1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фиръавннинг жасади

16:03 / 13.12.2018 8902 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарихчи Ҳеродотнинг сўзларига кўра, қадимги Миср халқи дунёнинг энг художўй кишилари бўлган. Аммо улар ҳақ динга эмас, балки бузуқ бир динга, кўпхудоликка эътиқод қилар эдилар.

Фиръавн сўзи эса бир пайтлар Миср ҳукмдорларининг саройига нисбатан қўлланилар эди. Вақт ўтиши билан бу сўз Миср подшоҳларининг унвонига айланиб кетди. Мисрликларнинг бидъат-хурофотлари шу даражага етдики, улар фиръавнни Худонинг ердаги сиймоси деб ҳисоблай бошладилар. Мисрликларга пайғамбар этиб ҳазрати Мусо (алайҳиссалом) юборилдилар. Ҳазрати Мусо (алайҳиссалом) Аллоҳ Таолонинг амр-фармонига биноан мисрликларни ширк ва залолатдан қайтиб, якка Аллоҳга сиғинишга даъват қила бошладилар. Аммо фиръавн Аллоҳнинг элчисига туҳмат ва бўҳтонлар ёғдириб, илоҳий даъватдан кескин бош тортди. Такаббур фиръавн Аллоҳ таолонинг салтанатини тан олмади, ҳидоятдан ғофиллигича қолди, ҳатто қавмини бу юртдан олиб чиқиб кетаётган Аллоҳнинг элчиси устига қўшин тортди. Аммо Аллоҳ Таоло пайғамбарига буюк мўъжиза кўрсатиб, фиръавн қўшинини дарёга ғарқ қилди, мушрик қавм парвардигоримизнинг қаҳр-ғазабига учради.

«Ва Бану Исроилни денгиздан ўтказдик. Бас, Фиръавн ва унинг лашкарлари зулм ва тажовуз ила уларни таъқиб этдилар. Ниҳоят, унга ғарқ бўлиш етганида: «Бану Исроил иймон келтирган Зотдан ўзга Илоҳ йўқлигига иймон келтирдим ва мен мусулмонларданман», – деди» (Юнус сураси, 90-оят). Аммо Аллоҳ таоло фиръавнинг кечиккан тавбасини қабул қилмади.

Кофирларнинг бошлиғи Фиръавн эса,

«Ниҳоят, унга ғарқ бўлиш етганида: «Бану Исроил иймон келтирган Зотдан ўзга Илоҳ йўқлигига иймон келтирдим ва мен мусулмонларданман», – деди».

Энди унинг ҳеч иложи қолмаган эди. Мулкидан ажраган эди. Ҳукмидан ажраган эди. Амалдорларидан ва аскарларидан ажраган эди. Ўлими муқаррарлигига ақли етганида кўзи очилди. Иймонга келди. Аммо бу фойда бермайди. Унга ва унга ўхшашларга бундай пайтда қуйидагилар айтилади:

“Эндими?! Олдин исён қилган ва бузғунчилардан бўлган эдинг-ку?! Бугун сени баданинг-ла қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга оят (ибрат) бўлгин. Албатта, кўп одамлар оятларимиздан ғофилдирлар. (Юнус сураси, 91-92-оятлар).

Ояти каримада фиръавннинг жасади келгуси авлодларга ибрат бўлиши учун сақлаб қолиниши, яъни унинг жасади чиримаслиги, бузилмаслиги айтилган.

«Бугун сени баданинг-ла қутқарамиз».

Жонингни оламиз. Бошқалар каби ўласан. Чунки сен ҳам оддий ожиз бандасан. Аммо жасадингни қутқарамиз. Балиқлар ҳам емайди. Сувга оқиб ҳам йўқ бўлмайди. Бошқа сабаб билан ҳам йўқ бўлиб кетмайди.

«Токи ўзингдан кейингиларга оят (ибрат) бўлгин».

Шунчалар мулкка эга бўлсанг ҳам, қанча катта даъволар қилган бўлсанг ҳам, аскарларинг шу қадар кўп бўлса ҳам, барибир Аллоҳнинг азобидан қутула олмаганингни кўриб, ибрат олсинлар. Ўлик ҳолдаги жонсиз жасадинг сув устида чорасиз қалқиб, оқиб юрганини ҳамма кўрсин. Ҳамма кўриб, «Ҳолинг шу экан-ку», – десин.

Дарҳақиқат, бугунги кунда фиръавнинг мўмиёланган жасади Қоҳира музейида фиръавнлар сағанасида сақланмоқда. Бу нодир экспонат музейга ташриф буюрганлар учун тарихий ибрат сифатида намойиш қилинмоқда.

Қуръони каримда зикр қилинган ва ўн тўрт аср муқаддам инсониятга нозил қилинган ҳақиқат ана шундай тасдиқланди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
111. Чин дўстлар билан боғлиқ уч нарса бўлади1. Ундай дўстларни топиш қийин бўлади.2. Ундай дўстларни тарк этиш қийин бўлади.3. Ундай дўстларни унутишнинг иложи давоми...

5374 06:03 / 01.04.2017
Жуҳа исмли ақлли, аммо жуда камбағал бир одам бор эди. У хотинигаndash Эй хотин, бу йўқчиллик жонимизга тегди. Сенда бу гўзаллик, бу чеҳра бор экан, ақлингни ишга солда, давоми...

11665 07:05 / 13.11.2018
Умумий тарзда динда ҳаддан ошиб, ғулувга кетишнинг бир қанча сабаблари бор. Улардан баъзиларини билиб олиш масалани пухта тушунишимизга ёрдам бериши турган давоми...

6044 03:04 / 07.07.2020
Ислом динининг одам боласини улуғлагани, уни азиз ва мукаррам қилиб яратгани инсон ҳаётининг барча ҳолатларида намоён бўлади.Аллоҳ таоло Ғофир сурасида марҳамат давоми...

2523 05:00 / 23.06.2019
Аудиолар

232064 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150576 09:35 / 11.08.2021