1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Достоевский мусулмон бўлганми?

17:10 / 09.01.2019 4768 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Достоевский дунёси” ва “Ислом дунёси” тушунчаларини таққослаш – Фёдор Михайлович меросини “рус ғоясини шакллантирувчи” ҳамда “Православ дини ҳимоячиси” сифатида қабул қилувчиларни даҳшатга солади.

Лекин улуғ рус ёзувчиси ва тафаккур соҳибининг ҳаётий тажрибаси бундан кенгроқдир. Ҳа албатта, у Россия учун доим қайғурган ва унинг порлоқ келажаги тўғрисида орзу қилган. Ҳа, у христиан бўлган. 

Бугун биз Фёдор Достоевскийнинг диний дунёқарашига қисман тўхталиб ўтишни мақсад қилдик. У аснода Бошқирдистон давлат университети рус адабиёти кафедраси доценти Валентина Борисова билан суҳбатлашиш имконига эга бўлдик.

– Валентина Васильевна, айтинг-чи, Достоевскийнинг одатий дунёқарашини “почвенник”лар оқимига мансуб деб мумкинми, у ҳақиқатда ҳам Ислом дини билан жиддий қизиққанми?

Достоевскийнинг ички дунёси у ҳақда шаклланган стереотиплар ва тор мактаб қарашларидан кенгдир. Унинг фикрлари доимий изланишда, ҳаётий тажрибаси эса жуда бой бўлган. Эсланг: ёзувчи бир лаҳзанинг ўзида ўлимга ҳукм қилингач, тўсатдан авф этилади, Достоевский рус сургуни қандайлигини англайди, бир вақтнинг ўзида у ҳам ҳақоратланган ва камситилганлар билан, ҳам замонасининг донишманд ва ҳукмдорлари билан муомала қилади.

Ислом динига у мусулмонлар билан бирга ҳаёт кечирган пайтда жиддий қизиқиш билдирган. Шуни унутмаслик керакки, ёш Достоевский 9 йил Осиёда яшаган: аввал Омскда сургунда, сўнг 4 йил Семипалатинскда. Осиёда яшаган йилларида Фёдор Михайловичнинг энг яқин дўсти таниқли бўлган шарқшунос олим, ажойиб инсон Чокан Валихонов бўлган.

Маълумки, у ёзувчига Ислом маданияти ва бошқа шарқ динлари, чунончи буддизм ҳақида сўзлаб берган. Икки инсон – рус ва қозоқ адабиёти классиклари ўртасидаги дўстликни, ҳозир ҳам Қозоғистонда ҳурмат қилишади, зеро Семилапалатинскда Достоевский номидаги адабий-хотира музейи бор.

Шунингдек, Достоевский бошқа мусулмонлар билан ҳам мулоқотда бўлган. Шу ўринда сургунда ёзилган “Ўлим уйидан битиклар” номли машҳур романининг бир неча жойларини ёдга олсак.

У ерда бир неча варақда ёзувчининг доғистонлик татар, Али исмли мусулмон билан ўтказган ўзаро суҳбатлари акс этган. Масалан, унда муаллиф Инжил билан Алини рус тилида ўқишга ўргатиши акс эттирилган.

Диққатга сазовор жойи шундаки, Достоевский бу ерда нафақат мусулмоннинг ўқитувчиси, “миссионер” ва “даъватчи” сифатида жонланган, балки у Алидан ҳам кўп нарсани ўрганган.

Мана қаранг: Али, Достоевскийнинг Ийсо Масиҳ ҳақидаги ҳикоясини эшитиб, хитоб қилди: “Ийсо – Аллоҳнинг расули! Ийсо яхши сўзлар сўзлаган! Худди шундай бизнинг Китобда, Қуръонда ҳам ёзилган”.

Балки шу вақтда Фёдор Михайлович Христианлик ва Ислом, Қуръон ва Инжил – бир-бирига ўзаро боғлиқ эканини сезгандир. Менинг фикримча, Достоевский ўша вақтда икки буюк диннинг бир илдизга эга эканини англаб етган. 

“Ўлим уйидан битиклар” асаридан лавҳа ўқиймиз:

“Доғистонлик татарлар 3 нафар эди, ҳаммаси оға-инилар. Улардан иккиси қари бўлиб, учинчиси, Алининг ёши 22 да, кўринишидан ундан-да ёш. Унинг жойи меникига яқин эди. Алининг чиройли, очиқ, ақлли ва бағрикенг-кўнгилчан чеҳрасини биринчи кўришимдаёқ ёқтириб қолган эдим, мен тақдирга бошқа бирор-бир қўшнини эмас, айнан уни юборганидан шукроналар айтардим. Унинг бутун қалби – гўзал чеҳрасида акс этганди. Унинг табассуми ишонч ва болаларча беғуборликка тўла эди: катта-катта қора кўзлар ёқимли ва юмшоқ бўлиб, уларга қараб мен ғамгинлик ва интизорлигимни унутардим. Мен бўрттирмай айтяпман”.

Тасаввур қилиш қийин, бу йигит бутун сургун давомида бундай қалб юмшоқлиги, қатъий ҳалоллиги, бағрикенглиги ва ёқимтойлигини сақлаб қола олган, қўполлашиб, бузилиб кетмаган. Лекин кўринишдан юмшоқ кўрингани билан, у жуда кучли ва иродали инсон эди. Мен буни кейинроқ билдим.

У покиза эди, худди афифа қиз каби, кимнидир жирканч, беадаб, ифлос ва адолатсиз, зулмкор хатти-харакатлари унинг чиройли кўзларида нафрат уйғотар ва улар бундан-да гўзаллашар эди. У доим жанжал ва хақоратлардан узоқ турар, лекин ўзини бекорга хафа қилдириб қўядиганлар тоифасидан эмасди, ўз номусини сақлайдиганлардан эди. Аммо ҳеч ким у билан жанжаллашмас: ҳамма уни ёқтирар ва хушмуомала эди.

Дастлаб у мен билан хушмуомала бўлди. Мен у билан оз-моз гаплаша бошладим: оға-иниларидан фарқли ўлароқ, у бир неча ойда рус тилида чиройли гаплашадиган бўлди. У менга жуда ақлли, ниҳоятда камтар, мулозаматли ва кўп тафаккур қилувчи йигит бўлиб кўринди.

Умуман аввалдан айтаман: Али ғайриоддий инсон бўлиб, у билан учрашувим ҳаётимдаги энг яхши учрашувларимдан бири эди. Баъзи инсонлар табиатан Яратган томонидан тақдирланган бўлиб, уларнинг ёмон йўлга кириши тўғрисида биргина фикр ҳам бу ишнинг мумкин эмаслигини тақозо қилади. Улар ҳақида сиз доим хотиржамсиз.

Бир куни биз у билан тўлиқ “Нагорний” ваъзини ўқиб чиқдик. Мен шуни фарқига бордим-ки, у баъзи жойларини алоҳида ҳис-туйғу билан ўқимоқда.

Мен унга:

– Ўқиётганинг сенга ёқяптими? – деб сўрадим.

У шиддат билан менга қаради ва юзи қизариб кетди.

– Ҳа, ҳа! – жавоб берди у, - ҳа, Исо – муқаддас пайғамбар, Исо Худонинг сўзини гапирган. Қандай ҳам яхши!

– Сенга нима кўпроқ ёқяпти?

– Қайси ерда у: кечиримли бўл, муҳаббат қўй, ранжитма ва душманларингни сев, дейди. Ҳа, қандай гўзал сўзлар!

У бизни эшитиб турган оға-иниларига ўгирилиб, уларга бир нарсаларни қизғин тушунтира бошлади. Ўзаро узоқ ва жиддий гаплашиб олганларидан сўнг, бир-бирларига хайрихоҳ равишда бошлари қимирлатиб қўйдилар.

Сўнг, жиддий-хайрихоҳ ҳолатда, яъни пок исломий табассум билан (мен бу табассумни, унинг жиддийлигини жуда ёқтираман) менга юзланиб шуни тасдиқладилар-ки, Ийсо Худонинг элчиси ва у улкан мўъжизалар кўрсатган: лойдан қуш ясаб, пуфлаган вақтда у учиб кетган... ва бу ҳодиса уларнинг китобида ҳам ёзилган. Буни гапира туриб, улар ўз гапларида қатъий эдилар. Мен улкан завқ туйдим, Ийсонинг мақталиши, Алининг эса бахтиёрлиги, унинг оға-инилари менга бу завқни хадя этишга қарор қилган эдилар.

Қаерда, қаерда энди менинг меҳрибон, ёқимтой Али-им!”.

Ҳа, баъзи инсонлар қамоқ жазосини оғир синов сифатида қабул қиладилар. Лекин Яратганнинг иродаси билан, Достоевскийнинг хаётида китобий эмас, балки маърифатли олим Валихонов ёки доғистонлик оддий ака-укалар каби тирик мусулмонлар билан мулоқотда бўлган. Албатта, Петербургда яшаганида ўзига янги бўлган бундай инсонлар билан учрашмаган ва яқин бўлмаган бўлар эди. Лекин Достоевский бу инсонларни акс эттириш билан биргаликда, узоқ ўтмиш образлари тўғрисида фикр юритишга харакат қилган.

Шубҳасиз, у Ислом динининг асосчиси Муҳаммад алайҳиссалом шахсига ижобий ёндошган. “Жиноят ва жазо” романида Раскольниковнинг Аллоҳнинг Расули Муҳаммад алайҳиссалом ҳақида қуйидаги сўзлари бор: “Эҳ, мен Пайғамбарни отда қилич билан тасаввур қиламан! Аллоҳ буюради, ва итоат қил, титроқ жонзот”.

Агар аҳамият берган бўлсангиз, Раскольников онгида золим Пайғамбар образи шаклланади – бундай қарашга мусулмон инсон қўшила оладими? Албатта, йўқ. Чунки мусулмонлар учун “Магомет” (XIX асрда Россияда шундай аташган, лекин Достоевский ҳақиқий исм “Муҳаммад” эканини билган) – комил инсон, айни христианлар учун Ийсо Масиҳ каби.

Бу ерда адабий қаҳрамон Пайғамбар тимсолини нотўғри талқин этади. У қўпол диний хатога йўл қўяди. Муаллиф эса уни тўғрилайди.

– Қайдай қилиб?

– У ўз қаҳрамонининг Ийсо ва Муҳаммад алайҳиссаломлар – бир-бирига қарама-қарши идеал деган қарашларига қўшилмайди. Бундай қарама-қаршилик – фақат Раскольниковнинг онгида мавжуд.

Романнинг охирида пайғамбарлик қатори бирлиги, яъни аввал Ийсо, сўнг Муҳаммад алайҳиссалом келиши ҳақиқати тикланади. “Жиноят ва жазо” хотимасида Авраам ёки арабчадан Иброҳим ҳақида эслатма келади. Раскольников сибир дарёси (бу албатта, Иртиш) бўйида ўтириб, узоқдаги қирғиз чўлига тикилиб қолади. Унинг кўз ўнгида – қуёш нурига ғарқ бўлган олтин чўлнинг кенг сарҳадлари. Қозоқлар бу ҳолатни “сари арка” – олтин, сариқ чўл деб аташади. У назар солади: уни қандайдир ғам эзади. Албатта, бу ўз идеалининг ғами. Унинг фикрича, хануз “Иброҳим замони ва унинг подалари даври ўтмаган”.

Қандайдир суратда ушбу қирғиз-қозоқ чўли унга қадимги Фаластинни эслатади. Бу ерларда  қачонлардир Иброҳим алайҳиссалом фаолият юритган, яъни барча семит халқларнинг отаси, шунингдек араб ва яҳудийларнинг ҳам. Ва Иброҳим алайҳиссалом – “умуминсон”.

Инжилдаги бу умуминсон, бирдек яҳудийлар, христианлар ва мусулмонлар томонидан ҳурматланади. Иброҳим алайҳиссалом ҳақида эслаш бу рамзий маъно касб этади. У Раскольников ўз маънавий-аҳлоқий чанқоғини қондириш учун қайтаётган маънавий манбага ишора қилади.

“Жиноят ва жазо”нинг хотимасини очамиз:

“Кун яна очиқ ва илиқ эди. Эрта тонгдан, соат олтиларда, ишга борди, дарё бўйидаги омборхонада алебастрни кукунга айлантириш учун куйдириш печи  ўрнатилган эди. Ваҳоланки, у ерга бор-йўғи уч киши борган эди. Бир маҳбус соқчилардан бири билан қўрғонга қандайдир асбоб олгани кетди, бошқаси эса ўтин тайёрлаб, печга ташлай бошлади. Раскольников омборхонадан қирғоқ бўйига чиқиб тахланган тўнкалар устига ўтирди, кенг ва чексиз дарёга тикилиб қолди.

Қирғоқнинг юқори қисмида ястанган кенг яланглик кўринарди. Узоқдаги бошқа қирғоқдан қўшиқ саси элас-элас эшитиларди. У ерда, қуёш нурига чўмилган ҳудудсиз чўлда ўтовлар нуқта каби кўринарди. У ерда озодлик бор бўлиб, бу ердагига ўхшамаган бошқа одамлар яшарди, худдики, вақт тўхтаб қолгандек, Иброҳим замони ва унинг подалари даври ўтмаган-дек. Раскольников қимирламай, назарини бир нуқтадан узмай ўтирарди: унинг хаёллари орзуга, тафаккурга айланар; у ҳеч нарса ҳақида ўйламас, лекин қандайдир ғам уни эзар ва қийнарди”.

Дарҳақиқат, Достоевский томонидан исломий қадриятларни ҳаётий тажриба ва тафаккур орқали ўрганиши ўша вақт учун ноёб ҳодиса эди. Шу алоҳида таъкидлаб жоизки, ўша даврда, ҳатто рус маданияти таъсирида шаклланган ёки бошқа оврўпалик бўлган илмли одамлар ҳам Ислом тўғрисида тўғридан-тўғри маълумотга эга бўлмаганлар – Қуръон таржималари номусулмонлар томонидан “империявий-миссионерлик” мақсадида амалга оширилган, Суннат ва Сийрат эса шаръий адабиётлар ва Ислом тарихи каби умуман таржима қилинмаган.

Аслини олганда, янги мингйилликда русийзабонлар учун Ислом асослари тўғрисидаги билимларни ўрганиш имкони туғилди. У вақтларда кўпчиликда “ухловчи Шарқ” маданиятида сеҳрли эртаклар ва афсоналаргина бор, диний ҳаёти эса фақат бидъату хурофотлардан иборат, деган қатъий тушунча бор эди.

Шуниси ҳайратланарлики, Достоевский Аллоҳ элчиларининг узлуксизлиги ва сўнгги – Ислом динининг Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга бўлган ижобий ёндошуви билан ўз замонасига нисбатан илғор фикр соҳиби бўлган!

Таржимон: Абу Асадуллоҳ

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мунзир айтади .Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳузурига бир гуруҳ деҳқонлар келишди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ёнида ўтирганлар давоми...

1981 07:13 / 18.06.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, давоми...

2430 16:05 / 30.11.2019
Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон айтади .Халифа Мутаваккил вафот этгач, тушимда кўрдим. .Аллоҳ сенга қандай муомала қилди, деб сўрасам, .Мени мағфират қилди,, деди. .Қандай давоми...

2351 07:17 / 18.10.2019
Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ бир бенамоз йигит билан бўлган суҳбатлашиб қолдиларЙигит .Тўғри, намознинг фарз эканини инкор қилмайман. Мен ҳам намоз ўқишни яхши давоми...

11664 19:00 / 07.05.2022