1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Эҳтикорнинг кароҳияти боби

05:00 / 17.02.2017 4005 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

5739 – Яҳё ибн Саиддан (ривоятки, у) деди: Саид ибн ал-Мусаййиб ҳадис айтар эди: Муаммар деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки эҳтикор қилса, бас, у хатокордир!”. Шунда Саидга дейилди: “Сен ўзинг эҳтикор қиласан-ку!”. Саид деди: “Албатта Муаммар ушбу ҳадисни айтаётганида эҳтикор қилар эди”. Муслим: “Мусоқот” боби 129 ҳадис, (6/29). Имом Абу Довуд дейди: Саид ибн ал-Мусаййиб данак, ип, уруғларни эҳтикор қилар эди. Ибн Абдулбарр ва бошқалар дейди: Саид ва Муаммар иккови ёғни эҳтикор қилар эдилар. Иккови (эҳтикорнинг макруҳлиги ҳақидаги) ҳадисни унга эҳтиёж бўлиб турган вақтда озуқани эҳтикор қилишга (айтилган), деб тушунтирар эдилар. Шунингдек, “Авн ал-маъбуд”да (келган), (3/285-286).

    Мен айтаман: “Эҳтикор” масаласи уламолар орасида ҳар хил ижтиҳод қилинган. Абу Довуд Имом Муслим йўлидан бошқа йўл билан Ибн ал-Мусаййиб ҳадисини нақл қилгандан кейин: “Бу ҳадис бизнинг фикримизга кўра ботилдир!” деган. Унга ҳужжат қилганки, албатта Саид данак, барг ва уруғларни эҳтикор қилар эди. Бошқалар деган: “Ҳадис саҳиҳдир!”. 

Сўнгра уламоларнинг орасида ихтилоф чиқди. Баъзилар дейишди: “Ҳадис умумийдир. Эҳтикор ҳар бир нарсада макруҳдир. Эҳтикор ҳар бир нарсада одамларга зарар келтириши мумкин. Ҳадис мутлақ ва сабаб муштарак бўлгани учун шундай дейишимиз керак”. 

Баъзилар бундай дейишди: “Эҳтикорнинг макруҳлиги инсон ва ҳайвонотнинг озуқаси бор нарсалар (масалан, буғдой, арпа, гуруч)га хосланган. Чунончи, ҳадиснинг ровийлари Саид ибн ал-Мусаййиб билан Муаммар шу қарашни олишган”. 

Бошқалар эса бундай дейдилар: “Одамларга келадиган зарар фақат озуқалардан бошқасини эҳтикор қилганлиги сабабидан бўлмайди. Зотан, бу хилдаги эҳтикорнинг зарари одамлар ва уларнинг чорполари озуқаси борасида қилинган эҳтикор сабабли юзага келадиган зарар каби бўлмайди. Чунки, озуқалардаги эҳтикор жоннинг ҳалок бўлишини келтириб чиқаради. Бошқаларида эса бундоқ эмас. Ҳадисда қайтарилган нарса комил зарардир, мутлақ зарар эмас. Чунки, эҳтикордан мутлақо қайтариш савдогарларга зарардир, зотан, тижоратнинг асоси нархнинг ошишидадир. Демак, (эҳтикордан қайтарилган ҳадисда) комил зарар эътиборга олинган, мутлақ зарар эмас. Бу Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабидир, бу эса нархдир. “ал-Ҳидоя”да дейди: “Имом Абу Ҳанифа урфда юз берадиган зарарни эътиборга олади”. 

Ушбу охирги қараш заифдир. Чунки, бизнинг давримизда озуқаларга алоҳида урф ҳам, аҳду паймон ҳам йўқ, балки урфда юз берадиган зарар ҳар бир нарсада мавжуддир. Чунончи, бу махфий эмас.


Зафар Аҳмад ал-Усмоний ат-Таҳонавий. “Эъло ус-сунан”.

XVI-жилд. –Байрут-Лубнон: Дор ул-фикр, 2002. –8216-8217 бетлар.

Таржимон: Ҳамидуллоҳ Беруний



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳанзала ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Рофеъ ибн Ходийждан ернинг кираси ҳақида сўрадим. .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишдан наҳйи давоми...

3737 05:00 / 17.02.2017
.Қарз, луғатда .қирқиш, маъносини билдиради. Чунки қарз берувчи ўз молидан маълум бўлакни қирқиб, қарзга беради.Шариатда эса, бошқа кишига бир нарсани унинг давоми...

8645 05:00 / 17.02.2017
Эҳтикорнинг маъноси халқнинг ҳаёти учун зарур бўлган нарсаларни сотиб олиб, ўз вақтида сотмай, сақлаб қўйиб, қимматбаҳога сотишдир. Эҳтикорни дин нуқтаи давоми...

6121 05:00 / 17.02.2017
Ғарбий фикр фойдани мубоҳ дейди. Бу фикрга илмий ва амалий узоқ тортишувлардан сўнг келишган. Гоҳида давлат фойданинг чегараси ёки энг кўп миқдорини белгилашга давоми...

5623 05:00 / 17.02.2017