1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Эр ва аёл киши ақли орасидаги фарқ нимада?

16:00 / 27.12.2018 4271 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Эркак ва аёл кишилар фикрлаши орасидаги фарқни аниқлаш бўйича янги илмий иш олиб борган мия вазифаларини ўрганиш бўйича мутахассис жарроҳлар ўзлари эришган янги натижаларни эълон қилдилар.

Уларнинг таъкидлашларича, аёл кишининг мияси эркак кишининг миясига қараганда ўн олти фоизга кичик экан. Чунки аёл кишининг ҳажми ҳам эркак кишининг ҳажмидан худди шунча ҳажмда кичикдир. Шунингдек, икковларининг мияси ҳам бир хил вазифани бажарганда ҳам турли услубда бажаради.

Мазкур илмий кашфиётларнинг бошқа хулосалари қуйидагилардан иборат:

Мияни суратга олувчи MRA (магнит-резонанс таҳлил) жиҳози ёрдамида олинган маълумотларга кўра, эркак киши фикр юритганда унинг миясининг муайян қисмигина ишлар экан. Бу жараён муайян қисмда магнит нурлари бўлиб кўринар экан.

Аёл кишининг миясини суратга олганда эса магнит нурлари миянинг ҳаммасида кўринар экан. Бу ҳолат ўз навбатида, эркак киши аёл кишига нисбатан фикрни жамлашга қудратли эканлигининг далилидир.

Эркак кишининг аёл кишига нисбатан кўнгилчанликда заифроқ эканлиги ҳам илмий равишда собит бўлди. Кўнгилчанлик изҳор қилиш пайтида аёл кишининг мияси эркак кишининг миясига қараганда саккиз марта кўп ҳаракат қилишини ҳам асбоблар кўрсатди.

Шу соҳанинг табибларидан бири: «Мен руҳий ҳолатлар табиби сифатида эркак кишининг кўнгилчанлиги аёл кишиникига нисбатан оз эканлигини яхши билар эдим. Аммо, бу нарса биринчи бор илмий равишда собит бўлди. Фақат бугина эмас, балки бошқа илмий текширишларнинг натижасига қараганда, эркак киши аёл кишининг кўнгилчанликка оид ҳолатларини мулоҳаза ва таҳлил қилишда ҳам, аёл киши эркак кишининг кўнгилчанликка оид ҳолатларини мулоҳаза ва таҳлил қилишдаги қувватига тенг кела олмаслиги собит бўлди.

Бу соҳада эркакларнинг биргина устунлиги бўлиши мумкин, у ҳам бўлса, кўнгилга оид изтиробларга ва хасталикларга оз чалинишлари, холос.

Шунингдек, эркак киши ғазабланганда қўполликка ўтиши, аёл киши эса гапиришга ўтиши, яъни гап билан орани ислоҳ қилишга ўтиши ҳам собит бўлди.

Магнит тўлқинлари ўқувчи йигитлар ўқиш ва ёзиш даврида миянинг чап тарафини, ўқувчи қизлар эса ҳам ўнг, ҳам чап тарафини ишлатишларини аён қилди. Миянинг чап тарафи мантиқ, ўнг тарафи кўнгилчанлик тарафи эканлиги маълум ва машҳур.

Тажрибанинг исбот қилишича, эркак кишининг мияси томонларни, масофаларни ва миқдорларни ҳисоблашга мос ва кучли экан.

Миядаги ёруғлик ва овозни қабул қилиб оладиган махсус бўлаклар фаолияти таққослаб чиқилганда, мазкур икки нарсани қабул қилиб олишда эркак кишининг мияси аёл кишининг миясига қараганда секин ишлар экан. Шунинг учун жуда паст овозни эркак киши эшитмас, аёл киши эса эшитар экан. Ёруғликка нисбатан ҳам худди шундай экан. Эркак кишининг мияси мантиқ ва ҳисоб билан машғул бўлганлиги учун ёруғликни қабул қилиб олишга унча аҳамият бермайди. Шунинг учун эркак киши қоронғиликда аёл кишига нисбатан кўпроқ қоқилади. У қадамларни санаш, томонларни аниқлашга уринади. Аёл киши бўлса, қоронғиликда эркак кишига нисбатан яхши кўради.

Ёш улғайиш билан эркак кишининг мияси аёл кишиникига қараганда кўпроқ кичраяди. Йигирма ёшда эркак кишининг мияси аёл кишиникидан катта бўлади. Қирқ ёшда эса икковларининг миялари тенглашади. Олтмиш ёшда аёл кишининг мияси эркак кишининг миясидан катта бўлиб қолади. Нима учун? Мутахассислар таққослаб кўрсалар, эркак кишининг ёши улғайиши билан унинг мияси кўпроқ қувват сарфлар экан ва шу туфайли кичрайиб кетар экан.

Аёл киши ўзининг аёллик хусусияти ила эркаклар қодир бўлмайдиган, ҳомила ва чақалоқнинг шикоятини англаб, уни таҳлил қилишга уста бўлади. Шунингдек, баъзи махфий нарсаларни ҳис қилиш, уларни мулоҳоза ва таҳлил қилишга қобилияти ўткир бўлади.

Эркак кишида эса хавф-хатарни даф қилиш, қийинчиликларни енгиш, ишларни тартибга солиш ва шунга ўхшаш нарсаларга қобилият кучли бўлар экан».

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ибратли хикояГолландияда яшовчи имом ҳар жума намозидан кейин ўн бир ёшли ўғли билан бирга шаҳар айланиб, .Жаннатга йўл, номли ва шу каби кичик рисолаларни давоми...

6932 13:00 / 06.12.2019
Исломда қандай сарфхаражат бўлмасин, унда исрофга йўл қўймаслик доимий равишда таъкидланади. Бу маъно Қуръони карим оятларида ва Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

3183 08:30 / 15.12.2018
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу деди.Намоз ўқиётган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умар билан эдилар. Ўтирганимда Аллоҳга ҳамду сано ва Набий давоми...

2318 10:30 / 16.04.2019
Қози Шурайҳ айтадилар .Менга битта мусибат етса, Аллоҳ азза ва жаллага тўрт маротаба ҳамд айтаманБиринчиси ndash бундан ҳам каттароқ мусибат етмагани учун ҳамд давоми...

4082 08:30 / 22.01.2019