1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Неча пул экан?»

10:07 / 30.10.2018 4127 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маслама ибн Абдулмалик Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурига келди. Унинг эгнида Миср чойшабидан кийим бор эди. Халифа Умар ибн Абдулазиз сўради:

– Буни неча пулга олдинг, Абу Саъид?

Маслама унинг нархини айтди.

Шунда халифа деди:

– Нархини бир оз туширсанг обрўйинг камайиб қолармиди?

Маслам:

– Йўқ.

Халифа:

– Нархига яна қўшиб берсанг, обрўйинг кўтарилиб қолармиди?

Маслама:

– Йўқ.

Халифа:

– Билиб қўй, Маслама, савдолашишнинг афзали бадавлат бўла туриб савдолашишдир. Кечиришнинг афзали жазолашга қодир бўла туриб кечиришдир. Мулойимликнинг афзали волий (ҳоким) бўлганидан кейинги мулойимликдир.

Чинакам инсонлар

Ибн Муборак билан Суфён Саврий ўртасида шундай савол-жавоб бўлиб ўтган экан:

– Чинакам инсонлар кимлар?

– Уламолар

– Кимлар чинакам шарафли?

– Тақводорлар.

– Чинакам подшоҳлар кимлар?

– Парҳезкорлар.

– Чинакам омилар кимлар?

– Гап билан одамларнинг пулини оладиган қиссагўйлар.

– Чинакам пасткашлар кимлар?

– Золимлар.

Ҳоний ал Ҳаж

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илоҳий каломда бир сўзки қутлуғ,Фаришталар ундан ўтмас ҳаёда.Онадан афзалроқ, отадан улуғРасулуллоҳ деган зот бор дунёда.Ўтганлар ўтдилар, келганлар давоми...

2431 11:00 / 10.10.2021
Аллоҳ таолонинг инсониятга берган неъматлари беадад, беқиёсдир. Уларнинг ичида энг ажойибларидан бири уни лаззатларга буркаб қўйганидир. Ўйинкулги лаззати, давоми...

3401 19:00 / 24.09.2021
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади .Ийсо алайҳиссалом ер юзини айланиш учун чиқди. Унга бир яҳудий ҳамроҳлик қилди. Яҳудийда иккита, Ийсо алайҳиссаломда эса битта нон бор давоми...

2606 07:10 / 13.08.2019
Ассалому алайкум Мен автосалонда ишлайман. Банклар биздан Автосалонимиздан мижозларига кредитга машина бериш учун биздан машина сотиб оладилар. Яъни, биздан давоми...

5744 18:37 / 11.08.2020