1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Илмнинг аҳамияти

13:26 / 25.06.2020 5206 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ алақдан яратган инсоннинг биринчи муаллими Аллоҳ жалла жалолуҳунинг Ўзидир. Аллоҳ унга қалам билан илм берган, билмаган нарсасини ўргатган.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни уммийларга ва улардан бошқаларга муаллим қилди. У зот уларга Китобни ва ҳикматни – Қуръон ва суннати мутоҳҳарани ўргатди. Аллоҳ таоло: «У уммийларга уларнинг ичидан Унинг оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда уларга Китобни ва ҳикматни ўргатадиган Расулни юборган Зотдир. Ҳолбуки, улар илгари очиқ-ойдин залолатда эдилар. Ва улардан ҳали уларга қўшилмаган бошқаларга ҳам. Ва Унинг Ўзи азиздир, ҳакимдир» (Жума сураси, 2-3-оятлар).

Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам умматларига Китоб ва ҳикматнинг ўзини ўргатдилар, чунки бу иккиси барча умматларни саодатга етакловчи илоҳий ваҳийдир. Бу иккиси асосий мақсад бўлса, бошқа илмлар унга элтувчи воситадир.

Ояти карималарнинг нозил бўлишига, уларнинг нозил бўлишига сабаб бўлган воқеаларига ҳамаср бўлган қавм фиқҳ, усули фиқҳ деб аталган илмларга муҳтож бўлмаган. Чунки улар Қуръоннинг тилини яхши тушунишган, шариатни жорий қилиш жараёнидаги воқеа-ҳодисалар билан бирга яшашган. Айни пайтда, бирор муаммога дуч келиб қолишса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бевосита мурожаат қилишган. Сийрат ва сияр, яъни ғазот аҳкомлари илмига келсак, бу илмларнинг қаҳрамонлари уларнинг ўзлари бўлишган, воқеаларнинг бевосита иштирокчилари бўлишган. Шунингдек, улар араб тили илмига ҳам беҳожат бўлишган, чунки улар шу тилнинг эгалари, юксак балоғат соҳиби бўлишган. Бу авлод замон тақозоси ўтган уламоларимизни мажбур қилган мантиқ ва баҳс-мунозара илми каби ақлий илмларга ҳам муҳтож бўлмаган.

Хуллас, улар Китоб ва Суннат илмидан бошқа илмга муҳтож бўлишмаган. Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга топширган вазифалар мана шу эди: «Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик» (Наҳл сураси, 44-оят).

Илм олиш шу тўрт рукн устига қурилган: Китоб ва Суннатни ўрганиш, муаллим (илм берувчи), мутаъаллим (илм олувчи) ва уларнинг орасидаги таълим жараёни. Ушбу тўрт рукн орасида мустаҳкам алоқа бор…

Илмнинг шарафи ўрганилаётган илмнинг шарафига қараб бўлади. Бу ерда ўрганилаётган илм эса Аллоҳнинг китоби, Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир. Булардан улуғ илм борми?!

Толибнинг шарафи у ўрганаётган илмнинг шарафига, муаллимнинг шарафи ҳам у ўргатаётган илмнинг шарафига боғлиқдир.

Таълимнинг шарафи эса унинг самарасига, натижасига қараб бўлади.

Шу тўрт рукн бўлмаганида Ислом дини шу кунимизгача, Аллоҳ хоҳлаган вақтгача қолмаган бўлар эди…

Баззор ва Табаронийлар Абу Бакрадан ривоят қилишган ҳадисда «Ё олим бўл, ё мутааллим бўл, ё тингловчи бўл ёки (илмга) муҳаббатли бўлгин. Бешинчиси бўлма, ҳалок бўласан», дейилган. Мен бу тўрт хислатга қуйидагиларни қўшимча қиламан: ё илм аҳлига ходим бўл, ё уларнинг илмини нашр қилувчи бўл, ё мактаб-мадрасалар очиб тарқатувчи бўл, ёки толиби илмларнинг ҳомийси бўлгин.

 

Муҳаммад Аввоманинг «Маолимул иршодийя
ли синоати толибил илм» китобидан 

 Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси



Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Кисоий ҳикоя қилади .Бир аёлни кўриб қолдим. У ўғилчасини илм ҳалқасига боришга ундарди. Болакай боришни истамай қочиб, югуриб юрарди. Шунда аёл .Ўғилчам давоми...

5212 09:00 / 01.07.2022
Абу Арокадан ривоят қилинади .Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан бомдод намозини ўқидим. Салом бергач, ўнг томонга ўгирилдилар, кейин қуёш масжид деворига давоми...

934 08:00 / 14.09.2020
Исом ибн Юсуф бир куни Ҳотам алАсомнинг мажлисига кириб, Эй Ҳотам, намозни яхши адо қиласизмиrdquo деб сўради. Ҳаrdquo, деди Ҳотам. rdquoНамозни қандай ўқийсизrdquo сўради давоми...

4144 07:08 / 12.12.2018
Бир киши Муовиянинг эшигига келиб, унинг хизматкорига .Муовияга айт, туғишган акаси келди,, деди. Хизматкор .Халифанинг сендақа акаси йўқ,, деяётган эди, Муовия буни давоми...

1520 08:00 / 10.11.2020