1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Ҳаёт менга шундай таълим берди (2-қисм)

17:05 / 30.03.2018 5839 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу – инсон! 

Инсон ожизлигининг чўққисига касаллик ва шаҳват пайтида чиқади. Куч-қувватининг чўққиси эса урушлар, осмонўпар бинолар барпо этуш-у вайрон қилиш пайтида билинади. Бу – инсон. Айнан шу Аллоҳнинг борлигига бир далилдир.

Касаллик бир мадрасадир

Касаллик тарбявий мадрасадир. Агар бемор касалликдан гўзал ибрат ва таълим олса, бу касаллик унинг учун офат эмас, неъмат бўлади.

Ҳеч бир кишини паст санаманг

Ҳеч бир кишидан, қаннчалик паст мақомда бўлмасин, жирканмагин. Баъзан замон зайли уни етиб бориш умид қилинадиган, таъсири ва кучидан хавфда турадиган мақомга кўтариб қўяди.

Жоҳиллик илмдан яхшироқдир, агар....

Агар илм ўз соҳбини ҳалокатдан қутқариб, қолмаса, бадавийнинг жоҳиллиги олимнинг илмидан яхшироқ илм ҳисобланади.

Илм ўзи нима?

Илм мажҳул-номаълум нарса ҳақида маълумотга эга бўлиш эмас. Илм – билганидан фойдалана олиш қобилиятидир.

Гўзал хулқ

Чиройли хулқ ёмон хислат ва камчиликларнинг кўпини яширади. Худди ёмон хулқ яхшиликларнинг кўпини ўраб йўқ қилиб юборганидек.

Момоқалдироқ ва сув

Ёмғирсиз момоқалдироқ майсаларни ўстира олмаганидек, унда ихлос бўлмаган амалда ҳам яхшиликнинг самари бўлмайди.

Агар яхши кўрсангиз...

Агар ҳаётда хурсанд юришни яхши кўрсангиз, соғлигингизга эътиборли бўлинг;

Агар ҳаётда саодатда яшашни яхши кўрсангиз, хулқингизга эътиборли бўлинг;

Агар ҳаётда номингиз абадий қолишини яхши кўрсангиз, ақлингизга эътибор беринг;

Агар буларнинг барчасига эришишни яхши кўрсангиз, Динингизга эътиборли бўлинг!

Бойлик ва фақирлик

Қаноат – бойлик, таъмагирлик фақирликдир. Қанчадан-қанча фақирлар борки, улар сиздан бойдир. Қанчадан-қанча бойлар борки, улар сиздан фақирдир.

Гўзаллик ва фазилат

Фазилатнинг асари ҳам бўлмаган гўзаллик худди ҳидсиз гулга ўхшайди.

Яхшилар ва ёмонлар

Агар яхши инсонлар амалий ишларни чиройли адо этмасалар, Аллоҳ уларнинг устига ёмонларни ҳоким қилиб қўяди.

Қалб давоси

Қалб жароҳатларининг давоси қазо ва қадарга иймон келтиришдир.

Бахтиёр оила ўлчами

Эрнинг бахтли экани ёки бахтсизлиги ўртасидаги фарқ шундаки, аёли унга келадиган мусибат ва синовларга қарши туришда эрига ёрдамчи ёки эрининг бошига мусибатлар ёмғири тинимсиз ёғишида мусибатларга кўмаклашади.


“Ҳаёт менга шундай таълим берди”

китобидан Ҳасанбой Эргашов таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мусулмонга қай бир мусибат ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, давоми...

3718 05:00 / 01.03.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу зотга .Ўзингни ўзинг ҳимоя қил, ўзингга ўзинг нусрат бер,, ndash дедилар,.Яъни ўзингни давоми...

2834 05:00 / 03.03.2017
Али ибн Толиб розияллоҳу анҳу айтади .Бир неча биродарларимни тўплаб, бир ёки икки соъ таом беришим мен учун бозорингизга бориб, бир қул озод қилишимдан давоми...

2600 05:00 / 03.03.2017
...Қуръони каримданда туш асосан Юсуф сурасида зикр қилинган. Бу сура туш билан бошланади, унинг ўртасида ҳам, охирида ҳам туш ва унга оид нарсалар зикр давоми...

33003 05:00 / 03.03.2017