1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар
Шундай бир Кун келадики, у Кунда ҳамма сени ташлаб кетади, фақат Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам келиб, сени шафоат қиладилар. Шундай экан, у зотга салавот айтишни унутмаСоллаллоҳу алайҳи васаллам

2028 08:08 / 08.06.2020
Миқдом ибн Маъдикариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳеч ким қўл меҳнати билан топиб еганидан яхши таом еган эмас. давоми...

2027 12:19 / 24.06.2019
Ақл камайган сари ғурур ва кибр ортиб бораверади.

2026 11:53 / 14.11.2018
Кўз ёшини кулгига айлантириб юбориш шу қадар бебаҳо нарсаки, уни ҳеч нарсага тенглаштириб бўлмайди.

2014 08:55 / 06.01.2019
Жаннатда шундай уйлар борки, улар зикр билан барпо бўлади, дейдилар. Аллоҳни доим зикр қилиб юр

2011 07:19 / 17.10.2018
Неъматларнинг энг улкани қалбнинг сурури, хотиржамлиги ва сокинлигидир. Зеро, қалб сурурида фикрнинг собитлиги, самарадорлик ва нафс хушнудлиги бордир.

2010 07:15 / 29.10.2018
Дин фақат маросимлар эмас. У ҳаёт тарзидир.

2009 11:47 / 30.10.2018
.Ким тақво қилса, дегани шартдир. .Аллоҳ унга муаммодан чиқиш йўлини пайдо қилур, дегани ваъдадир. Демак, ваъдани қўлга киритиш учун шартни бажариш керак

2008 08:47 / 02.12.2019
Роббингдан хавфу ражо орасида бўл, нафсингга эса тақиқ ва ҳадя орасида бўл Шунда бахтиёр бўласан.

2007 11:52 / 13.11.2018
Ўтмиш ndash маҳорат, юксак тажриба ва синовдан ўтган нарсалардир. Инсон уларсиз зулматга шўнғийди.

2005 10:12 / 24.02.2019
Ақл билан тил ўртасида шундай қарамақаршилик бор ақл кичрайгани сари тил узунлашаверади.

1998 08:18 / 29.07.2019
Менда кўрган нарсангга қараб муомала қил, мен ҳақимда эшитган нарсангга қараб эмас.

1993 07:20 / 18.10.2018