1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Afsuslanarli joyi shundaki “bilmayman” deyishning o‘rniga o‘zlaricha javob beradilar

21:36 / 27.04.2016 3038 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом уммати бири-бирига устоз, бири-бирига шогирд бўлиб келган. Илм ўргатиш ва ўрганиш мусулмонларни бошқалардан ажратиб турувчи асосий фазилатларидан бўлган. Ҳар бир мусулмон ўзи билган нарсани бошқага бировга ўргатишни муқаддас бурчи, деб билган. Лекин орамизда шундай инсонлар ҳам борки, улар сўралаётган масаланинг шаръий ҳукмини билмайдилар ёки билсалар ҳам қониқарли жавоб беришга ожизлик қиладилар. Афсусланарли жойи шундаки “билмайман” дейишнинг ўрнига ўзларича жавоб берадилар ва кўп ҳолларда бу мусулмонларнинг адашувига сабаб бўлади.

Билмаган нарсани гапиришниг ўзи залолат, адашув улкан гуноҳдур. Шариат ҳукмини билмасдан туриб бошқа бир кишига нотўғри нарсани шу шариат ҳукми деб айтиш эса умуан тенги йўқ залолатдур, тенги йўқ адашувдур тенги йўқ улкан гуноҳдур. Чунки шариатдан бошқа ишларда билмасдан гапириб йўл қўйилган хато туфайли бу дунёнинг баъзи-биро ишларига зарар етиши мумкин. Шариатда жоҳиллик билан гапиришда эса ҳам бу дунё ҳам оҳират куяди. Чунки шариат масаласи ҳалол-харом, савоб-гуноҳ, жаннат-дўзаҳ орасида айланадиган масаладур. Бу ишда билмасдан фатво бериш, фатво берувчининг ўзини залолатга кетказади, шу билан бирга илмсиз равишда фатво берган одам ўзгаларни ҳам залолатга кетказади. Унинг хато фатвоси ҳамма ерни бузади, одамлар фалончига айтди деб униг гапини бир-бирларига айтадилар, ўзаро тарқаладилар, ва натажада залолат кенг ёйилиб кетади. Энди ушбу ҳадисдан шарифдан олинадиган фойдаларни қисқача эслаб ўтайлик, 1 фойда “Аллоҳ таоло шаръий илмни одамлар ичидан суғуриб олмаслигини билиб олишимиз”, 2 “уламоларнинг ўлими илмни йўқолишига сабабчи бўлиши”, 3 “жоҳил одамларни бошлиқ қилиб олмаслик” 4 “билмаслдан туриб шаръий ишларда фатво бериш керак эмаслиги” 5 “жоҳил кишиларни бошлиқ қилиб олганда залолат тарқалиши”, 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Устоз қарз берган одам қарздордан қарзини муддати ўтгунгача бермаса қарзини қайтаришини қайтақайта сўрайвериши жоизми Агар қарзини холис ниятда кечиб давоми...

4828 16:17 / 05.04.2017
САВОЛ ndash Ўғил болалар ва эркаклар учун қизил ва сариқ рангдаги кийим кийиш макруҳми Тор шим кийишнинг ҳукмичиЖАВОБ ndash Ўғил болалар ва эркаклар умуман эркак давоми...

3743 21:31 / 27.04.2016
Яқинда бир дугонам Муслима аёл безаниши, хушбўй атирлар сепиши, сочларини чиройли турмаклаши мумкин эмас, чунки бу исломий ахлоққа зидrdquo, деб менга танбеҳ берди. давоми...

5325 18:48 / 24.04.2016
САВОЛ Динимизда етим болага қилинган яхши муносабат кўплаб савоблар келтириши айтилади. Агар етим болани ўз фарзанди сифатида асраб олмоқчи бўлса унинг давоми...

3091 16:40 / 27.04.2016