1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръонда қайси дарахт лаънатланган?

21:15 / 25.12.2018 15166 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръонда лаънатланган дарахт бор экан. У қайси дарахт?

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Имом Бухорий ва бошқа муҳаддисларнинг ривоят қилишларича, Қуръонда зикри келган лаънатланган дарахтдан мақсад, заққум дарахтидир. Ушбу заққум дарахти ҳақида Соффаат сурасида:

ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ

«...ёки заққум дарахтими? Албатта, Биз уни золимлар учун фитна қилдик. Дарҳақиқат, у бир дарахт бўлиб, дўзах қаъридан чиқур. Унинг тугунчаси худди шайтонларнинг бошларига ўхшар. Бас, албатта, улар ундан еювчилардир. Ундан қоринларни тўлдирувчилардир. Сўнгра, бунинг устига, улар учун ўта қайноқ сувдан аралашма ҳам бор», дейилган (62–67-оятлар).

Ушбу оятдан заққум дарахти нима учун Қуръонда лаънатлангани аниқ кўриниб турибди.

Яна заққум дарахти ҳақида Духон сурасида қуйидагилар зикр қилинади:

ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ

«Албатта, заққум дарахти сергуноҳнинг таомидир. У худди эритилган маъдан каби қоринларда қайнар. Қайноқ сувнинг қайнаши каби» (43–46-оятлар).

Бу оят ҳам заққум дарахти ҳақида маълумотлар бермоқда ҳамда унинг нақадар ёмон нарса эканини янада ойдинлаштирмоқда.

Қуръони Каримнинг Воқиъа сурасида ҳам заққум зикр қилинган. Аллоҳ таоло ана шу сурада:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ

«Сўнгра сиз, эй адашганлар, ёлғонга чиқарувчилар! Албатта, заққум дарахтидан еювчисизлар. Бас, ундан қоринларни тўлдирувчисизлар», дейди (51–53-оятлар).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Исро ва Меърож кечасининг эртасига одамларга заққум дарахтини ҳам кўрганларини айтиб бердилар. Мушриклар бу гапни ёлғонга чиқардилар. Абу Жаҳл бўлса: «Муҳаммад сизларни тошларни ҳам куйдириб юборадиган дўзах ўти билан қўрқитаётган эди. Энди эса ўша олов ичида заққум дарахти ўсади, демоқда», деди.

Кейин хурмо ва қаймоқ олиб келишни буюрди. Буйруғи ижобат бўлгач эса: «Биз заққум деганда мана буни тушунамиз, бундан бошқа заққум йўқ. Келинглар, заққумга марҳамат», деб хурмо ва қаймоқни тановул қила бошлади. Унинг бу иши ўтакетган беодоблик ва истеҳзо эди.

Шундай қилиб, Қуръонда лаънатланган заққум дарахти одамлар учун синов бўлди. У тўғридаги хабар туфайли баъзи кишилар иймондан янада нафратланиб, узоқлашдилар. Заққум дарахти билан кофирларни қўрқитиш уларнинг янада туғёнга кетишларига сабаб бўлди. Шу билан Аллоҳ таоло одамларни иҳота қилиб (ўраб) туришини яна бир бор исбот этди. У Зот шунинг учун ҳам Макка мушрикларининг талаби ила пайғамбарликни тасдиқловчи оят – мўъжиза нозил қилишни истамай турган экан. Демак, мўъжизани туширган чоғида ҳам, кофирлар иймонга келмас, балки ундан янада кўпроқ нафратланар эканлар. Заққум дарахти туфайли бир қанча одам диндан чиққанлиги ҳам шуни кўрсатади. Кофирлар ва иймони заифлар ҳар нарсани ўз тарозиси билан ўлчайдилар. Уларнинг фикрича, ўт-олов бор жойда дарахт ўсиши мумкин эмас. Нега? Чунки олов билан дарахт табиатан бир-бирига зид нарсалар эмиш. Лекин улар Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага қодир эканини унутиб қўйишган. Зотан, ҳўл, сувли ёғочга ёниш қобилиятини берган ҳам Аллоҳнинг Ўзи. Иброҳим алайҳиссаломга оловни совуқ ва саломатлик қилиб қўйган ҳам Аллоҳнинг Ўзи. Аслида бунга ўхшаш мисоллар жуда кўп, тафаккур қилсалар, топар эдилар. Аммо уларнинг ниятлари бузуқ, кўнгиллари пок эмас, шунинг учун мўъжизалар ҳам уларга тескари таъсир қилади. Валлоҳу аълам.

“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Солиҳ Саъдий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади .Обид Абдулазиз ибн Сулаймонни тушимда кўрдим. У яшил кийим кийиб олган, бошида дурдан тож бор эди. .Эй Абу давоми...

1650 07:31 / 23.10.2019
Террор милодий йигирманчи асрнинг охирига ва XXI асрнинг аввалига келиб оламшумул муаммога айланди. Бу бало жаҳон ҳамжамиятини қаттиқ ташвишга солиб қўйди. Энди давоми...

2855 08:08 / 06.11.2018
Миҳбардан ривоят қилинади .Биз бир маййит учун тобут ҳозирлаётган эдик, олдимиздан Рабиъ ибн Барра ўтиб қолиб, .Бу ғариб ким, деб сўради. .У ғариб эмас, қариб қариб давоми...

2627 08:00 / 06.03.2020
Умму Зарр розияллоҳу анҳо рўзғордаги етишмовчилик сабабли Абу Зарр розияллоҳу анҳуни маломат қилди. Абу Зарр розияллоҳу анҳу аёлига .Эй Умму Зарр, олдимизда давоми...

1884 07:00 / 08.07.2019