Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Шундай бир Кун келадики, у Кунда ҳамма сени ташлаб кетади, фақат Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам келиб, сени шафоат қиладилар. Шундай экан, у зотга салавот айтишни унутма!
Соллаллоҳу алайҳи васаллам!
Ҳаёт бизни чегара билмас йўл узра етаклайди. Лекин Аллоҳга бўлган муҳаббат ва Унга нисбатан қилинган тақвогина қутқарув чамбараги ёки нажот кемаси бўлади.
2396 11:51 / 06.11.2018
Баъзи одамлар мен учун шундай бир тажриба қолдириб кетишдики, бу тажрибалар менга келажакда ана шундайлардан қандай четланишни ўргатди.
3652 09:55 / 26.02.2018
Сени хафа қилиб, тушкунликка соладиган ғамалам ҳам бор, сени тушунувчан қилиб, бутунлай ўзгартириб юборадиган ғамаламлар ҳам бор.
3620 08:50 / 18.10.2017
Одамлар сени фақат иши тушгандагина эслашса хафа бўлма, хурсанд бўл Демак, сен шам экансан, уларнинг ҳаёти зулматга чўмганда сен томон шошиб қолишади.
3472 09:05 / 15.10.2017