1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳалол яша, албатта бахтли бўласан!

12:30 / 12.06.2021 3227 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен бу қиссани сира ҳам унутмайман. Шомнинг Ҳамидия бозори кўчасида ўта фақир йигит газлама мато сотар, газламанинг метри 50 лира бўлиб, 1 долларга тенг эди. Унинг олдига Эронлик бир аёл келиб, газламасини ёқтириб қолди ва бир метр сотиб олиб, пулини тўлади ва кетди.

Икки дақиқа ўтгач сотувчи йигит чўнтагига қараб унда 100 доллар кўрди. Ие, бу қаердан келди экан, газлама мато пулига бир доллар олган эдику? Э-э бўлди, анави аёл адашиб бир доллар ўрнига 100 доллар бериб юборган шекилли.

Йигит ёнидаги савдогарга: «Илтимос, савдо молларимга қараб туринг», деди-да, сўнгра ҳалиги аёл ортидан югурди. Икки юз метр наридан уни топиб:

«Кечирасиз, сиз мендан мато сотиб олгандингиз. Уни пули бир доллар, сиз адашиб 100 доллар берибсиз, мана пулингиз, менга бир доллар берсангиз», деди.

Ҳалиги ажнабия аёл савдогар йигитга чуқур миннатдорчилик билдириб, пулини қайтиб олиб, бир доллар бериб кетди. Ўша ердаги воқеани кузатиб турган катта дўкон эгаси бўлмиш бадавлат инсон ҳалиги фақир йигитга: «Ҳой йигит, мен билан шерик бўлиб савдо қилмайсанми?», деди. Йигит рози бўлди.

Аллоҳга қасамки, ҳозир шу ҳалол йигитнинг каттагина савдоси, гўзал уйи ва қимматли улови ҳам бор. Уйланиб оилали ҳам бўлган!

Аллоҳ таоло бу инсоннинг ҳалоллигини ана шундай мукофотлади!

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад Али Кассиус Марселлус Клэй 1942 йил, АҚШ ndash боксчи, йигирма йил давомида 1960 ndash 1981 профессионал бокс билан шуғулланган, 61 жанг ўтказиб, 56 тасида ғалабага давоми...

2625 10:30 / 03.04.2021
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қоринни ва у ўз ичига олган нарсаларни сақланг, деб буюрдилар. Хўш қоринни сақлаш қандай бўлади Қоринни сақлашдан мақсад луқмани давоми...

3460 16:00 / 08.03.2023
Фузайл ибн Иёзнинг Али деган ўғли намозда ортида турган бўлса, намозни қисқа ўқир, охиратда бўладиган хавфхатарлар мазмунидаги оятларни ўқимас эди. Ўғли орқасида давоми...

7964 09:00 / 19.10.2020
Энг бахтли кунингиз қайси кунКимдир .Уйланган куним,, дейди.Кимдир .Институтни битирган куним,, дейди.Кимдир .Фалон шайхни кўрган куним,, дейди ва ҳоказо...Аммо давоми...

3037 11:00 / 17.02.2021