1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Уялмасанг, хоҳлаганингни қил!

07:00 / 10.01.2019 5021 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қаънабийнинг Басрадаги бир ўғли айтади: «Отам ичкилик ичиб, ёмонларга шерик бўлиб юрарди. Бир куни шерикларини чақириб, эшик олдида уларни кутиб ўтирди. Шу пайт эшигини миниб Шўъба ўтиб қолди. Отам унинг ортидан югуриб кетаётган одамларда унинг кимлигини сўради. «У Шўъба», дейишди. «У нима иш қилади?» деган эди, «муҳаддис», деган жавобни олди. Отам қизил изор кийиб олган эди. Шўъбанинг олдига бориб, «Менга ҳадис айт», деди. У: «Сен ҳадис аҳлидан эмассан, сенга ҳадис айтаманми?» деган эди, отам пичоғини чиқариб, «Ҳадис айтасанми ё сени жароҳатлайми?» деб дағдаға қилди. Шўъба деди: «Мансур бизга ҳадис айтди, у Рубъийдан эшитган, у Абу Масъуддан эшитган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар уялмасанг, хоҳлаганингни қил», дедилар (Бухорий ривоят қилган).

Отам бу гапни эшитиб, пичоғини ташлаб, уйга қайтди. Уйга кириб барча идишлардаги шаробни тўкиб ташлади. Онасига: «Ҳозир шерикларим келади. Уларни уйга киритиб, емак беринг. Овқатни ейишса, шаробни нима қилганимни айт, шунда кетишади», деди. Шундан сўнг отам Мадинага кетди. У ерда Молик ибн Анасга шогирд тушиб, у зотдан кўп ҳадис эшитди. Кейин Басрага қайтиб келди. Келганида Шўъба вафот этганди. Шу тариқа отам Шўъбадан ёмон йўлдан қайтишига сабаб бўлган мазкур ҳадисдан бошқа ҳадис эшита олмади».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Баъзи араб луғати олимлари дуч келган уламолар билан сабабли .Музокара, деб лақабланганлар. Ҳофиз Ибн Ҳажар .Нузҳатул албаб фил алқоб, да айтади .Музокара деб давоми...

2714 15:50 / 01.02.2020
Яҳё ибн Абу Касирдан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазизнинг ўлим соати келгач, у йиғлади. .Нега йиғлаяпсиз, эй мўминлар амири Сиз туфайли Аллоҳ кўп суннатларни давоми...

3539 07:00 / 15.02.2019
Расулуллоҳ айтдилар .Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари .Ла илаҳа давоми...

6784 14:00 / 27.06.2023
Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Мусо алайҳиссалом Парвардигордан .Жаннат аҳлининг энг қуйи давоми...

20915 08:00 / 02.02.2019
Аудиолар

230339 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148907 14:35 / 11.08.2021