1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Жанжалкаш. (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 3205 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зокир аълочи ўқувчи, аммо уни ўртоқлари ёқтиришмайди. Чунки у улар билан доимо жанжаллашиб- тортишиб юради. Куз кунларининг бирида болалар кўл яқинига йиғилишди. Улар кўллар ва денгизлар ҳақида гаплаша бошлашди. Улар денгизлар кўлларга нисбатан совуқроқ ва чуқурроқ бўлиши ҳақида баҳслашардилар. Аммо Зокир ўз одатига кўра уларнинг фикрига қарши бўлган ўзининг фикрини ҳимоя маъқулларди.

    Аммо бу гал дўстлари унинг фикрига қўшилишмади, чунки унинг одатини яхшилаб билиб олгандилар. Шундан кейин улар кичкина ва силлиқ тошчаларни кўлга ота бошлашди. Бу кичкина ва силлиқ тошчалар сув сатҳида чўкмасдан турарди. Шу куни Форуқ бошқаларга қараганда кўпроқ ҳурсанд эди. У отган кўпгина тошлар сув сатҳида чўкмасдан турарди. Аммо Зокир Форуққа ҳасад қилиб ундан сўради: Қўлингдаги тошларни кўрсам майлими? Форуқ кафтини очганда Зокир унинг кафтидаги тошларни бирма-бир кўздан кечира бошлади. Аслида эса бу тошлар бошқа тошлардан фарқ қилмасди. Аммо уруш- жанжални севувчи Зокир унга деди: Кўриб турибманки, сен энг кичик ва энг енгил, қоғоздек юпқа тошларни йиғибсан. Бунақа тошлари бор киши ютиб чиқиши керак.

    Форуқ тушунчаси кенг бола эди. Шунинг учун Зокирга қараб деди: Бу тўғри. Кел, бўлмаса тошларимизни алмаштирамиз, бу тошларни сен олгин-да  қўлингдагиларни менга бер. 

    Лекин ҳеч нарса ўзгармади. Шунда йўл ҳодисаси туфайли чўлоқ бўлиб қолган Ҳайдар деган бола Зокирга секин яқин келиб унга одоб билан деди: Азиз дўстим, бугун биринчи бўлолмаганинг учун сенинг кайфиятинг яхши эмас.

    Ютқазгани учун Зокир яна бир марта ғазабланиб унга бақирди: Биз нима қилаётганимизни тушунмайсан, сен чўлоқ! Зокирнинг Ҳайдарга қайтарган жавобидан бошқа болалар ҳам ғазабланишди ва Зокирга қараб шундай дейишди. Сен хато қилдинг. Ўзингни бундай тутишинг пайғамбаримиз Расулуллоҳ С.А.В. нинг ушбу ҳадисларига мутлоқо зиддир. Улар шундай деганлар:


Биродарингдан шубҳаланма ва уни мазаҳ қилма!! (Тирмизий)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ота Маҳмуд ва Фотимадан ҳолларини ва мактабда нималар қилганларини сўраш ила дарсни бошлади. Сўнгра АЛЛОҲнинг китоби ndash Қуръони каримдан ёд олганларини давоми...

5833 20:19 / 26.11.2017
Мукофотлаш ва жазолаш йўлларини бир меъёрда қўллаш. Шунда тиришқоқ ўқувчининг ғайрати ва рағбати ошади, дангасалар эса жон куйдиришга мажбур давоми...

5024 13:34 / 25.02.2018
Эҳсон дўстлари билан беркинмачоқ ўйини ўйнаётган эди. Беркиниш учун ҳар томонга тарқаб кетганларида Эҳсон йўл четидаги улкан каштан дарахтининг орқасига давоми...

3991 05:00 / 16.02.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларида алАқраъ ибн Ҳобис Таймий ўтирганида Ҳасан ибн Алини давоми...

6789 05:00 / 15.02.2017