1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Золим. (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 3258 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёз кунларидан бирида болалар дарё бўйида ўйнашарди. Уларнинг орасида Жаъфар деган бола ҳам бор эди. Болалар уни золим деб аташарди. Чунки у ҳайвонларга озор берар эди. Жаъфар янги, янада таъсирли ўйин ўйнашни хохлади. Аммо болалар уларга у таклиф қилган бундай ўйинни ёқтиришмади.


Жаъфар ўзига ўхшаб фикрлайдиган икки-учта дўстларини бир бурчакка тортиб улгурди. Уларни бир четга олиб ҳамма нарсани айтганидан сўнг болаларга улар қизиқ ўйин топишганини айтди. Бошқа болалар ҳам бу янги ўйинни билишга қизиқиб қолишди. Шунда Жаъфар ва унинг дўстлари яқинда шаҳарга кўчиб келган Али деган болага маккорлик билан яқинлаша бошлашди. Бу Али дегани сузишни билмасди. Унинг қўлидан ушлаб, унга ташланиб уни дарёга ташлаб юборишди. 

Қаттиқ қўрқиб кетган Али сузиш учун қўлларини бир-икки марта сувга уриб кўрди. Аммо уддалай олмади. Али кўтарилиб-тушиб сув остига чўка бошлади. Ҳар гал ёрдам сўраб бақирганида Жаъфар ва дўстлари унинг устидан мазаҳ қилишиб кулишарди.

Болаларнинг ичидан Исмоил деган бир бола  тез-тез кийимларини еча бошла-ди. Жасур бола бўлгани учун Жаъфарга қарши тура олди. Мана шунинг учун у Али билан қилинган бу ишни кўрганида унга қарши бўлди ва сувга сакради. Бир-икки дақиқа ўтар-ўтмас уни дарё қирғоғига олиб чиқди.

Қолган болалар Исмоилдан миннатдор бўлишди. Ўша ердан ўтиб кетаётган бир киши бўлган воқеани кўрди. Бу чиройли ва ҳушбичим кўринишли киши Исмоилнинг бошини силаб туриб шундай деди: Эй болагинам, Аллоҳ сендан рози бўлсин. Сен Расулуллоҳ С.А.В. нинг ҳадисларида келган буйруқларига амал қилдинг. У Зот шундай деб марҳамат қилганлар:


Мусулмон мусулмоннинг биродари , унга зулм ҳам қилмайди, (фалокатда қолганида) уни ташлаб ҳам қўймайди. (Бухорий)


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расули акрам ва ҳабиби муҳтарам Расулуллоҳ с.а.в. фарзандларни намозга ўргатиш борасида бундай деб марҳамат қилганлар quotБолаларингизни улар етти ёш давоми...

7797 05:00 / 15.02.2017
Ақл ёшда эмас, бошдаЁшларимиз коллеж ёки лицейни битирса, энди улар катта ҳаётга қадам қўймоқда дейдиган бўлиб қолганмиз. Демак, бунгача уларни ҳали ёш, ўсмир, давоми...

5213 05:00 / 06.03.2017
Маҳмуд синглиси Фотима билан дўстларини зиёфат қилдираётган отасини кутишар эди. Меҳмонлар кетгач, ота уларнинг олдига кулиб кирган ҳолда Ассаламу алайкум ва давоми...

6109 16:15 / 24.11.2017
ЎНИНЧИ САБОҚНАМОЗ ЎҚИШНИ ЎРГАНИНГАссалому алайкум, менинг суюкли тойчоқларимБугун сизларга намоз ўқишни ўргатиб қўяман, деб ваъда берувдим. Ваъдани, албатта, давоми...

4488 05:00 / 15.02.2017