1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бир дўстимнинг тўйида никох ўқилаётган домла келин-куёвнинг исмларини айтмасдан уларни никохла

15:59 / 26.04.2016 3530 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Бир дўстимнинг тўйида никох ўқилаётган домла келин-куёвнинг исмларини айтмасдан уларни никохлаб қўйди, яъни “куёвтура келинпошшани тан махрамликга қабул қилдингизми?” ва «келинпошша куёвтурага тан махрамликга розимисиз?” деб никох ўқилди. Мана шу жойда никох жоиз бўлдими?

ЖАВОБ: Келин-куёвни номини айтиш бизда доимий равишда домлалар тарафидан килиб келинган нарса, лекин бу ҳолатни синчковлик билан ўрганиш керак. Ўша домла нима учун айтмадилар, эхтимол икки тараф бир-бирига танишлиги учундир, эхтимол Яна вакиллар томонидан айтилган бўлиши мумкиндир. Аслида эса Исломда бир-бирини танимайдиган бўлса, бир-бирини номини билмаса ва рози бўлмаса никох дуруст бўлмайди. Балки куёв келинни ижоб ва кабул пайтидаги розиликларини баён килувчи овозини хам куёв-келин бир бирлариникини эшитиши хамда гувохлар хам розилик сўзларини эшитишлари, овозларини эшитишлари лозим. Ана шу маънода бизда номини айтиб, сўраб, тасдиклаб икки тарафдан розилик олиш йўлга кўйилган. Албатта буни имом, домлаларимиз келажакда эътиборга олишади деган умиддамиз. Лекин бу саволдаги никохни жоизми ёки йўкми айта олмаймиз.Чунки бу жуда нозик нарса буни алохида ўрганиб, тадкик килиб кейин бир нима дейиш мумкин. Биз эса шариатда келадиган коидалар билан чегараландик.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мен кеча интернет тармоқларида Бароат кечасини кутиш бидъат деб ўқидим . Лекин бизда Бароат кечасида қазо намозлар ўқилар ва рўза тутилар эди. Шу ҳақида оят ёки давоми...

3318 21:16 / 06.03.2023
САВОЛ Талабаларга қандай маслаҳат берасиз Улар аҳамият бериши керак бўлган нарсалар қайсилар ва уларга маънавий таъсир сифатида қандай дуоларни айтиб юришни давоми...

2649 19:59 / 26.04.2016
Савол Ассалому Алайкум Ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ Ҳурматли ва фазилатли шайҳ ҳазратлари Аллоҳ қилаётган ишларингизда мададкор бўлсин.Омин Мени саволим давоми...

4364 03:04 / 08.06.2017
Фарзанд туғилгач отаона унга замонавийrdquo исм қўяди. Лекин йиллар ўтгач, унинг исмини исломий исмга ўзгартириш истаги туғилади. Шунда қандайдир қоида ва давоми...

4117 15:41 / 24.04.2016