1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қабр амаллар сандиғидир

07:06 / 13.11.2018 3745 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кумайл ибн Зиёд ривоят қиладилар:

«Ҳазрати Али, розияллоҳу анҳу билан бирга айланиб юрар эдик. Жаббон қабристони ёнидан ўтаётганимизда, у киши қабристонга қараб:

– Эй қабрларда ётганлар, эй суяклари чириб, тупроққа қоришганлар, эй қоронғуликларда ёлғиз қолганлар, сизларда нима гап? Биздан сўрасангиз, молларингиз тақсимланди, болаларингиз ўксиз ва етим қолди, хотинларингиз бошқа турмуш қуришди. Бизда ана шундай хабарлар. Сизларда қандай хабарлар бор? – деб сўрадилар.

Сўнгра мен томонга бурилиб:

– Эй Кумайл, агар уларга жавоб қилиш учун изн берилганида: “Озуқанинг энг яхшиси тақводир”, деб айтишган бўлар эди, – дедилар.

Бир оздан кейин эса йиғлаб, бундай дедилар:

– Эй Кумайл, қабр амаллар сандиғидир. Буни фақат ўлганингдан сўнг биласан...»


“Қалбимизнинг нури” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маън ибн Зоида айтади .Халифалик аббосийларнинг қўлига ўтгач, Халифа Мансур мени қидирувга бериб, мени унинг олдига олиб борган одамга мукофот ҳам ваъда қилди. давоми...

3379 07:10 / 30.07.2019
Баъзи бир чаласавод кишилар .Илмли одам динсиз бўлади, кишининг илми қанча кўпайса, унинг динсизлиги ҳам шунча ортади,, деб ўйлайдилар. Ҳақиқатда эса ҳеч бир давоми...

3617 21:13 / 13.10.2018
. , . .Нубайшатул Хойр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Кимки бирор идишдан таомланиб, сўнг уни ялаб тозалаб давоми...

6915 14:00 / 04.02.2019
У Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган Аллоҳдир. У ғайбни ҳам, шаҳодатни ҳам билувчидир. У ўта меҳрибондир, ўта раҳмлидир.Ушбу оятдан маълум бўладики, эътиқод ва ибодат фақат давоми...

8133 09:45 / 02.04.2019