан охирига етказишингга қўйиб қўймаслигини билгандим” дедилар.

Бу Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг заковатларига далолат қилади.

Ҳа, азизлар! Шайтон у одамнинг тун бўйи Аллоҳга ибодат қилиб чиқишини билгач, уни намоздан чалғитишга шошилди ва пулларни қаерга кўмганини эсига солди. Натижада у одам намозни тезда ўқиб, пулларини қидира бошлади ва топди. Шу билан тунини ибодатда ўтказмади.

Аллоҳ таоло бизни шайтоннинг васвасасидан, иғвосидан асрасин! Шайтонни биздан узоқ қилсин! Ўзининг ҳузурига иймон билан боришимизни насиб этсин!


 Интернет маълумотларидан
Нозимжон Ҳошимжон 
таржимаси

 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз, олим, илм талабида юрт кезган Абу Али Мансур ибн Абдуллоҳ ибн Холид ибн Аҳмад ибн Холид ибн Ҳаммод Зуҳлий Холидий Ҳаравий.Абу Саъид ибн Аъробий, Абу Наср давоми...

1889 11:00 / 03.10.2021
Испания ҳукумати Ҳожиб Мансур ибн Абу Омир роҳимаҳуллоҳнинг вафот этганига 1000 йил тўлгани муносабати билан 2002 йилда марка чоп қилди.Ҳожиб Мансур ибн Абу Омир давоми...

2803 12:30 / 11.02.2021
19 аср охирларида Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Заркент маҳалласи ҳозирги Ахси кўчасида истиқомат қилувчи Абдулғофур маҳдум Ғофур қори хонадонларида иккинчи давоми...

2922 10:30 / 07.02.2022
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларидан бири бўлмиш Раҳматуллоҳ қори Обидовнинг уйларига ташриф буюрдик.Раҳматуллоҳ қори давоми...

34126 08:24 / 24.01.2018