1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 142-оят

21:05 / 09.12.2017 2775 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одамлардан эси пастлари: «Буларни қиблаларидан нима юз ўгиртирди экан?» – дерлар. «Машриқу мағриб Аллоҳники, кимни хоҳласа, ўшани тўғри йўлга бошлайдир», – деб айт.  Бақара 142. 

Ушбу ояти карима келажакда рўй берадиган муҳим бир ишнинг хабарини бермоқда. Вақти етиб, Аллоҳнинг амри ила қибла Байтул Мақдисдан Каъбаи Муаззамага ўзгартирилганда, яъни мусулмонлар аввалги қиблани қўйиб, бошқасига юз бурганларида:

«Одамлардан эси пастлари: «Буларни қиблаларидан нима юз ўгиртирди экан?» – дерлар».

Яҳудийлар мусулмонларнинг Байтул Мақдисга юзланиб намоз ўқишдан Каъбага юзланиб намоз ўқишга ўтганларини кўрганларида «Буларни қиблаларидан нима юз ўгиртирди экан?» – дейдилар. Аллоҳ таолонинг бундай кўнгилсиз гаплар бўлишини аввалдан билдириб қўяётганининг сабабларидан бири бўлғуси ёмон таъсирни кесишдир. Чунки огоҳланган одам ундай саволга тайёрланиб туради. Мусулмонларга озор бериш, динлари, Қуръонлари ва пайғамбарларига нисбатан уларнинг ишончларини сусайтириш, қалбларига ғулғула солиш яҳудийларнинг одатларидир. Шу одатларига кўра, агар қибла ҳақида ҳам фитна қилишса, уларга қандай жавоб бериш лозимлигини Аллоҳ таолонинг Ўзи ўргатмоқда:

«Машриқу мағриб Аллоҳники, кимни хоҳласа, ўшани тўғри йўлга бошлайдир», – деб айт».

Демак, жами оламларнинг эгаси Аллоҳ қайси тарафни хоҳласа, ўша тарафни мартабада улуғроқ қилиб қўяди. Одамлардан ҳам, кимни хоҳласа, ўшани тўғри йўлга бошлаб, ҳидоятга солади. Аллоҳнинг Ўзи ихтиёр қилиб, Каъбани қибла этган экан, демак, шундай бўлғусидир.

  Ушбу қибланинг ихтиёр этилиши Ислом умматининг улкан сифатига мос эди. Кейинги оят шунга ишора қилган ҳолда мусулмонларга хитоб бўлиб келади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш. Уларга берган нарсангиздан бирор нарсани олиш сизга ҳалол бўлмас, икковлари давоми...

4378 09:05 / 10.03.2018
Иймон келтирганларни учратсалар .Иймон келтирдик,, ndash дерлар, бирбирлари билан холи қолганда эса .Уларга Аллоҳ сизга очган нарса ҳақида Роббингиз ҳузурида сиз давоми...

3150 11:55 / 29.09.2017
Йўқ Кимки яхшилик қилувчи бўлган ҳолида юзини Аллоҳга таслим қилса, унга Робби ҳузурида ажр бордир. Ҳамда уларга хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар. Бақара 112. давоми...

3510 08:45 / 09.11.2017
Ана шундай қилиб, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Расул устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта уммат қилдик. Сен аввал юзланган қиблани орқасига давоми...

3582 16:45 / 10.12.2017