1446 йил 16 рабиъул аввал | 2024 йил 19 сентябрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Эҳтикор

05:00 / 17.02.2017 4839 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эҳтикорнинг маъноси халқнинг ҳаёти учун зарур бўлган нарсаларни сотиб олиб, ўз вақтида сотмай, сақлаб қўйиб, қимматбаҳога сотишдир. 

Эҳтикорни дин нуқтаи назаридан мамнуъ, макруҳи таҳримий, ҳаром ва ҳатто гуноҳи кабира жумласидан, дейилган. Адолатли давлат қонунларида ҳам бу манъ қилингандир.


Бозорларда баъзи сабабларга кўра нарх-наво кўтарилиб туради. Табиий сарф ва харажатлар ортган сари, нархлар ҳам кўтарилаверади. Аммо, бозор хоинлари, миллат виждонсизларининг шахсий фойдаси учун қилинган суи ҳаракатлари натижасида баҳоларнинг табиий кўтарилишидан ҳам ошиб кетиши, халқнинг ташвиш ва изтиробга тушишларига сабаб бўлиш, халқнинг энг зарур кундалик эҳтиёжларини бирор ҳафталар сотмасдан ушлаб туриш, омборларидан чиқармасдан яшириб туришлари, давлатнинг нарх-наво ошиб кетмаслиги учун белгилаб қўйган нархларига норози бўлиб, молларни арзон-гаров сотиб олиб, қайта сотмасдан тутиб туришлар – буларнинг ҳаммаси бўлган ва бўладиган ишлардир. 

Шу билан бойларга оғирликлар, камбағалларга эса очарчиликлар юзланиши табиийдир. Рамазони шариф ойларида бечораларга ёрдам бериш, қўли калталарга мададкор бўлиш, рўзадорларнинг кўнгилларини олиш ўрнига нарсаларнинг баҳосини юқори кўтариб, бечораларни, айниқса, рўзадорларни ғам-ғуссага чўмдириб, қайғу ва ҳасратларини зиёда этиш ана шундай миллат хоинларининг ишларидур. Ватанимиз рўзадорларини хурсанд қилиш ўрнига ўзларининг киссаларини тўлдирарлар. Инсониятга сиғмаслик даражасида лаънатга гирифтор ҳам бўладилар...

Эҳтикорнинг ақлан қабиҳ иш, шаръан ҳаром амал, қонунан жиноят эканлигининг ҳам ҳикматлари шудир!

Ҳадиси шарифларда эҳтикор ҳақида жуда қўрқинчли ваидлар келгандир. Бундай вақтларда ҳокимларнинг баъзи нарсаларнинг нархларини тасъир қилишлари, яъни қатъий белгилаб қўйишлари, итоат қилмаган хиёнаткорларни, ноинсофларни жазолашлари, албатта, дуруст ва ҳусни тадбирдир.

Эҳтикор ҳақида ворид бўлган ҳадиси шарифларнинг баъзилари Имом Муслим ва Абу Довуд ҳадисларида келган бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Ҳар ким таомни эҳтикор қилса, у гуноҳкордир!”. Имом Термизий ва Ибн Можжа ривоятида Ул зоти шариф айтади: “Гуноҳкор одамдан бошқа киши эҳтикор қилмас”. Имом Аҳмад, Абу Яъло ва Ҳокимлар ривоятида эса: “Ким бирор таомни, емишни қирқ кунгача эҳтикор қилса, у Аллоҳ таолодан безган, Аллоҳ таоло ҳам ундан безор бўлган бўлур”. Ибн Можжа ва Ҳокимлар ривоятида эса дейилмиш: “Четдан мол олиб келган ризқли ва баракотлидир. Эҳтикор қилувчи эса малъун, Аллоҳнинг раҳматидан бенасибдур”.

Қайси бир халқнинг орасида эҳтикор сабабли бир одам бир кеча оч қолса, ўша халқнинг ҳаммасидан Аллоҳнинг аҳди, раҳмати ва ҳимояси кўтарилгай. Худо асрасин!

Ибн Можжа ривоятида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кимки мусулмонларнинг таомларин эҳтикор қилса, Аллоҳ таоло уни жузом (мохов, пес) касали ва фақирлик билан мубтало қилади”. Имом Разин ривояти билан келган ҳадис эса унданда қаттиқроқ: “Эҳтикор қилувчилар қиёмат кунида ноҳақ қон тўкувчилар билан бирга тирилтирилади. Ҳар ким  мусулмонларнинг бозор баҳо-нархларин ошишига ёрдамлашса, у одамни Аллоҳ таоло қиёмат кунида оташи дўзахнинг энг катта қисми билан азоб берар”.

Ушбу ҳадисларнинг ўхшашлари барча ҳадис китобларида бор. 

Шунинг учун мусулмонлар эҳтикор бобида қўлдан келганча ўзларини сақлашлари даркор. Бу вақтли дунёда озгина фойдага қизиб, шайтони лаинга алданиб, Аллоҳ ҳузурида шарманда бўлиб, азобга лойиқ ва сазовор бўлиб қолишдан қўрмоқ керак!

Гарчи юқоридаги ҳадиси шарифлар, асосан, ғаллага ўхшашларни омборларда асрамоқ тўғрисида бўлса ҳам, бироқ, ҳадис уламолари ва фақиҳлар баёнларига кўра мусулмонларнинг ҳаётлари ва кундалик рўзғорлари учун зарур бўлган нарсаларнинг ҳаммасини қийматли бўлиб кетиши учун сақламоқ мамнуъ бўлган (манъ қилинган) эҳтикор жумласидандир. Аммо, халқнинг ҳаёт ва кундалик рўзғорларига дахли бўлмайдиган зийнат асбоблари каби нарсаларни асрамоқ жоиздир. 

Бир киши ўз дала ва томарқасидаги ҳосилини асраши, ўта қимматчилик бўлмаганда, жоиздир. Шунингдек, ўзига керак бўлганлиги учун бир йиллик озиқ олиб қўйиши ҳам мумкиндир.

Валлоҳу аъламу бис-савоб!


 Ҳамидуллоҳ Беруний



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга ҳамд, Пайғамбарлик шарафига лойиқ кўрилган элчиларига салоту саломлар бўлсинҚарзни ўташ, ризқ зиёда бўлиши, ризқнинг тезда келиши учун қилинадиган давоми...

17086 05:00 / 17.02.2017
.Қарз, луғатда қирқиш маъносини билдиради. Чунки, қарз берувчи ўз молидан маълум бўлакни қирқиб қарзга беради.Шариатда эса бошқа кишига бир нарсани унинг бадалини давоми...

2732 05:00 / 17.02.2017
Биз савдо, деб таржима қилган сўз арабчада .Байъ, дейилиб, луғатда, ўзаро бир нарсани алмаштиришни англатади. Шариатда эса, бир молни иккинчи бир мол муқобилига давоми...

17317 05:00 / 17.02.2017
Баъзи инсонлар .Ношаръий солиқларни зулм, жабр ёки шариатга хилоф деган даъво ила имкон қадар адо қилмаслик керак, дейишади. Аслида бу тўғри даъво эмас. Ибн Таймия давоми...

2877 05:00 / 17.02.2017
Аудиолар

129887 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

50534 14:35 / 11.08.2021